Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.09.2017 й. ПҚ-3292-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2017 й.

N ПҚ-3292



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "МИЛЛИЙ КИНЕМАТОГРАФИЯНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 7 АВГУСТДАГИ ПҚ-3176-СОНЛИ

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Миллий кино санъатини янада ривожлантириш, маҳаллий кино ва видео маҳсулотларини кўпайтириш ҳамда кенг оммага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг бўш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сонли қарорига 1-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 сентябрдаги

ПҚ-3292-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Миллий кинематографияни янада ривожлантириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги

ПҚ-3176-сонли қарорига киритиладиган

қўшимча ва ўзгартишлар


1. 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2017-2019 йилларда республика ҳудудларида замонавий кинотеатрлар (кейинги ўринларда - кинотеатрлар) тармоғини барпо этиш (қуриш) тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

5. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" ДУК билан биргаликда техник топшириқ ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш асосида 2018 йилнинг 1 январигача майдонларида замонавий кинозаллар (2-қават) ва савдо-кўнгилочар объектлар (1-қават) жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда, кинотеатрларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин.".


2. 11-бандда:

иккинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда икки ой муддатда тегишли ташаббускорлар - тадбиркорлик субъектлари томонидан кинотеатрларни барпо этиш (қуриш), уларни жиҳозлаш ва фаолиятини бошлашнинг аниқ муддатларини назарда тутган ҳолда кинотеатрлар тармоғини 2017-2019 йилларда республика ҳудудлари бўйича барпо этиш (қуриш) жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ягона репертуар сиёсатини олиб бориш мақсадида умум республика кино прокати концепциясини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва 2018-2019 йилларда амалга оширсин";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.