Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2017 й. 753-сон "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.2017 й.

N 753



МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИДА ФАОЛ

ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИ УЙ-ЖОЙ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларида (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) назарда тутилган тартибда ва маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2018-2020 йилларда мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш параметрларини иловага* мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Қайд этилсинки, дастурлар доирасида узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) беришнинг қуйидаги шартлари белгиланган:

а) 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастурлари доирасида:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидагича миқдорни ташкил этади:

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун - 10 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун - 25 фоиз;

б) 2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган давлат дастурлари доирасида шаҳарларда ва қишлоқ жойларда бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади, бунда квартиранинг дастлабки бадали:

шаҳарларда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан тасдиқланган квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ;

қишлоқ жойларда - сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

4. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадаллар ва фоиз тўловлари "Ёшлар" уйлари бўйича Республика комиссиясининг тавсияномасига асосан ипотека кредитининг бутун даври давомида ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, мамлакат ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун уй-жойларни тақсимлашнинг ҳамда уларга ипотека кредитлари бўйича қўшимча имтиёзлар беришнинг шаффофлигини таъминлайдиган электрон тизимни 2018 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва жорий қилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 2 октябрь, 39-сон, 1045-модда