Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/15-10/22-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 144-сон "Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 28.08.2017 й. Қарори (АВ томонидан 15.09.2017 й. 2178-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.09.2017 й.

N 2178-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.08.2017 й.

N 01/15-10/22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.08.2017 й.

N 144


ҚАРОРИ



"Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан,

такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини

ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2010 йил 7 декабрдаги 16-сон, 106-сон "Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга (рўйхат рақами 2178, 2011 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2, 14-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси

Р. Гулямов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

        





Қарорга

ИЛОВА



"Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан,

такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини

ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасидан "ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомнинг 1-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1024-модда