Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 й. 415-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2017 й.

N 415



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида" 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2868-сон қарорини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига:

2020 йил 31 декабрга қадар муддатда материаллар, техника ва ускуналар, хизмат транспорт воситалари, офис мебели ва жиҳозлари, компьютерлар ва ташкилий техника, шу жумладан уларга дастурий таъминотини тендер ва (ёки) Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ўтказмасдан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга афзаллик берилган ҳолда энг яхши таклифларни саралаш асосида амалга оширишга;

энг яхши таклифларни саралаш асосида (тендер ўтказмасдан) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция фаолияти, инвестиция лойиҳалари ҳамда инвестиция контрактларини экспертиза қилиш масалаларида тажрибаси бўлган нуфузли халқаро консалтинг компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб қилишга рухсат этилсин.

3. Белгилансинки, давлат органлари томонидан халқаро инвестициявий ва иқтисодий форумлар ҳамда бошқа турдаги халқаро инвестициявий ва иқтисодий тадбирларнинг ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишган ҳолда амалга оширилади.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 585-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 116-модда