Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2017 й. 806-сон "Тошкент шаҳар Учтепа туманида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2017 й.

N 806



ТОШКЕНТ ШАҲАР УЧТЕПА ТУМАНИДА

КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир, рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга инвестицияларни кенг жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилган:

Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судининг қарори билан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор-26, 36-уйда жойлашган умумий майдони 5,1 гектар бўлган "AOKS Plus Business" МЧЖнинг (собиқ "Сигнал" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси) бино ва иншоотлари (кейинги ўринларда объект деб аталади) Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилади:


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг объект негизида Учтепа кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

бир ой муддатда Учтепа кичик саноат зонаси дирекциясини ташкил этсин

ва уни юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;

манфаатдор тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда Учтепа кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштириш учун таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 384-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 октябрдаги

806-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарори билан

тасдиқланган Тошкент шаҳрида кичик саноат

зоналарида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш

майдонлари ва ер участкалари рўйхатига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банддан иккинчи сатр чиқариб ташлансин;


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

3

Учтепа кичик саноат зонаси


"Аокс плюс бизнес" МЧЖ (собиқ "Сигнал" ИИБ) ишлаб чиқариш ҳудуди


5,1

25,6

"

3. ****) ҳаволанинг матни чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 10 октябрь