Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 07.07.2017 й. 97-сон "Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2017 й. 1806-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2017 й.

N 1806-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.07.2017 й.

N 97


БУЙРУҒИ



"Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг

тўлов қобилияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруқнинг муқаддимасига ўзгартириш

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон "Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғининг (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 178-модда) муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          Б. Ходжаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 714-модда