Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 06.11.2017 й. 2944-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 23.09.2017 й. 26/16-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 6 ноябрда 2944-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2017 йил 23 сентябрдаги

26/16-сон қарорига

ИЛОВА



Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан

валюта айирбошлаш операцияларини амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ тижорат банкларида жисмоний шахслар, шу жумладан юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


конверсион операциялар бўлими (бундан буён матнда конверсион бўлим деб юритилади) - тижорат банкининг Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар (бундан буён матнда жисмоний шахслар деб юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасини нақд пулсиз шаклда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш учун тузилган таркибий тузилмаси;


валюта айирбошлаш шохобчаси - жисмоний шахслардан нақд ва халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютасини нақд миллий валютага айирбошлаш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига нақд чет эл валютасини сотиш операцияларини амалга оширувчи турғун шохобча;


шахсни тасдиқловчи ҳужжат - паспорт, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий билет;


якка тартибдаги тадбиркор - юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор (бундан буён матнда ЯТТ деб юритилади);


кунлик ҳужжатлар - операцион кун давомида расмийлаштирилган валюта айирбошлаш операциялари ҳисобини юритиш ҳужжатлари;


операцион кун - жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун тижорат банки томонидан белгиланган вақт;


банк картаси - тижорат банки томонидан эмиссия қилинган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлари ва/ёки банк томонидан рухсат берилган маблағлар доирасида операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ва банк кредитини олиш имконини берувчи тўлов картаси;


халқаро тўлов картаси - халқаро тўлов тизимлари билан келишувга асосан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари томонидан эмиссия қилинган чет эл валютасидаги халқаро тўлов картаси;


қимматликлар - миллий ва чет эл валюталари.


2. Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш курслари тижорат банклари томонидан чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда белгиланади.


3. Операцион кун давомида тижорат банки томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш курси ўзгартирилиши мумкин.



2-БОБ. КОНВЕРСИОН БЎЛИМНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


4. Конверсион бўлим тижорат банк раҳбарининг буйруғига асосан очилади. Мазкур буйруқда ходимларнинг штат бирлиги, бўлим фаолиятига раҳбарлик қилувчи ва уни назорат қилувчи мансабдор шахслар кўрсатилиши керак.


5. Конверсион бўлимнинг штат бирлиги ва ходимларининг сони, бўлимнинг амалга ошириладиган валюта операцияларининг ҳажмидан келиб чиқиб, банк раҳбарининг буйруғига асосан тасдиқланади.


6. Қуйидаги маълумотларни тижорат банкининг расмий веб-сайтида ҳамда Конверсион бўлими жойлашган бинонинг ҳамма кўриши мумкин бўлган жойидаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали мижозлар эътиборига етказилиши лозим:

конверсион бўлимнинг иш вақти;

чет эл валютасини сотиб олиш ва уларга сотиш тартиби;

чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш курслари;

конверсион бўлим томонидан амалга ошириладиган операциялар турлари;

банк томонидан очиладиган халқаро тўлов карталари, уларнинг имкониятлари ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

халқаро тўлов картасини очганлик учун ундириладиган воситачилик ҳақи миқдори.


7. Конверсион бўлим фақат тижорат банки биносида жойлаштирилади ва унда тўлов терминаллари, ҳисоблаш техникаси, тегишли дастурий таъминотга эга Банклараро ягона электрон тизимга (бундан буён матнда электрон тизим деб юритилади) уланган компьютер техникаси, телефон алоқаси, ёнмайдиган темир шкаф (сейф), зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маълумот материаллари, ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси ва видеокузатув камералари бўлиши лозим.


8. Банк раҳбарининг тегишли буйруғисиз бўлим ходимлари томонидан ўзларига юклатилган вазифаларни бошқа шахсларга топшириш тақиқланади.



3-БОБ. КОНВЕРСИОН БЎЛИМДА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИ

СОТИШ ОПЕРАЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


9. Чет эл валютасини сотиш конверсион бўлимлар томонидан халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.


10. Конверсион бўлимда кунлик нақд пулсиз шаклдаги чет эл валютасини сотиш миқдори тижорат банки раҳбарининг буйруғига асосан белгиланади.


11. Жисмоний шахс ва ЯТТ чет эл валютасини сотиб олиш учун конверсион бўлимга шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этади ва конверсион бўлим мутахассиси ҳужжатнинг нусхасини қабул қилиб олади.


12. Жисмоний шахснинг банк картаси мавжуд бўлмаган тақдирда, конверсион бўлим мутахассиси томонидан жисмоний шахсга пластик карталар бўлимига мурожаат этиб, ўз номига белгиланган тартибда банк картасини очиш таклиф этилади.

ЯТТ чет эл валютасини сотиб олиш учун пул маблағларини ўзининг тегишли ҳисобварағидан ўтказади.


13. Миллий валютадаги маблағ тижорат банкининг операция бажариладиган кундаги чет эл валютасини сотиш курси бўйича тўлов терминали орқали жисмоний шахсга тегишли банк картасидан ечиб олинади ва унга миллий валютадаги маблағ ечиб олинганлиги тўғрисидаги терминал чекининг асл нусхаси берилади, нусхаси эса кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

ЯТТнинг тегишли ҳисобварағидан чет эл валютасини сотиб олиш учун тижорат банкининг сотиш курси бўйича пул маблағлари банкининг тегишли ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати чоп этилиб, кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


14. Жисмоний шахс ёки ЯТТнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидаги тегишли маълумотлар конверсион бўлим мутахассислари томонидан электрон тизимга киритилади. Бунда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ 09017-шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. Маълумотномалар бўлим мутахассиси, тегишлича жисмоний шахс ёки ЯТТ томонидан имзоланиб, уларга мутахассиснинг шахсий ва бўлим штамплари босилади. Маълумотноманинг бир нусхаси тегишлича жисмоний шахсга ёки ЯТТга берилади, иккинчи нусхаси, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги 09008-сон реестр, шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси (ЯТТнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатига қўшимча равишда гувоҳномаси нусхаси) билан бирга кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


15. Чет эл валютаси 09017-шаклдаги маълумотнома ва миллий валютадаги терминал чеки ёки пул маблағлари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати асосида халқаро тўлов картасига ўтказиб берилади.


16. Жисмоний шахс ёки ЯТТнинг халқаро тўлов картаси мавжуд бўлмаганда, банк ва жисмоний шахс ёки ЯТТ ўртасида чет эл валютасида банк ҳисобварағини очиш тўғрисида икки томонлама шартнома тузилади ҳамда конверсион бўлим мутахассиси томонидан шартномага асосан унинг номига чет эл валютасида банк ҳисобварағи очилади. Шартноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга ёки ЯТТга берилади, иккинчи нусхаси эса, кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади. Шартномалар давлат тилида тузилади, зарур ҳолларда, рус ёки қорақалпоқ тилида ҳам тузилиши мумкин.


17. Халқаро тўлов картаси конверсион бўлим мутахассиси томонидан "Берилган халқаро тўлов карталарини рўйхатга олиш журнали"га имзо чектирган ҳолда жисмоний шахсга ёки ЯТТга берилади. Мазкур журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган, тижорат банки муҳри ҳамда филиал раҳбари имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.



4-БОБ. ХАЛҚАРО ТЎЛОВ КАРТАЛАРИДАГИ

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИ СОТИБ ОЛИШ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


18. Жисмоний шахс ёки ЯТТ халқаро тўлов картасидаги чет эл валютасини сотиш учун тижорат банкининг исталган конверсион бўлимига мурожаат этади. Бунда конверсион бўлимнинг мутахассиси томонидан халқаро тўлов картасининг ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс ёки ЯТТга тегишлилиги унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида текширилади.


19. Тижорат банки жисмоний шахс ёки ЯТТнинг халқаро тўлов картасидаги чет эл валютасини операция амалга ошириладиган кундаги чет эл валютасини сотиб олиш курсига мувофиқ бажаради. Бунда жисмоний шахс ёки ЯТТнинг халқаро тўлов картасидаги чет эл валютаси доирасида, маблағлар тўлиқ ёки қисман миллий валютага айирбошланиши мумкин. Чет эл валютаси тўланганлигини тасдиқловчи терминал чекининг асл нусхаси ёки уларнинг ҳисобварағидан тўланган тақдирда, банкнинг ички тўлов ҳужжати берилади ва нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


20. Чет эл валютаси конверсион бўлимнинг мутахассиси томонидан тегишли маълумотларни электрон тизимга киритиш орқали харид қилинади. Бунда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ 09020-шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. Маълумотномалар бўлим мутахассиси ва жисмоний шахс ёки ЯТТ томонидан имзоланиб, уларга мутахассиснинг шахсий ва бўлим штамплари босилади. Маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга ёки ЯТТга, иккинчи нусхаси мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги 09021-сон реестрга илова қилиниб, кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Жисмоний шахслар халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютасини валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд миллий валютага айирбошлашлари мумкин.


21. Кун охирида конверсион бўлим мутахассиси томонидан жисмоний шахс ва ЯТТнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари нусхалари, ЯТТнинг гувоҳнома нусхалари, терминал чеклари ва банк ички тўлов ҳужжатлари тегишли бўлимга тақдим этилади. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан жисмоний шахснинг банк картасига, ЯТТнинг ҳисобварағига миллий валюта ўтказиб берилади.



5-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ


22. Валюта айирбошлаш шохобчаси тижорат банк раҳбарининг буйруғига асосан очилади. Валюта айирбошлаш шохобчасини очиш тўғрисидаги буйруқда валюта айирбошлаш шохобчасининг жойлашган ери (почта манзили), ходимларининг штат бирлиги, шохобча фаолиятига раҳбарлик қилувчи ва уни назорат қилувчи мансабдор шахслар кўрсатилиши керак.


23. Тижорат банки валюта айирбошлаш шохобчасини рўйхатга олиш учун Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига (бундан буён матнда ҳудудий Бош бошқарма деб юритилади) валюта айирбошлаш шохобчасини очиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани илова қилиб, ёзма равишда мурожаат қилади. Ҳудудий Бош бошқарма томонидан 3 иш куни ичида валюта айирбошлаш шохобчаси рўйхатга олиниб, тижорат банкига мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) юборилади.


24. Рўйхатга олинган валюта айирбошлаш шохобчаси ҳудудий Бош бошқарма томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги "Валюта айирбошлаш шохобчасини рўйхатга олиш журнали"га қайд этилади.


25. Гувоҳнома йўқолган тақдирда тижорат банки ҳудудий Бош бошқармага қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилиши шарт:

гувоҳноманинг йўқолиш сабаблари кўрсатилган далолатнома;

топилмалар идорасининг гувоҳнома ҳақиқатда йўқолганлигини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси.


26. Гувоҳноманинг дубликати ҳудудий Бош бошқарма томонидан 3 иш кун ичида берилади. Гувоҳноманинг дубликатига "Дубликат" сўзи ва унинг берилган санаси ёзиб қўйилади.


27. Валюта айирбошлаш шохобчасининг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тижорат банки томонидан ҳудудий Бош бошқармага валюта айирбошлаш шохобчасининг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги ва унинг сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда маълум қилинади. Бунда тижорат банки томонидан валюта айирбошлаш шохобчасини рўйхатдан ўтказиш учун умумий асосларда қайта мурожаат қилинади.



6-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИ

ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


28. Валюта айирбошлаш шохобчасининг иш тартиби у фаолият юритаётган ташкилот иш вақти билан келишилиши лозим.


29. Валюта айирбошлаш шохобчасида қуйидаги операциялар амалга оширилади:

жисмоний шахслардан ва норезидент-жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини нақд миллий валютага сотиб олиш;

норезидент-жисмоний шахсларга (бундан буён матнда норезидент деб юритилади) чет эл валютасини сотиш;

жисмоний шахсларнинг ва норезидентларнинг халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютасини нақд миллий валютага айирбошлаб бериш;

жисмоний шахслардан ва норезидентлардан чет эл валютасини инкассога қабул қилиш;

ҳақиқийлиги шубҳа туғдирган чет эл валюталарини жисмоний шахслардан ва норезидентлардан экспертизага қабул қилиш;

жисмоний шахсларнинг ва норезидентларнинг чет эл валютасини ўша чет эл валютасига майдалаб ёки йирик пул миқдорида бериш.


30. Валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширганлик учун воситачилик ҳақи ундирилиши мумкин, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операциялари бундан мустасно. Воситачилик ҳақининг миқдори тижорат банклари томонидан белгиланади.


31. Валюта айирбошлаш шохобчаси мижозларнинг танишиб чиқиши учун қулай бўлган жойга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган стенд билан жиҳозланади:

валюта айирбошлаш шохобчасининг иш вақти;

чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш курслари;

мазкур валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан амалга ошириладиган валюта айирбошлаш операциялари;

пул белгиларининг ҳақиқийлиги ва тўловга яроқлилигини аниқлаш қоидалари;

жисмоний шахслардан ва норезидентлардан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш тартиби;

валюта айирбошлаш операциялари учун ундириладиган воситачилик ҳақи миқдори;

валюта айирбошлаш шохобчасининг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси.


32. Валюта айирбошлаш шохобчасида бир вақтнинг ўзида икки нафар ходим - назоратчи ва кассир фаолият юритиши ҳамда махсус кийим (униформа) билан таъминланган бўлиши лозим. Зарур ҳолларда, тижорат банки раҳбарининг буйруғига асосан тажрибали кассирлар ва назоратчилар валюта айирбошлаш шохобчасига вақтинча фаолият юритиш учун жалб этилиши мумкин.


33. Тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш шохобчаси ёнмайдиган темир шкаф (сейф), телефон алоқаси, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси, валютанинг ҳақиқийлигини аниқлайдиган детектор ёки тестер, тегишли дастурий таъминотга эга компьютер ва ҳисоблаш техникаси, шунингдек зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маълумот материаллари билан таъминланади.


34. Валюта айирбошлаш шохобчасида назоратчи ва кассир лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги тегишли буйруқдан кўчирма бўлиши керак.


35. Назоратчи ёки кассир ўзига юклатилган вазифаларни банк раҳбарининг тегишли буйруғисиз бошқа шахсга ишониб топшириши ва валюта айирбошлаш шохобчасига бегона шахсларни киритиши тақиқланади.


36. Валюта айирбошлаш шохобчасининг ҳар бир ходимига фамилияси кўрсатилган штамп, назоратчига эса, қўшимча равишда, тижорат банкининг номи, рўйхатга олиш рақами ва шохобчанинг манзили ёзилган штамп бириктириб қўйилади.

Ишдан ташқари вақтда валюта айирбошлаш шохобчасида қимматликлар ва штампларни сақлаш тақиқланади.


37. Валюта айирбошлаш шохобчаси кассирига қимматликлар солинган халталарни тамғалаш учун пломбир берилади. Унинг плашкасида валюта айирбошлаш шохобчасининг рўйхат рақами ва қисқартирилган номи қайд этилади. Кассирга пломбир тижорат банки томонидан журналга имзо чектирган ҳолда берилади.

Инкассация бўлими (участкаси) бошлиғи ва тижорат банкининг касса мудири томонидан тасдиқланган пломбир изи намунасининг бир нусхаси валюта айирбошлаш шохобчасининг кассирига берилади. Ушбу намуна кассир томонидан қимматликлар солинган халталар олинаётганда инкассаторга кўрсатилади. Намунанинг иккинчи нусхаси тижорат банкининг кечки кассасига берилади.


38. Ишга қабул қилинган ходимлар тижорат банки томонидан моддий жавобгарлик тўғрисида тегишли қонун ҳужжатларининг нормалари, шунингдек қимматликларни сақлаш, қабул қилиш, бериш, улар билан ишлаш, қайта санаш ва ташишга доир қоидалар, валюта айирбошлаш операцияларини ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби билан таништирилиши шарт.



7-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


39. Валюта айирбошлаш шохобчасининг назоратчиси:

қимматликлар солинган халтачаларни қабул қилади, уларни очишда иштирок этади ҳамда ундаги қимматликлар кам ёки ортиқ чиққан ҳолларда, икки нусхада далолатнома тузади, ушбу далолатномани кассир билан бирга имзолайди ва унинг бир нусхасини банкка юборади;

айирбошлаш учун тақдим этилган миллий ва чет эл валютаси эквивалентини ҳамда воситачилик ҳақини ҳисоблайди;

амалга оширилган валюта айирбошлаш операцияларини тегишли реестрга қайд этади;

маълумотнома ва квитанцияларни тўлдиради ҳамда имзолайди;

амалга оширилган валюта айирбошлаш операциялари бўйича ҳужжатларни иш куни охирида имзолайди;

иш куни охирида қолган қимматликларни дасталари бўйича санаб чиқади ва бу қимматликларнинг дасталари бўйича халталарга тўлиқ солинишини назорат қилади;

амалга оширилган операциялар тўғрисида ҳисобот тузади ва уни тегишли реестрлар ва маълумотномалар нусхалари асосида текшириб чиқиб, имзолайди;

қимматликларнинг амалдаги қолдиқларини амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ҳисобот билан солиштиради ва қимматликлар ортиқ ёки кам чиққан ҳолларда, икки нусхада далолатнома тузади ва уни кассир билан бирга имзолайди. Унинг бир нусхаси тижорат банкига юборилади ва иккинчи нусхаси валюта айирбошлаш шохобчасининг кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади;

шубҳали операциялар ҳақида зудлик билан банкнинг Ички назорат хизматига ёзма равишда хабар беради.


40. Валюта айирбошлаш шохобчасининг кассири:

қимматликларни олиш учун буюртманомаларни тузиб тижорат банкига тақдим этади;

инкассаторлар олиб келган қимматликлар солинган халталарни қабул қилиб олади ҳамда халталарни назоратчи ва инкассатор иштирокида очади ёки тижорат банки кассасидан қимматликларни қабул қилиб, валюта айирбошлаш шохобчасига олиб келади;

алмаштириш учун тақдим этилган банкнотларнинг ҳақиқийлиги ва тўловга яроқлилигини текширади;

реестрлар, квитанциялар ва маълумотномаларни, шунингдек назоратчи томонидан тузилган далолатномаларни имзолайди;

иш куни охирида қолган қимматликларни санайди, уларни саралаб дасталайди ва назоратчи кузатувида қимматликларни халталарга жойлайди.


41. Кассир пул ва тангаларни тахлаш ҳамда уларнинг ўраб боғланишига шахсан жавоб беради.


42. Қуйидагилар тақиқланади:

миллий валютани чет эл валютасига сиртдан алмаштириш;

валюта айирбошлаш операциялари ҳақидаги маълумотларни электрон тизимга киритмасдан валютани сотиш операциясини амалга ошириш;

тегишли маълумотнома бермасдан, валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш;

валюта айирбошлаш операциясини бажармай туриб, тегишли маълумотномалар бериш;

валюта айирбошлаш шохобчасида чет эл валютасидаги ва энг кам ойлик иш ҳақининг ярмидан ортиқ миқдорда миллий валютадаги шахсий жамғармаларнинг бўлиши.



8-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИНИ

ҚИММАТЛИКЛАР, МАЪЛУМОТНОМАЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


43. Қимматликларни олиш учун кассир томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда 09001-сон талабнома икки нусхада тўлдирилади. Талабноманинг бир нусхаси тижорат банки кассасида қолдирилиб, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Тижорат банки бухгалтериясининг масъул ходими валюта айирбошлаш шохобчасининг талабномаси ҳамда тегишли касса ва балансдан ташқари ордерлар асосида валюта айирбошлаш шохобчасига жўнатиш учун тайёрланган қимматликларнинг уч нусхада рўйхатини тузади. Уларнинг ҳар бирини тижорат банкининг моддий жавобгар шахси имзолайди.

Валюта айирбошлаш шохобчасига жўнатиш учун тайёрланган қимматликлар уларнинг рўйхати нусхаси билан бирга моддий жавобгар шахслар томонидан инкассация халтасига жойланади, шундан сўнг халта тамғаланади. Валюта айирбошлаш шохобчасига бириктирилган ҳар бир инкассация халтасида валюта айирбошлаш шохобчасининг рўйхат рақами ва тижорат банк номи ёзилади. Инкассатор халталарни қабул қилиб олгандан сўнг, қимматликлар рўйхатининг иккинчи нусхасини имзолайди.


44. Валюта айирбошлаш шохобчасини иш куни бошланишидан олдин қимматликлар билан таъминлаш ёки унга иш куни давомида қўшимча қимматликлар келтириш инкассаторлар томонидан амалга оширилади, валюта айирбошлаш шохобчаси тижорат банки биносида жойлашган ҳоллар бундан мустасно.


45. Инкассатор келтирган халталар назоратчи иштирокида кассир томонидан қабул қилинади. Бунда халтанинг тамға урилган тизимчасининг бутлиги ва тамға изининг аниқлиги синчиклаб текширилади. Кассир томонидан халта очилаётганда ва унга солинган қимматликлар текширилаётганда унинг ёнида назоратчи ва инкассатор туриши шарт.


46. Валюта айирбошлаш шохобчасининг талабномаси, тегишли касса ва балансдан ташқари ордерлари асосида тузилган рўйхатнинг биринчи нусхаси унинг иккинчи нусхаси ва қабул қилинган қимматликлар ҳисоби билан солиштирилгандан сўнг, қимматликлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги рўйхатнинг иккинчи нусхаси назоратчи ва кассир томонидан имзоланади ва валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи билан тасдиқланади ҳамда рўйхатнинг иккинчи нусхаси инкассация бўлимига топшириш учун инкассаторга қайтарилади. Рўйхатнинг биринчи нусхаси валюта айирбошлаш шохобчасининг кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади.



9-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИДА

ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


47. Валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахслардан ва норезидентлардан чет эл валютаси чекланмаган миқдорда сотиб олинади.


48. Валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар электрон тизимга киритилади.

Чет эл валютасини сотиб олишда операция энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, бундай операциялар тегишли маълумотларни электрон тизимга киритиш орқали амалга оширилиши шарт. Бунда жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва норезидентлардан паспорт талаб этилади ҳамда уларнинг нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


49. Кассир жисмоний шахслар ва норезидентлар томонидан тақдим этилган чет эл валютасининг ҳақиқийлиги ва тўловга яроқлилигини техник воситалар ёрдамида текшириши шарт.


50. Чет эл валютасини жисмоний шахслар ва норезидентлардан сотиб олишда мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ 09002-шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. Ушбу маълумотноманинг иккала нусхаси ҳам назоратчи, кассир ва жисмоний шахс ёки норезидент томонидан имзоланиб, уларга валюта айирбошлаш шохобчаси штампи ҳамда назоратчи ва кассирнинг шахсий штамплари босилади.


51. Чет эл валютаси жисмоний шахслардан сотиб олинаётганда, уларга 09002-шаклдаги маълумотноманинг иккинчи нусхаси берилади, унинг биринчи нусхаси эса кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Ушбу маълумотнома чет эл валютасини валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан сотиб олинганлигини тасдиқлайди, бироқ сарфланмай қолган миллий валютани чет эл валютасига қайта алмаштириб бериш ҳуқуқини бермайди.


52. Чет эл валютаси норезидентлардан паспорт ва чет эл валютасини четдан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси ёки уларнинг халқаро тўлов карталаридан банк терминали орқали ечиб олинганлигини тасдиқловчи терминал чеки асосида сотиб олинганда, унга 09002-шаклдаги маълумотноманинг биринчи нусхаси берилади. Мазкур маълумотнома сарфланмай қолган миллий валютани чет эл валютасига қайта алмаштириш учун асос бўлади. Операция суммаси божхона декларациясида назарда тутилган валюта миқдоридан ошмаслиги керак. Маълумотноманинг иккинчи нусхаси норезидент паспортининг нусхаси билан бирга кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади ва божхона декларациясига назоратчи томонидан валюта алмаштирилганлиги тўғрисида белги қўйилади.


53. Чет эл валютаси норезидентлардан паспорт ва чет эл валютасини четдан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси тақдим этилмаган ҳолда сотиб олинганда, ушбу операция мазкур Низомнинг 50-бандига мувофиқ расмийлаштирилади.


54. Халқаро тўлов картасидаги чет эл валютаси ва нақд чет эл валютасини миллий валютага айирбошлаш операциялари мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги 09003-сон реестрда расмийлаштирилади.


55. Валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахсларнинг ва норезидентларнинг халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютаси нақд миллий валютага айирбошлаб берилади. Уларга валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи 09002-шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси ва терминал чекининг асл нусхаси берилади. Маълумотноманинг ва терминал чекининг нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


56. Норезидентларга чет эл валютасини сотиш валюта айирбошлаш шохобчасининг 09002-шаклдаги маълумотноманинг биринчи нусхаси, банкомат чеки ёки халқаро жорий операциялар амалга оширилиши натижасида республика ҳудудида сўм маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади.


57. Чет эл валютаси норезидентларга сотилганда, чет эл валютаси сотилганлигини тасдиқловчи мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ 09007-шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. 09007-шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси норезидентга берилади, иккинчи нусхаси унинг паспорт нусхаси билан бирга мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги 09010-сон реестрга илова қилинади ва ҳисобот тузиш учун асос ҳисобланади.


58. Валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахслардан ва норезидентлардан тўловга яроқсиз деб топилган ёки муомаладан чиқарилган чет эл валютаси инкассога қабул қилиниши мумкин.


59. Чет эл валютасини инкассога қабул қилиш жисмоний шахслардан ва норезидентлардан уларнинг аризасига асосан, жисмоний шахслар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, норезидентлар паспорт тақдим этганда, воситачилик ҳақи ундирилган ҳолда амалга оширилади. Жисмоний шахс ва норезидент аризасида ўзининг яшаш манзилини аниқ кўрсатиши шарт.


60. Чет эл валютаси инкассога қабул қилинганда, жисмоний шахсга ва норезидентга икки нусхада тўлдириладиган мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ 09004-шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси берилади, иккинчи нусхаси ҳисобот тузиш учун асос ҳисобланади ва кунлик ҳужжатларга жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси ва норезидентнинг паспортининг нусхаси билан бирга тикиб қўйилади.


61. Чет эл банкидан инкассога қабул қилинган чет эл валютаси учун воситачилик ҳақи ундирилгандан сўнг, инкассога қабул қилинган чет эл валютаси жисмоний шахснинг ёки норезидентнинг банкдаги чет эл валютаси ёки миллий валютадаги ҳисобварағига ўтказилиши ёки жисмоний шахснинг хоҳишига кўра нақд шаклда берилиши мумкин.


62. Чет эл банки инкассога қабул қилинган нақд чет эл валютасини алмаштиришдан бош тортганда, тижорат банки чет эл банкининг инкассога қабул қилинган нақд чет эл валютасини тўлашдан бош тортганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда аризада кўрсатилган манзилга ёзма хабар юборади.


63. Валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан ҳақиқийлигига шубҳа туғилган нақд чет эл валютасини экспертизага қабул қилиш жисмоний шахслар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, норезидентлар томонидан паспорт тақдим этилган тақдирда, амалга оширилади. Бунда унга нақд чет эл валютасининг экспертизага қабул қилинганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ 09005-шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. 09005-шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан бирга кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


64. Экспертизага қабул қилинган чет эл валютасининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун тижорат банклари томонидан эксперт комиссияси тузилади. Экспертиза натижалари бўйича комиссия томонидан далолатнома тузилади. Ушбу далолатномада валюта тури, номинали, чиқарилган йили, серияси ва рақами, эмитент банк ва экспертизага қабул қилинган чет эл валютасининг ўзига хос бошқа хусусиятлари кўрсатилади. Экспертиза давомида чет эл валютасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, тижорат банклари томонидан ҳақиқийлигига шубҳа туғилган нақд чет эл валюталари бошқа тижорат банклари ёки чет эл банкларига экспертизадан ўтказиш учун юборилиши мумкин.

Экспертиза натижасида нақд чет эл валютаси ҳақиқий деб топилса, воситачилик ҳақи ундирилиб, чет эл валютаси 09005-шаклдаги маълумотнома асосида жисмоний шахсга қайтариб берилади.


65. Эксперт комиссияси томонидан ҳақиқий эмас деб топилган нақд чет эл валюталари эгаларига қайтариб берилмайди ва экспертиза далолатномасига илова қилинган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади. Валюта эгасига унинг талаби билан экспертиза далолатномасининг нусхаси берилиши мумкин.


66. Валюта айирбошлаш шохобчасида шикастланган чет эл валютасини шикастланмаган шу турдаги чет эл валютасига алмаштириб бериш операциялари амалга оширилиши мумкин. Бундай операциялар мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги 09011-сон реестрга расмийлаштирилади.

Энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари ёки ундан ошган эквивалентдаги бундай операциялар жисмоний шахслар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, норезидентлар томонидан паспорт тақдим қилинганда, воситачилик ҳақи ундирилган ҳолда амалга оширилади. Чет эл валютаси мазкур Низомнинг 70-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шикастланган деб топилади.

Бундай операциялар амалга оширилганда мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ 09012-шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади, операция миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари ёки ундан ошган тақдирда, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси ҳам кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


67. Валюта айирбошлаш шохобчасида чет эл валютасини ўша чет эл валютасига майдалаб ёки йирик пул миқдорига алмаштириб бериш операциялари амалга оширилиши мумкин. Энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари ёки ундан ошган эквивалентдаги бундай операциялар жисмоний шахслар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, норезидентлар томонидан паспорт тақдим қилинганда, воситачилик ҳақи ундирилган ҳолда амалга оширилади.

Бундай операцияларда мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ 09013-шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади ва 09011-сон реестрга киритилади. Ушбу маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга ёки норезидентга берилади, иккинчи нусхаси эса, кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади. Операция миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари ёки ундан ошган тақдирда, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси ёки норезидентнинг паспорт нусхаси ҳам кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


68. Валюта айирбошлаш шохобчасида бир хорижий давлатнинг нақд валютасини бошқа хорижий давлатнинг нақд валютасига алмаштириш (конверсия) операциялари амалга оширилиши мумкин. Энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари ёки ундан ошган эквивалентдаги бундай операциялар жисмоний шахслар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, норезидентлар томонидан паспорт тақдим қилинган ҳолда амалга оширилади.


69. Конверсия операциялари мазкур Низомнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги 09014-сон "Конверсия қилинган (алмаштирилган) нақд чет эл валютасини ҳисобга олиш реестри"да расмийлаштирилади. Конверсия операцияси амалга оширилганда мазкур Низомнинг 18-иловасига мувофиқ 09015-шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. Ушбу маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси эса, кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Операция миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари ёки ундан ошган тақдирда, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси ҳам кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.



10-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИНГ ТЎЛОВГА

ЯРОҚЛИЛИГИНИ АНИҚЛАШ


70. Чет эл валютаси қуйидаги ҳолларда шикастланган ҳисобланади:

эмитент банк номи, валюта қийматининг рақамлар ва сўз билан кўрсатилиши, олд ва орқа томонининг асосий расми (сурати), шунингдек қалбакилаштиришдан ҳимоя қилувчи элементлари (сув белгиси, магнитли белгилар, қоғозга киритилган рангли толалар, жумладан, ультрабинафша нурларда кўринадиган толалар, конфетти, ҳимоя иплари, микроматн, нур сочувчи расмлар ва бошқалар) ва бошқа асосий белгиларини сақлаб қолган бўлса;

сийқаланган ва ифлосланган бўлса;

ёпиштириб қўйилган йиртилган бурчаклари ёки қисмлари бўлса;

банкнот ёпиштириб қўйилган ва унчалик катта бўлмаган йиртиқларга эга бўлса;

майда мой доғлари ва бошқа доғлар, ёзувлар ва муҳрлар ўрни бўлганда ва улар банкнотнинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва тўловга яроқлиликнинг асосий белгиларини 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;

банкнотлар майда тешикларга эга бўлганда.


71. Чет эл валютаси қуйидаги ҳолларда яроқсиз ҳисобланади:

тўловга яроқлиликнинг асосий белгиларини сақлаб қолмаган бўлса;

дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;

ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;

тўловга яроқлиликнинг асосий белгиларини 50 фоизидан ортиқ қисмига бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;

банкнотда кимёвий реактивлар таъсири бўлса;

муайян даражада қасддан шикастланган (асосий расмлари, хусусан номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлган) бўлса;

эмитент банк томонидан муомаладан чиқарилган бўлса;

банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса.


72. Тўловга яроқсиз пул белгилари валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан инкассога эмитент банкка жўнатиш учун қабул қилиниши мумкин.


73. Валюта айирбошлаш шохобчасининг назоратчиси ва кассири ўзлари қабул қилган чет эл валютасининг ҳақиқийлиги ва тўловга яроқлилиги учун жавобгардир.



11-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИДА

ОПЕРАЦИОН КУННИ ЯКУНЛАШ


74. Операцион кун якунида маълумотномалар ва реестрларнинг тегишли нусхалари асосида амалга оширилган операциялар бўйича мазкур Низомнинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги 09016-сон ҳисобот тайёрланади.


75. Амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ҳисобот, қимматликлар ва реестрлар шу куннинг ўзида инкассация хизматидан фойдаланган ҳолда тижорат банкига олиб борилиши шарт, валюта айирбошлаш шохобчаси тижорат банки биносида жойлашган ҳоллар бундан мустасно.

Кун охирида валюта айирбошлаш шохобчасида қимматликлар қолдирилиши тақиқланади.


76. Тижорат банкига олиб бориладиган қимматликлар бўйича кассир томонидан уч нусхада илова қайдномаси расмийлаштирилади. Қайднома кассир ва назоратчи томонидан имзоланади. Кассир қимматликларни, шунингдек қайдноманинг бир нусхасини ҳисобот ва тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга халтага солади ва уни тамғалайди.


77. Қимматликлар солинган халтани олишдан олдин инкассатор кассирга ўзининг хизмат гувоҳномаси, қимматликларни олиш ҳуқуқини берувчи тегишли ишончнома ва ташриф варақасини тақдим этади. Кассир ташриф варақасининг тегишли устунига қимматликлар топширилган вақт, халта рақами, топширилган қимматликлар суммасининг миллий валютадаги эквивалентини ёзиб қўяди ва уни имзолаб, инкассаторга унинг ҳужжатларини қайтаради ва қимматликлар солиб тамғаланган халтани беради.

Инкассатор тамғалагич изининг аниқлиги, унинг намунадагига мос келиши, шунингдек ташриф варақасига ёзилган суммалар илова қайдномасида кўрсатилган сумма билан бир хиллигини текшириб, илова қайдномасининг кассирда қоладиган учинчи нусхасини имзолаб, санани ёзади ва инкассация бўлимининг (участкасининг) номи ёзилган муҳрни босади ва илова қайдномасининг иккинчи нусхаси билан бирга халтани қабул қилиб олади.


78. Келтирилган халталар ва уларнинг илова қайдномалари тижорат банкининг кечки касса ходимлари томонидан қабул қилинади ва эрталаб касса мудирига топширилади.


79. Банк бухгалтериясининг масъул ходимлари тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича тузилган ҳисоботнинг тўғрилигини, қимматликларнинг тўла-тўкис топширилганлигини ва улардан тўғри фойдаланилганлигини текширади, валюта айирбошлаш шохобчасининг ҳисоботига киритилган операцияларни банк балансида акс эттириш, шунингдек мазкур валюта айирбошлаш шохобчаси кассири ҳисобидаги бўнаклар суммалари юзасидан ҳисоб-китоб қилиш учун ордерлар тузади. Барча ҳужжатлар ва тузилган ордерлар тижорат банкининг валюта айирбошлаш операцияларига масъул бўлган бўлим бошлиғи ёки бош бухгалтери томонидан текширилиб, кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


80. Амалда мавжуд қимматликларни санаш, уларни саралаш, тайёрлаш ва ўраб боғлаш ишлари билан айирбошлаш шохобчасининг кассири ва назоратчиси шуғулланади. Бунда, айирбошлаш шохобчаси кассири кун бошида тижорат банкидан олган қимматликлар қолдиғи, иш куни давомида қимматликлар билан ўтказилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда, мазкур қимматликларнинг ҳар бир тури бўйича кун охирида амалда қолган қимматликлар миқдорига мос келишига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Қимматликлар кам ёки ортиқча эканлиги аниқланган ҳолларда кассир бу ҳақда тижорат банкига ёзма равишда хабар қилиши шарт. Камомад ёки ортиқча пул чиққани тўғрисидаги хабарни кассир тижорат банкига шу куни бажарилган операциялар тўғрисида ҳисобот билан жўнатади. Аниқланган ортиқча пуллар ёки камомад тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилиб, унга кассир ва назоратчи имзо чекади. Далолатноманинг биринчи нусхаси ҳисобот билан бирга тижорат банкига юборилади. Йўқотилган қимматликлар айбдор шахслардан ундирилади, ортиқча маблағлар тижорат банки даромадига кирим қилинади.


81. Байрам ва дам олиш кунлари ҳамда навбат билан кеча-кундуз ишлайдиган валюта айирбошлаш шохобчаларида валюта айирбошлаш операциялари мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.



12-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ

ШОХОБЧАСИНИ ЁПИШ


82. Валюта айирбошлаш шохобчаси қуйидаги ҳолларда ёпилади:

тижорат банкининг ихтиёрига кўра;

тижорат банкига валюта операцияларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан санкциялар қўлланилганда.


83. Валюта айирбошлаш шохобчасини ёпиш тўғрисида тижорат банки раҳбари томонидан буйруқ чиқарилади ва буйруқ нусхаси у чиқарилган кундан эътиборан 3 иш куни ичида тегишли ҳудудий Бош бошқармага кузатув хатига илова қилинган ҳолда юборилади. Ҳудудий Бош бошқарма томонидан тижорат банки раҳбарининг валюта айирбошлаш шохобчасини ёпиш тўғрисидаги буйруғига асосан, валюта айирбошлаш шохобчасини рўйхатга олиш журналига тегишли ёзув киритилади.



13-БОБ. КОНВЕРСИОН БЎЛИМ ВА ВАЛЮТА

АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИДА ВАЛЮТА

ОПЕРАЦИЯЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


84. Конверсион бўлим ва валюта айирбошлаш шохобчасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ фаолият юритиши тижорат банки томонидан ҳар ойда камида бир марта текшириб турилиши шарт.


85. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки конверсион бўлимлар ва валюта айирбошлаш шохобчалари фаолиятида валюта операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишлар ўтказиши мумкин.


86. Конверсион бўлим ёки валюта айирбошлаш шохобчасида яқин қариндошларнинг бирга фаолият юритиши тақиқланади.


87. Конверсион бўлим ва валюта айирбошлаш шохобчаси ходимларини ишга олиш, уларни ротация қилиш ва малакасини ошириб бориш тижорат банклари томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилган ички ҳужжат асосида тартибга солинади.


88. Шохобчада пул маблағларининг кам ва ортиқ эканлиги, шунингдек бошқа қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, хизмат текширувидан кейин банк томонидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.



14-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


89. Валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш вақтида мунтазам равишда камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари аниқланганда, Марказий банк тижорат банкларининг валюта операцияларини амалга оширишини вақтинчалик тўхтатиб қўйишга ҳақли.


90. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА



09017-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)

(тижорат банкининг штампи)

-сон маълумотнома

20____ йил "


"

(кун)

(ой)


нинг

(Ф.И.О)


банк пластик

картасидан/ҳисобрақамидан тўланади.

(миллий валютанинг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)



Ҳалқаро тўлов картасига

ўтказиб берилади

(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)


        

Маъул ходимнинг штампи ва имзоси



Мижознинг имзоси



       





Низомга

2-ИЛОВА



09008-сон реестр

           

         

(конверсион операциялар бўлимининг штампи)

      

Чет эл валютасини халқаро тўлов картасига ўтказиб

бериш операцияларини ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ


20____ йил "


"

(кун)

(ой)

Ф.И.О.

Мижознинг шахсини тасдиқловчи

ҳужжат бўйича маълумотлар

Сотилган чет эл

валютасининг

Курс

Мижоздан

қабул

қилинган

миллий

валюта

суммаси

Операция

вақти


Маълумотно-

манинг рақами


ҳужжат

тури ва

серияси

рақами

қачон ва ким томонидан берилган

турар

жойи

номи

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

     





Низомга

3-ИЛОВА



09020-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси


    

(тижорат банкининг номи)

(конверсион операциялар бўлимининг штампи)

-сон маълумотнома

20____ йил "


"

(кун)

(ой)

             

халқаро тўлов картасидан ечиб олинади.

(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)



банк пластик картасига/ҳисобварағига ўтказиб берилди.

(миллий валютанинг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)


        


Маъул ходимнинг штампи ва имзоси



Мижознинг имзоси


       





Низомга

4-ИЛОВА



09021-сон реестр

           

конверсион операциялар бўлимининг штампи

Халқаро тўлов картасидаги чет эл валютасини нақдсиз

шаклда миллий валютага айирбошлаш бўйича амалга

оширилган операцияларни ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ


20____ йил "


"

(кун)

(ой)

   

Ф.И.О.

Халқаро тўлов картасидан

ечиб олинган чет эл валютаси


Курс

Миллий

валюта

суммаси

Операция

вақти

Маълумотнома рақами

номи


суммаси


1

2


3

4

5

6

7















    

    

   


  

(имзо)

     


(имзо)

  





Низомга

5-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

тегишли ҳудудий Бош бошқармаси бланки)


00000000-сон валюта айирбошлаш шохобчасининг

рўйхатга олинганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

        

        Мазкур гувоҳнома


карашли


-сон


(тижорат банкининг тўлиқ номи)


    

валюта айирбошлаш шохобчасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бош бошқармаси томонидан



(валюта айирбошлаш шохобчасининг жойлашган ери (почта манзили)

манзили бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида берилди.

           

Марказий банкнинг




Бош бошқармаси бошлиғи

М.Ў.







(имзо)


         






Низомга

6-ИЛОВА



Валюта айирбошлаш шохобчасини рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

       

Тегишли

вилоят

коди


Банк

коди


Валюта

айирбошлаш

шохобчасининг

тартиб рақами


Рўйхатга

олинган

санаси


Валюта

айирбошлаш

шохобчасининг

жойлашган ери

(почта манзили)


Тижорат

банкининг

номи


Марказий

банкнинг

ҳудудий Бош

бошқармаси

бошлиғининг

Ф.И.О., имзоси


Ёпилди (сана

ва мансабдор

шахснинг

имзоси,

буйруқ рақами

ва санаси)

Гувоҳнома

бекор

қилинишига

асос

1

2

3


4

5

6

7

8

9

а

б

в








00


000

000







       





Низомга

7-ИЛОВА



09001-шакл



(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

рухсат бераман

   

Валюта айирбошлаш шохобчасида операцияларни

амалга ошириш учун бўнак олиш тўғрисида

ТАЛАБНОМА

     

       

(валюта айирбошлаш шохобчаси ходимининг Ф.И.О.)

       

(валюта айирбошлаш шохобчасининг номи)

   


Қуйидагиларга рухсат беришингизни сўрайман:

I.

20


йил

"


"


холатига кўра миллий ва чет эл валютасида қуйидаги миқдордаги бўнак:



а)

миллий валютада:



(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)

б)

нақд чет эл валютаси:



(валютанинг номи, суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)

II.

Маълумотномалар:



(керакли маълумотларнинг шакли ёзилади)

     

     

           



(валюта айирбошлаш шохобчаси ходимининг имзоси)

           





Низомга

8-ИЛОВА



09002-шакл

1-nusxa



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

-сон маълумотнома-certificate

20____ йил "


"

(кун)

(ой)


алмаштирилди

(валютанинг номи, суммаси рақам ва сўз билан ёзилади

type of currency, amount in figures and in words)

сўм берилди

sums paid out


(валюта эгасининг имзоси-holders signature)


(валюта айирбошлаш шохобчаси ходимларининг имзоси)

Мазкур маълумотнома чет эл валютасининг сўмга алмаштирилганлигини тасдиқлаш учун берилди. У сарфланмай қолган сўмни нақд чет эл валютасига қайта алмаштириш ҳуқуқини беради.


         This certificate is delivered in confirmation of the fact of exchange of foreign currency against sums. This certificate gives a right to reexchange foreign currency.

          



09002-шакл

2-nusxa



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

-сон маълумотнома-certificate

20____ йил "


"

(кун)

(ой)


алмаштирилди

(валютанинг номи, суммаси рақам ва сўз билан ёзилади

type of currency, amount in figures and in words)

сўм берилди

sums paid out


(валюта эгасининг имзоси-holders signature)


(валюта айирбошлаш шохобчаси ходимларининг имзоси)

Мазкур маълумотнома чет эл валютасининг сўмга алмаштирилганлигини тасдиқлаш учун берилди. У сарфланмай қолган сўмни нақд чет эл валютасига қайта алмаштириш ҳуқуқини бермайди.


         This certificate is delivered in confirmation of the fact of exchange of foreign currency against sums. This certificate does not give any right to reexchange foreign currency.

          





Низомга

9-ИЛОВА



09003-сон реестр

           

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

Халқаро тўлов картасидаги чет эл валютаси ва нақд чет эл

валютасини миллий валютага айирбошлаш

операцияларини ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ

        

20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

     

Ф.И.О.

Халқаро тўлов

картасидан ечиб

олинган чет эл

валютаси

Нақд чет эл

валютаси


Курс


Миллий

валюта

суммаси

Операция

вақти


Маълумотнома

рақами


номи


суммаси


номи


суммаси


1

2


3

4

5

6

7

8

9



















        


Жами миллий валюта миқдори





(рақам ва сўз билан ёзилади)

Жами чет эл валютаси миқдори





(рақам ва сўз билан ёзилади)

Валюта айирбошлаш шохобчаси ходимлари





(имзолар ва штамплари)

        





Низомга

10-ИЛОВА



09007-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

-сон маълумотнома

20____ йил "


"

(кун)

(ой)


дан

(Ф.И.О)


қабул қилинди.

(миллий валютанинг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)




берилади

(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)



            


    Кассирнинг штампи ва имзоси


    Назоратчининг штампи ва имзоси




    Мижознинг имзоси



       





Низомга

11-ИЛОВА



09010-сон реестр

           

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

          

Норезидентларга чет эл валютаси сотилганлигини ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ

         

20____ йил "


"

(кун)

(ой)

     

Т/р

Сотилган чет эл валютаси

Курс

Миллий валютанинг

миқдори

Маълумотнома

рақами

Амалиёт

бажарилган вақт


номи

миқдори















        


Жами миллий валюта миқдори





(рақам ва сўз билан ёзилади)

Жами чет эл валютаси миқдори





(рақам ва сўз билан ёзилади)

Валюта айирбошлаш шохобчаси ходимлари





(имзолар ва штамплари)

        





Низомга

12-ИЛОВА



09004-шакл

              

     


(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

         

Нақд чет эл валютасини инкассога қабул қилиш бўйича

_____ _________-сон маълумотнома

      


20____ йил "


"

(кун)

(ой)

 


Ушбу тасдиқловчи ҳужжат берилди



(Ф.И.O.)

(шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами)

   


Турар жойи бўйича манзил


    


Хорижий давлатнинг пул бирлигини инкассога қабул қилиш (чет эл валютасидаги тўлов ҳужжати):

  

1.



(чет эл валютасининг тўлиқ номи, номинали, серияси ва рақами, эмитент банкнинг номи)

2.


3.


4.



        

       

        Шохобча

        ходимлари

 

(имзолар)

(ходимларнинг штамплари)


        Мижоз



(имзо)


(Ф.И.О.)




         





Низомга

13-ИЛОВА



09005-шакл

     


(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

         

Нақд чет эл валютасини экспертизага қабул қилиш бўйича

_____ _________-сон маълумотнома

      


20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

 


Ушбу тасдиқловчи ҳужжат берилди



(Ф.И.O.)

(шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами)

   


Турар жойи бўйича манзил


    


Хорижий давлатнинг пул бирлигини экспертизага қабул қилиш (чет эл валютасидаги тўлов ҳужжати):

  

1.



(чет эл валютасининг тўлиқ номи, номинали, серияси ва рақами, эмитент банкнинг номи)

2.


3.


4.



        


Қайд этилган пул бирлиги (тўлов ҳужжати) белгиланган тартибда экспертизага қабул қилинади.

 

 

        Шохобча

        ходимлари

 

(имзолар)

(ходимларнинг штамплари)


        Мижоз



(имзо)


(Ф.И.О.)




       





Низомга

14-ИЛОВА



09011-сон реестр

           


(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

Хорижий давлатларнинг шикастланган ёки тўловга яроқсиз пул

белгиларини ўша давлатнинг тўловга яроқли пул белгиларига

алмаштириш ва майдалаш операцияларини ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ

    

Чет эл валютасининг

номи

Алмаштириш, майдалаш

ва йириклаш учун қабул

қилинган чет эл валютасининг

номинали, серияси ва тартиб

рақами

Ундирилган

воситачилик

ҳақи

09012-шакл

квитанциянинг

рақами

09013-шакл

маълумотноманинг

рақами


1

2


3

4

5
















       

             

Назоратчи:





(Ф.И.О.)

(имзо)

Кассир:





(Ф.И.О.)

(имзо)

         





Низомга

15-ИЛОВА



09012-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)


-сон маълумотнома

20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

Ушбу тасдиқловчи ҳужжат берилди



(жисмоний шахснинг Ф.И.О.,



шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами)

     


Турар жойи бўйича манзили

Шикастланган чет эл валютасини шикастланмаган чет эл валютасига алмаштириш.

    

Қабул қилинди


(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади,


номинали, серияси ва тартиб рақами, эмитент банкнинг номи)

        

       

Берилди

(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)

  

  

Воситачилик ҳақи ундирилди

(рақам ва сўз билан ёзилган сумма)




(жисмоний шахс имзоси)


(шохобча ходимларининг имзоси ва штампи)

       





Низомга

16-ИЛОВА



09013-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)


-сон маълумотнома

(валютанинг номи, суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)

    

     

Чет эл валютасининг номи

Майда ёки йирик миқдорда

айирбошлаш учун қабул қилинган

чет эл валютасининг номинали,

серияси ва тартиб рақами

Майда ёки йирик миқдорда

айирбошлаб берилган чет эл

валютасининг номинали,

серияси ва рақами










   

     


миқдорида воситачилик ҳақи олинди.

(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)


      

   

        

        


        



(жисмоний шахс имзоси)


(назоратчининг штампи ва имзоси)


(кассирнинг штампи ва имзоси)

    





Низомга

17-ИЛОВА



09014-шакл


    

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)


      

Конверсия қилинган (алмаштирилган) нақд

чет эл валютасини ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ

          


20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

    

    

Ф.И.О.

Чет эл валютаси

Конверсия қилинган

(алмаштирилган)

курс

09015-сон

маълумотнома

рақами

қабул

қилинди

берилди

















         


Назоратчи:







(Ф.И.О.)

(имзо)

Кассир:







(Ф.И.О.)

(имзо)

               





Низомга

18-ИЛОВА



09015-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

-сон маълумотнома

20____ йил  "


"


(кун)

(ой)





(қабул қилинган валюта номи, суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)

(конверсия қилинган (алмаштирилган) валюта номи, суммаси рақам ва сўз билан ёзилади) воситачилик ҳақи миқдори

(валюта эгасининг имзоси)

(валюта айирбошлаш шохобчаси ходимларининг имзоси)


Мазкур маълумотнома чет эл валютаси бошқа чет эл валютасига алмаштирилганлигини тасдиқлаш учун берилди.






Низомга

19-ИЛОВА



олд томони

09016-шакл


              


(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)


               


Валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан амалга

оширилган операциялар тўғрисида

ҲИСОБОТ

           


20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

            

кунлик бўнак лимити:


чет эл валютасида:


миллий валютада:



       

Амалга оширилган

операциялар мазмуни

Миллий валютада

Чет эл валютасида*

кирим

чиқим

кирим

чиқим

Олинган бўнак:





Кунлик айланмалар:





Сотилган валюта





Жами айланмалар





Банк кассасига топширилиши керак





Баланс:





   

*) "Чет эл валютаси" графаси тижорат банкларининг сотиб олиш ва сотиш курси бўйича тўлдирилади.




орқа томони


Маълумотномаларнинг фойдаланилиши

               

Маълумотнома

тури

Олинди

Сарфланди

Бузилди

Қолди

рақам-

дан

рақам-

гача

рақам-

дан

рақам-

гача

рақам-

дан

рақам-

гача

рақам-

дан

рақам-

гача





























          

  

(валюта айирбошлаш шохобчаси ходимларининг имзоси)

(ҳисобот тузувчининг Ф.И.О., имзоси)

             

           

Ҳисоботни текширди:



(бош бухгалтер ёки бўлим бошлиғининг Ф.И.О., имзоси)

       

20


йил

"


"



              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 8 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 ноябрь, 45-сон, 1120-модда