Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 13.07.2017 й. 101-сон "Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2017 й. 1725-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2017 й.

N 1725-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

13.07.2017 й.

N 101


БУЙРУҒИ



"Актуарий малака сертификатини бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 6 сентябрдаги 82-сон "Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1725, 2007 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 423-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                              Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



"Актуарий малака сертификатини бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ актуарий малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.";


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 46-банддаги "махсус ҳисоб рақамига" деган сўзлар "шахсий ғазна ҳисобварағига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 717-модда