Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2017 й. 640-сон "UNICON.UZ" давлат унитар корхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2017 й.

N 640




"UNICON.UZ" ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар фаолиятини рағбатлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Чинобод нефть базаси" унитар корхонасига қарашли Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 17-мавзе, Янги шаҳар кўчаси, 1а-уй манзилидаги Полиграфия цехи биноси (кейинги ўринларда объект деб аталади) ишлаб чиқариш майдонларидан узоқ йиллардан бери фойдаланилмаётганлиги ва бўш турганлиги, асбоб-ускуналарнинг мавжуд эмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг:

объектни тегишли ҳудуди билан биргаликда "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ устав капиталидаги давлат улушини объектнинг баланс қиймати суммасига камайтириш ҳисобига "UNICON.UZ" давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда "UNICON.UZ" ДУК деб аталади) давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан бериш;

"UNICON.UZ" ДУК томонидан объект негизида ахборотни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

4. "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ:

объектнинг бир ой муддатда "UNICON.UZ" ДУКга берилишини;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ устав капиталида давлат улуши "UNICON.UZ" ДУКга бериладиган объектнинг баланс қиймати суммасига камайтирилишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Rele va Avtomatika" акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 22 июндаги 411-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчиси Ш. Шерматов ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 августдаги

640-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Rele va Avtomatika"

акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қувватларидан

самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

22 июндаги 411-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ва "UNICON.UZ" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда "UNICON.UZ" ДУК" деб аталади)" ва "ахборотни ҳимоя қилиш воситалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, "Rele va Avtomatika" АЖ бинолари ва иншоотларининг бир қисми туташ ҳудуди билан биргаликда белгиланган тартибда баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган қиймат бўйича, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшимча чиқарилган акциялари жойлаштирилган ҳолда давлатнинг улушини кўпайтириш ҳисобига "Ўзбектелеком" АКга берилади".


3. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва "UNICON.UZ" ДУК" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва "UNICON.UZ" ДУК" ва "ахборотни ҳимоя қилиш воситалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ахборотни ҳимоя қилиш воситалари" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 865-модда