Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2017 й. 601-сон "Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2017 й.

N 601



ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ХАВФИ ЁКИ СОДИР

БЎЛГАНЛИГИ ҲАҚИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АҲОЛИСИГА ХАБАР БЕРИШ ВА МАЪЛУМОТ (АХБОРОТ)

ЕТКАЗИШНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ

ЯРАТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ҳамда "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон фармонларини бажариш, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларининг ҳаракат қилишга тайёргарлигини ошириш, шунингдек аҳолига фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Дастурий-техник воситалар мажмуаси базасида фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда ХМАТ деб аталади) яратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимининг ташкилий-функционал тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар ХМАТнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш ва етказиш технологик жараёни мажмуини автоматлаштиришни таъминлаш, фавқулодда вазиятлар ҳолатида муҳофаза усуллари ва аҳолининг ҳаракатлари, юзага келган вазият тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказишда барча жараёнларни реал вақт кўламида мониторинг қилиш;

фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида республика аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш;

бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими кундалик бошқарув органлари, республика ҳудудида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган ва ажратиладиган (жалб қилинадиган) махсус тайёрланган куч ва воситаларга фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш.


4. ХМАТни яратиш буюртмачиси этиб:

республика даражасида ва маҳаллий даражада - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

локал даражада - бўйсунувида потенциал хавфли объект мавжуд ташкилотлар;

объект даражасида - ходимлар сони эллик нафардан ортиқ бўлган ташкилотлар белгилансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисида республика аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш соҳасидаги тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ва мувофиқлаштирувчи марказий орган ҳисобланади;

локал даражада ва объект даражасида ХМАТни яратиш бўйича барча техник, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилиши шарт.


6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

2018-2022 йиллар даврида мавжуд хабар бериш тизимини демонтаж ва модернизация қилишни, шунингдек республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги ХМАТни босқичма-босқич ишга туширишни амалга оширсин;

объект даражасидаги ва локал даражадаги ХМАТни яратиш ва ишга тушириш тадбирлари боришининг ҳар йиллик текширувини амалга оширсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ХМАТнинг техник ҳолати тўғрисида ахборот киритсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги ХМАТни яратиш, ишлатиш ва сақлашда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига амалий ёрдам кўрсатсинлар;

республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги ХМАТ воситаларининг сақланиши таъминланишини ташкил этсинлар.


8. Белгилансинки, ХМАТни яратиш, ишлатиш ва сақлаш тадбирларини молиялаштириш:

республика даражасида ва маҳаллий даражада - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари;

локал даражада ва объект даражасида - ташкилотларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ҳамда ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

ХМАТ қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига яратилиши (сақланиши) мумкин.


9. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўровлари бўйича республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги ХМАТ воситаларини монтаж қилиш учун хоналар, майдонлар, антенна-мачта қурилмалари ва бошқа объектларни бепул тақдим этадилар;

ўз ҳудудларида ўрнатилган ХМАТ воситаларининг сақланишини таъминлайдилар.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг "Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси марказлашган хабар бериш тизимига эксплуатацион-техник хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш бўйича Низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 21 декабрдаги 3-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джўраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 8 августдаги

601-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот

(ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими (ХМАТ)нинг

ТАШКИЛИЙ-ФУНКЦИОНАЛ ТУЗИЛМАСИ

Республика даражаси

























Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг

Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази (ФВБМ)




ФВБМ таркибига кирувчи жиҳозлар -

АХТ ТПЭҲМ БПЭҲМ ТКБҚ





























Маҳаллий даража






























Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг

Ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (ЯНДХ)

























ЯНДХ таркибига кирувчи жиҳозлар -

АХТ ТПЭҲМ БПЭҲМ ТКБҚ










































Локал ва объект даражалари






























Ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг

навбатчи-диспетчерлик хизмати (НДХ)



















ЯНДХ таркибига кирувчи жиҳозлар -

АХТ ТПЭҲМ БПЭҲМ ТКБҚ



































































ХМАТнинг охирги қурилмалари

















Қисқартмалар:

АХТ - телефон каналлар бўйича автоматлаштирилган хабар бериш тизими;

ТПЭҲМ - технологик персонал электрон-ҳисоблаш машинаси;

БПЭҲМ - бошқариладиган персонал электрон-ҳисоблаш машинаси;

ТКБҚ - терминал комплекс бошқарув қурилмаси.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 815-модда