Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 й. 778-сон "Заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2017 й.

N 778



ЗАРГАРЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН ҚИММАТБАҲО

МЕТАЛЛАРНИ СОТИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йилнинг 1 октябридан амалга киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 октябрь, 40-сон, 1057-модда