Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2017 й. 813-сон "Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2017 й.

N 813



РАҲБАРЛАРИ ХОДИМЛАРНИ ТОШКЕНТ

ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ

ПРОПИСКА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ИЛТИМОСНОМА

КИРИТИШИ МУМКИН БЎЛГАН ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИ, ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ, РЕСПУБЛИКА АҲАМИЯТИГА МОЛИК

БОШҚА ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 61-банд қўшилсин:

"61. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи".


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.