Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 й. 819-сон "Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2017 й.

N 819



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРДАН ЯСАЛГАН

ЗАРГАРЛИК   ВА   БОШҚА   БУЮМЛАРНИНГ

АСИЛЛИК      ДАРАЖАСИНИ      БЕЛГИЛАШ

ВА  ТАМҒАЛАШ  БИЛАН  БОҒЛИҚ  ЮРИДИК

АҲАМИЯТГА ЭГА ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРГАНЛИК УЧУН АСИЛЛИК ДАРАЖАСИ

ТЎЛОВИНИ УНДИРИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш, таҳлиллар ўтказиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш учун асиллик даражаси тўлови миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, асиллик даражаси тўловидан келиб тушадиган маблағларнинг эллик фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ихтиёрига ўтказилади ва улардан Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун мақсадли фойдаланилади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 октябрдаги

819-сон қарорига

2-ИЛОВА


Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа

буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва уларни

тамғалаш, таҳлиллар ўтказиш ва бошқа хизматлар

учун асиллик даражаси тўлови

МИҚДОРЛАРИ

           

Т/р

Ишларнинг номи

Ўлчов бирлиги

Асиллик даражаси тўлови миқдори, базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизларда

I. Асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш учун тўлов

(асиллик даражасини белгилаш учун тўлов асиллик даражаси

тўлов миқдорининг 80, тамғалаш учун 20 фоизни ташкил қилади)

1.1

Ўзбекистон Республикасида юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар (соат корпусларидан ташқари):




Олтин

дона

2,76


Кумуш

дона

0,59


платина, палладий

дона

2,67

1.2.

Чет элда ишлаб чиқарилган ва юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар (соат корпусларидан ташқари):




Олтин

дона

6,43


Кумуш

дона

1,83


платина, палладий

дона

6,43

1.3.

Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси ва собиқ Иттифоқ рамзи туширилган асиллик даражаси тамға изларини қайта тамғалаш учун жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар (соат корпусларидан ташқари):




Олтин

дона

2,94


Кумуш

дона

0,66


платина, палладий

дона

2,94

1.4.

Қимматбаҳо металлдан ясалган соат корпуслари (шу жумладан ажралмайдиган браслети билан):




Олтин

дона

11,95


Кумуш

дона

2,94


платина, палладий

дона

13,60

1.5.

Заргарлик ва бошқа буюмларнинг таркибида элементлар* сони 5 тадан ошса, асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш нархи икки баравар ошади.



II. Музейлар томонидан тақдим этиладиган буюмлар

таркибидаги қимматбаҳо металларни аниқлаш учун тўлов

2.1.

1-5 элемент мавжуд бўлган буюмларда:




олтин, платина ва палладий

дона

1,32


Кумуш

дона

0,33

2.2.

Буюмларнинг асиллик даражасини текшириш нархи буюм таркибида:




6 тадан 15 тагача элемент* бўлганда - 2 баравар;




16 тадан 50 тагача элемент* бўлганда - 3 баравар;




51 тадан 100 тагача элемент* бўлганда - 4 баравар;




100 тадан ортиқ элемент* бўлганда - 5 баравар кўпаяди.



) Элемент - заргарлик ва бошқа маҳсулотларнинг таркибий қисми

III. Техник экспертизадан ўтказиш учун тўлов

3.1.

Қуйидагиларни:




Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг ҳақиқийлигини, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари қалбакилигини, шунингдек, буюмларда ҳар хил тамға излари мавжуд ёки мавжудэмаслигини аниқлаш.

дона

5,40

3.2.

Асиллик даражасини аниқлаш:




спектрометрда рентген-флуоресцентли усул билан;

дона

18,20


металл туридан қатъий назар, намуна тошида текшириш усули билан:

дона

2,2

3.3.

Қирраланган карат оғирлигидаги олмосларнинг (бриллиантлар) хусусиятларини аниқлаш (номланиши, оғирлиги, қиррасининг шакли, тозалик ва ранг гуруҳи):




0,29 гача

1 тош учун

11,51


0,30 дан 0,99 гача

1 тош учун

23,02


1,00 дан 2,99 гача

1 тош учун

57,55


3,00 дан 5,99 гача

1 тош учун

80,57


6,00 ва юқори

1 тош учун

109,34

3.4.

Қирраланган карат оғирлигидаги зумрад, ёқут, сапфир ва александритларнинг хусусиятларини аниқлаш, (номланиши, оғирлиги, қиррасининг шакли, тозалик ва ранг гуруҳи):




0,29 гача

1 тош учун

5,75


0,30 дан 0,99 гача

1 тош учун

17,26


1,00 дан 2,99 гача

1 тош учун

34,53


3,00 дан 5,99 гача

1 тош учун

63,30


6,00 ва юқори

1 тош учун

86,32

3.5.

Қирраланган ва қирраланмаган тошларнинг номланишини аниқлаш (қимматбаҳо тошлардан ташқари)

ҳар бир ном учун

0,81

3.6.

Қирраланмаган қимматбаҳо ва бошқа тошларнинг номланиши ва оғирлигини аниқлаш

ҳар бир ном учун

3,74

IV. Таҳлил ўтказилганлик учун тўлов

4.1.

Заргарлик, ясама тиш қотишмалари ва бошқа қотишмаларда:




купеляция усули билан олтинни аниқлаш (чеки билан)

1 текширув

58,82


кумушни аниқлаш (титрометрик усул билан)

1 текширув

32,99


атом-эмиссия спекторометрида платина, палладийни аниқлаш

1 текширув

103,12

4.2.

4.2. Электролитлар, яхоб сув ва эритмаларда (суюқ олтинда):




олтинни аниқлаш (сўнгги купеляция усули билан)

1 текширув

58,82


кумушни аниқлаш (титрометрик усул билан)

1 текширув

32,99


атом-эмиссия спекторометрида платина, палладийни аниқлаш

1 текширув

103,12

4.3.

Қопламалар, заргарлик крецлари, шлифлар ва шламларда:




олтинни аниқлаш (сўнгги купеляция усули билан)

1 текширув

58,82


кумушни аниқлаш (титрометрик усул билан)

1 текширув

32,99

4.4.

Ёруғликни сезадиган турли кино-фото-рентген материаллар ва фиксаж эритмаларда:




кумушни аниқлаш (титрлаш усули билан)

1 текширув

32,99

4.5.

Рудалар, жинслар, концентрантларни эритиш усули билан асиллик даражасини текшириш:




олтин ва кумушнинг асиллик даражасини текшириш

1 текширув

73,80


олтин ва кумушнинг асиллик даражасини квартлаб текшириш

1 текширув

88,60


платина гуруҳига кирувчи металларнинг асиллик даражасини жамлаш

1 текширув

57,53

4.6.

Атом-эмиссия спектометрида 1-8 элемент бўйича миқдорий текшириш

1 текширув

103,12

4.7.

Намунадаги намликни аниқлаш

1 текширув

13,33

4.8.

Намуналарда қиздириш пайтидаги йўқотишларни аниқлаш

1 текширув

13,33

4.9.

Катализаторларда платинани спектрофотометрик аниқлаш

1 текширув

88,69

4.10.

Рентген-флуоресцент спектрометрда заргарлик саноати буюмлари, қотишмалари ва парчаларини миқдорий текшириш

1 текширув

18,20

4.11.

Рентген микроанализаторда бир нуқтада намунанинг (металл, қотишма, буюмнинг) кимёвий таркибини текшириш

1 текширув

84,09

4.12.

ICP-масс-спектрометрда намунадаги кимёвий элементлар таркибини миқдорий текшириш

1 текширув

258,80

V. Турли ишларни амалга ошириш

5.1.

Пробир реактивларни тайёрлаш (уларни тайёрлашда ишлатиладиган қимматбаҳо металларни ҳисобга олмасдан):




кислотали, тузли (олтин учун)

1 миллилитр

0,28


хромпик (кумуш учун)

1 миллилитр

010,28


Азот-кислотали кумуш (кумуш учун)

1 миллилитр

0,28

               





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 октябрдаги

819-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни

олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш


Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Олиб қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган буюмлар, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган материаллар ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан асиллик даражасини текшириш учун ихтисослаштирилган лабораторияларга юборилади. Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлардаги Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамға изларининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига (кейинги ўринларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) техник экспертизадан ўтказишга юборилади. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ўтказилган техник экспертиза учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда асиллик даражаси тўлови ундирилади. Зарур ҳолларда, Асиллик даражасини белгилаш палатаси қимматбаҳо металлардан ясалган тамға босилиши лозим бўлган заргарлик ва бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан ўн кун муддатда асиллик даражаси тўлови ундирмасдан тамғалайди".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 октябрдаги

819-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Асиллик даражаси тўлови ва асиллик даражаси тўловини тўлаш тартиби тўғрисида" 2003 йил 27 майдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 42-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 3-модда) иловадаги 5-банд.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 5 июндаги 156-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда) 1-иловадаги 5-банднинг б) кичик банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 октябрь