Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 12.07.2017 й. 100-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.08.2017 й. 2657-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.08.2017 й.

N 2657-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.07.2017 й.

N 100


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон "Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 30 январдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 2657, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "тижорат банки филиали ва почта алоқаси объектига" деган сўзлар "Акциядорлик-тижорат "Халқ банки" (кейинги ўринларда Халқ банки филиали деб юритилади) ва тижорат банки филиалига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "почта алоқаси объекти томонидан" деган сўзлар "Халқ банки филиали орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банднинг еттинчи хабошисидаги "почта алоқаси объекти ва/ёки тижорат банки филиалининг" деган сўзлар "Халқ банки филиалининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 11-банднинг "л" кичик бандидаги "почта алоқаси объектлари" деган сўзлар "Халқ банки филиали махсус кассаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 15-банднинг бешинчи хатбошисидаги "почта алоқаси объекти" деган сўзлар "Халқ банки филиали махсус кассаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 20-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) ишламайдиган шахсларга - улар яшаш жойлари бўйича Халқ банки филиали махсус кассаси ёки уларнинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали;".


6. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Пенсия ва нафақани тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) иштирокчи давлатлари - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар бундан мустасно.

Ишончнома берган шахс Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига бир йилда камида бир марта келиб, тайинланган пенсия ёки нафақага бўлган ўз ҳуқуқини ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш орқали тасдиқлаши керак. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсионернинг келиши имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиғи туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан руҳий касаллар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинганда, Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари тайинланган пенсия ёки нафақага бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун пенсионер турган жойга чиқишлари мумкин.

Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.

Ишончли вакил пенсия ва нафақа тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган, ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.

Ишончнома тегишли Халқ банки филиалида сақланиши лозим."


7. 46-банддаги "туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимига" деган сўзлар "Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 53 ва 54-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"53. Тайинланган пенсия ва нафақани тўлаш:

пенсионер ёки нафақа олувчи вафот этганда;

тайинланган пенсия ёки нафақага ҳуқуқлар йўқолганда;

хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.

54. Тўлов қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:

пенсия ва нафақа тўлаш муддати тамом бўлганда;

кетма-кет 3 ой мобайнида Халқ банки филиали махсус кассаси орқали пенсия ёки нафақа олинмаганда;

пенсионер ва нафақа олувчи суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганда;

пенсионер руҳий беморлар интернат уйларида яшаганда;

суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;

ишончнома берган шахс унга тайинланган пенсияга ёки нафақага ҳуқуқини тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда;

пенсия ва нафақани тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер ёки нафақа олувчи томонидан ариза берилганда.

Пенсияни ёки нафақани тўлаш пенсионер ёки унинг васийси Пенсия жамғармаси бўлимига келгандан сўнг ва у ариза тақдим этгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.

Шахснинг суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун пенсия ва нафақа тўланмайди. Шахс озод бўлгандан кейин тўлов Пенсия жамғармаси бўлимига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.".


9. 62 ва 63-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"62. Мониторинг гуруҳи инспектори томонидан қайдномалар ахборот тизимида Халқ банки ва тижорат банклари филиаллари бўйича алоҳида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ва тижорат банки филиали кесимида шакллантирилади.

63. Халқ банки филиали махсус кассалари учун кейинги тўлов ойига қайдномалар қайдномалардан йиртиб олинадиган талонларда ва реестрларда кўрсатилган олдинги тўлов ойининг пенсия ва нафақалар тўланганлиги (тўланмаганлиги)нинг умумий сони ва суммаси тўғрисида маълумотларнинг тўғрилигини ахборот тизимига Халқ банки филиали махсус кассалари томонидан киритилган маълумотлар билан солиштирилгандан сўнг шакллантирилади.

Халқ банки филиаллари ҳар куни тўланган (тўланмаган) пенсия ва нафақалар суммалари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига юборади. Тўлов ойи учун пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) якунлангандан сўнг, Халқ банки филиаллари ахборот тизимига якуний маълумотларни, шунингдек етказиб берилган ёки етказиб берилмаган суммалар бўйича қайдномадан йиртиб олинадиган талонлар ва реестрларни Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига юборади. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан маълумотлар солиштирилгандан сўнг мазкур қайдномалар ахборот тизимида ёпилади.".


10. 64-банднинг иккинчи хатбошисидаги "почта алоқаси объектлари" деган сўзлар "Халқ банки филиаллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 67-банднинг иккинчи хатбошисидаги "почта алоқаси объекти ёки тижорат банки филиалига" деган сўзлар "Халқ банки ёки тижорат банки филиалига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"68. Ахборот тизими орқали қайдномалар юборилгандан сўнг Халқ банки филиали томонидан қайдномалар, шунингдек реестрлар чоп қилинади."


13. 69-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. 71-банддаги "Почта алоқаси объектлари томонидан" деган сўзлар "Халқ банки филиаллари томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 73-банддаги "почта алоқаси объектлари ва тижорат банклари филиаллари" деган сўзлар "Халқ банки ва тижорат банки филиаллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 86-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"86. Пенсия жамғармаси бўлими тузилган қайдномалардаги суммаларга мос маблағларни Халқ банки ва тижорат банклари филиалларининг тегишли ҳисобварақларига молиялаштиради".


17. 96-бандда:

биринчи хатбошисидаги "почта алоқаси объектларидан" деган сўзлар "Халқ банки филиалларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


18. 100-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"100. Пенсия жамғармаси бўлими мониторинг натижасида аниқланган фактлар юзасидан тегишли Халқ банки ва тижорат банклари филиалларига камчиликларни бартараф этиш, шунингдек маблағларни тиклашга оид зарур чора-тадбирларни кўриш учун хат (мурожаат) юборади. Халқ банки ва тижорат банки филиали камчиликларни бартараф этиш ва ўзлаштирилган маблағларнинг ёки ноқонуний тўланган пенсия ва нафақалар суммаларининг тикланиши бўйича чора-тадбирлар кўради.".


19. 102-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "почта алоқаси объектлари" деган сўзлар "Халқ банки филиаллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 103 ва 105-бандлардаги "почта алоқаси объекти" деган сўзлар "Халқ банки филиали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 104-банддаги "почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари" деган сўзлар "Халқ банкининг ҳудудий филиаллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 106-банддаги "Почта алоқаси объекти" деган сўзлар "Халқ банки филиали махсус кассаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. 107-бандда:

биринчи хатбошидаги "почта алоқасининг минтақавий ташкилоти" деган сўзлар "Халқ банкининг ҳудудий филиали" ва деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари" деган сўзлар "Халқ банкининг ҳудудий филиаллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. 3-иловадаги "почта алоқаси бўлими орқали" деган сўзлар "Халқ банки филиали махсус кассаси орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. 9-иловада:

27-устундаги "Почта харажати" деган сўзлар "Пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш)га харажатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

28-29-устунлардаги "Почта алоқаси объекти" деган сўзлар "Халқ банки филиали" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

60 - 67-устунлардаги "Почта алоқаси объектлари" деган сўзлар "Халқ банки филиаллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

68-устундаги "Почта харажатлари" деган сўзлар "Пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш)га харажатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

153 - 156-устунлардан "(почта хизмат ҳақидан ташқари)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


26. 10-иловада:

6, 8, 10, 21, 48 ва 57-устунлардан "почта" деган сўз чиқариб ташлансин;

13, 14, 24 ва 25-устунлардаги "почта алоқаси объектлари" деган сўзлар "Халқ банки филиаллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

51-52-устунлардаги "почта алоқаси объекти" деган сўзлар "Халқ банки филиаллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. 14-илованинг 5-устунидаги "почта алоқаси объекти" деган сўзлар "Халқ банки филиали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


28. 15-илованинг 5-устунидаги "почта алоқаси объекти" деган сўзлар "Халқ банки филиали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29. 18 ва 19-иловаларнинг 4 ва 5-қаторларидаги "Почта харажати" деган сўзлар "Етказиб бериш (топшириш) хизматлари учун харажатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


30. 20 ва 21-иловаларда:

"почта алоқаси объектлари" деган сўзлар "Халқ банки филиаллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"почта" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


31. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 827-модда