Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 17.10.2017 й. 340-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигинин суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.10.2017 й. 2202-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.10.2017 й.

N 2202-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

17.10.2017 й.

N 340-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигинин суд

экспертиза муассасаларида суд экспертизасини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2202, 2011 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ички ҳужжатларини мазкур буйруққа мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                   Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд

экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Экспертиза муассасасида суд экспертизаси фуқаролик, иқтисодий, жиноят ишлари (шу жумладан, терговга қадар текширув материаллари), маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг қарори, суд ажрими асосида ўтказилади.".


2. 14-банднинг биринчи хатбошисидаги "хўжалик" деган сўз "иқтисодий" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 23 октябрь, 42-сон, 1091-модда