Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2017 й. 886-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2017 й.

N 886



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон ҳамда "Маданият ва санъатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сон қарорларини бажариш юзасидан, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш, хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан маданият ва санъат соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш, жамғармага ажратилган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

1-1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 нафар этиб белгилансин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини жойлаштириш учун тегишли бино ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 30-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 6 ноябрь