Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 23.09.2017 й. 26/18-сон "Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 06.11.2017 й. 2415-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2017 й.

N 2415-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.09.2017 й.

N 26/18


ҚАРОРИ



"Ваколатли банкларнинг конверсион

операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси

ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни

ишга қабул қилиш ва ротацияси регламентини тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчани

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/2-сон "Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2415, 2013 йил 25 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 52-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 21 декабрдаги 26/2-сон "Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси регламентига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2415-1, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 11-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 8 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 ноябрь, 45-сон, 1122-модда