Молия вазирлигининг 116-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 141-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-38-сон "Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.07.2017 й. Қарори (АВ томонидан 30.08.2017 й. 2924-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.08.2017 й.
N 2924
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.07.2017 й. N 116 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.07.2017 й. N 141 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 31.07.2017 й. N 2017-38 |
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида
иштирок этувчи ташкилотлар томонидан
имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон "Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Б. Ходжаев |
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 942-модда