Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2017 й. 727-сон "Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни тергов қилиш ҳамда фош этиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2017 й.

N 727



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ТЕРГОВ БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ

ТОМОНИДАН ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ

ҲАМДА ФОШ ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.