Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 05.09.2017 й. 12-2017-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.10.2017 й. 2937-сон билан рўйхатга олинган)
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.10.2017 й.
N 2937
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
05.09.2017 й.
N 12-2017
БУЙРУҒИ
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог
кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа)
ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. Маджидов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 23 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1096-модда