Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 й. 776-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2017 й.

N 776



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИ

УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг капиталлашув даражасини қўллаб-қувватлашни давом эттириш, молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 2017 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини молиялаштиришга доир вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу қарорга мувофиқ Банк Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 сентябрдаги

776-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий

фаолият миллий банки Уставига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Банкнинг Устав жамғармаси 236 210 000 000,00 (икки юз ўттиз олти миллиард икки юз ўн миллион сўмни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тўланган маблағлар ҳамда Банкнинг капиталлаштирилган фойдаси ҳисобига Устав жамғармасини кўпайтиришга маблағлар ўтказилган кундаги Марказий банк курси бўйича эквивалентда 451 000 000,00 (тўрт юз эллик бир миллион) АҚШ долларини ташкил қилади".


2. 25-банднинг ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Банкнинг филиалларини, ваколатхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг низомларини тасдиқлайди".


3. 26-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"Банкнинг хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарини ташкил этиш, улушли қатнашиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг уставларини тасдиқлайди";

тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар, тегишли равишда ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.