Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2017 й. 812-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2017 й.

N 812



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ САФИДА МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТНИ ЎТАЁТГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ, МАДАНИЙ САВИЯСИ ВА

БИЛИМЛАРИНИ МУНТАЗАМ ОШИРИБ БОРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш ишларини ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш ишларини ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси,жойлардаги ҳарбий қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасалари, сержантлар тайёрлаш мактаблари билан биргаликда бир ой муддатда:

ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар, шу жумладан чегарачиларнинг,(кейинги ўринларда ҳарбий хизматчилар деб аталади) олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик кўришлари учун ҳар йили май-декабрь ойларида жами ўқув юкламаси 190 соатдан иборат бўлган машғулотлар (кейинги ўринларда машғулотлар деб аталади) ўтказиш дастурини (ҳар бир фандан 50 соатдан ошмаган тарзда) ишлаб чиқсин;

ҳар бир ҳарбий қисмда ташкил этиладиган машғулотлар бўйича 5 та фандан кўп бўлмаган фан йўналишларини аниқласин;

ҳар бир ҳарбий қисмга унга яқин жойлашган олий,ўрта-махсус ва касб ҳунар, ўрта таълим муассасасини бириктиришни таъминласин ҳамда ҳарбий қисмда шахсий таркиб сони ва ўқув гуруҳлари таркибидан келиб чиққан ҳолда мазкур таълим муассасаларидан машғулот ўтказувчи ўқитувчиларни тайинласин;

таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари имкониятларидан фойдаланиш учун ҳарбий қисм кутубхоналарини ушбу таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари тармоқларига уланиши ва ахборот олиш имкониятидан самарали фойдаланиши бўйича чоралар кўрсин;

ҳарбий қисмларга бириктирилган таълим муассасаларининг ахборот ресурс марказлари имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида аҳоли пунктидан 50 километрдан узоқда жойлашган ҳарбий қисмлар кутубхоналарида электрон базалар (электрон кутубхоналар)ни ташкил этиш чораларини кўрсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

машғулотлар ўтказган ўқитувчиларга уларнинг ўқув юкламасига кўра тегишли таълим муассасасининг раҳбарлари томонидан умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 50 фоизи миқдоригача шахсий устамалар белгиланиши назарда тутилади;

машғулотлар учун тайинланган ўқитувчиларнинг ҳарбий қисмлар ҳудудига келиб-кетиши тегишли ҳарбий қисм томонидан ажратиладиган транспорт воситалари орқали амалга оширилади;

ҳарбий қисмда ҳамда аҳоли пунктидан 50 километрдан узоқда жойлашган ҳарбий қисмларда масофавий ўқитиш шаклида олиб бориладиган машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли фанлар бўйича ишлаб чиқилган дастурлар асосида тайёрланган аудио ва видеолекциялар орқали ташкиллаштирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда ҳарбий хизматчиларнинг билимларини ошириш ва мустаҳкамлаш, машғулотлар ўтказиш учун ҳарбий қисм кутубхоналарини ўқув адабиётлари ва электрон шаклдаги қўлланмалар (аудио ва видеолекциялар) билан таъминлаш чораларини кўрсинлар.


5. Республика маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ҳарбий қисмларда фан, таълим, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларнинг таниқли вакиллари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва мазкур дастур асосида мунтазам тадбирлар ўтказиб борилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири А.А. Азизов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, Халқ таълими вазири У.И. Иноятов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 октябрдаги

812-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий

хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси

ва билимларини мунтазам ошириб бориш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шу жумладан чегарачиларнинг (кейинги ўринларда ҳарбий хизматчилар деб аталади) олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик кўришлари учун ташкил этиладиган машғулотлар бўйича фан йўналишларини аниқлаш (ҳар бир ҳарбий қисмда 5 та фандан кўп бўлмаган тарзда).

1. Ҳарбий қисмларда якка тартибда суҳбатлар ўтказиш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик кўришлари учун ташкил этиладиган машғулотлар бўйича фан йўналишларини аниқлаш (ҳар бир ҳарбий қисмда 5 та фандан кўп бўлмаган тарзда).


Ҳар йили

1 апрелгача


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисмлар


2. Ҳарбий хизматчилар билан суҳбат давомида аниқланган маълумотларни умумлаштириш ҳамда уларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига етказиш.


Ҳар йили

10 апрелгача

2.

Ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик кўришлари учун май-декабрь ойларида жами 190 соатли машғулотлар ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш (ҳар бир фандан 50 соатдан ошмаган тарзда).

1. Ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик кўришлари учун қўшимча машғулотлар ўтказиш бўйича фан йўналишларини (ҳар бир ҳарбий қисмда 4-5 та фан ҳамда 50 соатли дарс ҳажмидан кўп бўлмаган тарзда) аниқлаш.


Ҳар йили

10 апрелгача


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисмлар

2. Ҳар бир ҳарбий қисмга яқин жойлашган таълим муассасасини бириктириш ҳамда ҳар бир фандан машғулот ўтказувчи таълим муассасалари ўқитувчиларини тайинлаш.


Ҳар йили

20 апрелгача

3.

Ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик кўришлари учун машғулотлар ўтказиш режа-жадвалини тузиш.

1. Ҳар бир фандан машғулотлар ўтказиш кунлари ва вақтларини аниқлаштириш.


Ҳар йили

10 апрелгача

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари

2. Ҳарбий қисмларда машғулотлар ўтказилишини ташкил этиш бўйича масъул шахсларни тайинлаш.


Ҳар йили

20 апрелгача

3. Ҳар бир ҳарбий қисмда машғулотлар ўтказиш жадвалини тузиш ва уни умумлаштириш учун ҳудудий Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим бошқармаларига етказиш.


Ҳар йили

20 апрелгача

4.

Ҳарбий хизматчиларнинг билимларини ошириш, фанлардан билимларини мустаҳкамлаш ҳамда семинар машғулотларини ўтказиш учун ҳарбий қисмлар кутубхоналарини ўқув адабиётлари билан таъминлаш.


1. Машғулотлар ўтказилиши бўйича ҳарбий хизматчиларга дафтар ва ўқув қуролларини етказиб бериш.


2. Ҳарбий қисмларга фанлардан машғулотлар ўтказиш учун ўқув адабиётлари ва дарсликлар сонини аниқлаш.


3. Фанлардан машғулотлар ўтказиш учун ўқув адабиётлари ва дарсликлар сони бўйича буюртма бериш.


Ҳар йили

1 апрелгача

Ҳарбий қисмлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари


5.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда ҳарбий қисмлар ўртасида фанлардан машғулотлар ўтказилиши бўйича шартномалар тузиш.

1. Ҳар бир ҳарбий қисмга машғулотлар ўтказилиши лозим бўлган гуруҳлар (20-100 нафар тингловчилар) ва ўқитувчилар сони кўрсатилган буюртмалар тайёрлаш.


2. Машғулотлар ўтказилипш бўйича ўқув кўргазма воситалари, презентация ва адабиётларни тайёрлаш.


3. Ўқитувчиларни машғулотлар жойига келиб- кетиши учун ажратиладиган автотранспорт ҳақида маълумотлар тайёрлаш ва масъулларга етказиш.


Ҳар йили

20 апрелгача

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисмлар


6.

Таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари имкониятларидан бевосита 1 фойдаланиш учун ҳарбий қисм кутубхоналарини таълим муассасалари тармоқларига улаш ва ахборот олиш имкониятини яратиш.


1. Ҳарбий қисм кутубхоналарини таълим муассасаси тармоқларига улаш ва ахборот олиш имкониятини яратиш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режасини ипшаб чиқиш.


2. Ахборот ресурс марказлари имкониятларидан бевосита фойдаланиш учун ҳарбий қисм кутубхоналарини таълим муассасаси тармоқларига улаш.


1 октябрга

қадар

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисмлар


7.

Ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик кўришлари учун ўтказиладиган машғулотлар якунида йўналишлар бўйича танловлар ташкил этиш.


1. Олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик кўришлари учун ўтказиладиган машғулотлар якунида йўналишлар бўйича танлов ўтказиш низомини ишлаб чиқиш.


2. Машғулотлар якунида йўналишлар бўйича ўтказиладиган танлов низомини қўшма қарор билан тасдиқлаш.


1 ноябрга

қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Мудофаа вазирлиги


8.

Ҳарбий хизматчиларни олий таълим муассасаларида тақсил олиши учун бериладиган тавсиянома топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


1. Олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун бериладиган тавсиянома топшириш низомини қайта кўриб чиқиш ва қўшимчалар киритиш учун ишчи гуруҳ тузиш.


2. Олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун бериладиган тавсияномани топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


2017 йил

20 ноябргача

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази


9.

Ҳарбий қисмларда фан, таълим, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларнинг таниқли вакиллари иштирокида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш тизими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва ушбу тадбирларнинг ўтказиб борилишини таъминлаш.


1. Ҳарбий қисмларда тадбирлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинма раисига етказиш.


2. Режалаштирилган тадбирларнинг Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмалари орқали тизимли равишда амалга оширилишини таъминлаш.


Ҳар чоракда

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар таркибидаги минтақавий бўлинма раислари, Маънавият ва маърифат маркази туман (шаҳар) бўлинмалари


10.

Ҳарбий хизматчиларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини маданий масканларга, тарихий жойларга саёҳатларини ташкиллаштириш.


1. Тарихий ва маданий масканларга саёҳатлар уюштириш режасини тузиш.


2. Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмасига саёҳатлар режасини етказиш ҳамда уни юқори савияда амалга оширилишини таъминлаш.


Режага асосан

Ҳарбий қисмлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлимлари


11.

Жойларда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ҳарбий хизматчиларга тўлақонли тушунтириш, ҳарбий хизматчиларни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш мақсадида "Ватан келажаги сенинг қўлингда!" шиори остида "Қўмондонлик ва ёшлар" учрашувларини ташкиллаштириш.


1. Ҳарбий қисмларда қўмондонлик иштирокида учрашувлар ташкиллаштириш режасини ишлаб чиқиш ва ҳарбий хизматчиларга етказиш.


2. Ҳарбий хизматчиларни қизиқтираётган масалалар бўйича учрашув режасини ишлаб чиқиш ва уни қўмондонликка етказиш.


3. Учрашувларга давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинма аъзоларини таклиф қилиш.


Ҳар чоракда

Ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, гарнизонлар, ҳарбий қисмлар


12.

Ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун чуқур билимга эга бўлиши, шунингдек китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида қисмларда "Мен севиб ўқиган китоб" кўрик-танловини ўтказиш.


1. "Мен севиб ўқиган китоб" кўрик-танлови низомини ишлаб чиқиш ва уни қўшма қарор билан тасдиқлаш.


2. Ҳарбий қисмларда танловни ташкил қилиш бўйича ташкилий ва ишчи гуруҳларни тузиш ҳамда босқичма-босқич ўтказилишини таъминлаш.


2018 йил

I чорак

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, ҳарбий қисмлар


13.

Ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро ҳурмат, иззат, эътибор, ғамхўрлик, ёрдам каби хислатларни мустаҳкамлаш мақсадида ҳарбий қисмларда ҳар ойда бир маротаба "Маънавият куни"ни ўтказиш.


1. "Маънавият куни" режасини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирларни сифатли ва мазмунли ўтказиш мақсадида ҳудудий Маънавият ва маърифат маркази ёрдамида мутахассисларни таклиф қилиш.


3. Мавзуга оид ҳужжатли фильмни танлаш ва унинг муҳокамаси ўтказилишини таъминлаш.


Ҳар ойнинг

тўртинчи чоршанба

куни


Ҳарбий қисмлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Маънавият ва маърифат маркази


14.

Ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилардан ташкил топган "Заковат", "Билимдон" каби интеллектуал клубларини ташкил этиш ҳамда уни босқичма-босқич ўтказиб борилишини ташкил этиш.


1. Ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилардан ташкил топган "Заковат", "Билимдон" интеллектуал клубларини ташкил этиш.


2. Босқичма-босқич интеллектуал ўйинлар ўтказиб борилишини ташкил этиш.


3. Танловларнинг ўтказилиш жараёнига давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини таклиф этиш.


Ўқув йили

давомида


Ҳарбий қисмлар, Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмаси


15.

Истеъдодли ва қобилиятли ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, турли танловларда ишктирок этишини таъминлаш ҳамда рағбатлантириш, давлат мукофоти билан тақдирлаш бўйича юқори қўмондонликка тавсиялар киритиб бориш.


1. Истеъдодли ва қобилиятли ҳарбий хизматчиларнинг рўйхатини шакллантириш ва уларнинг амалга оширган ишлари мониторингини олиб бориш.


2. Истеъдодли ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори қўмондонликка тавсия киритиш.


Ҳар чоракда

Ҳарбий қисмлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг ҳудудий бўлимлари


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 октябрдаги

812-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларда

ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий

савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш ишларини

ташкиллаштириш бўйича намунавий ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раиси.


2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўрта махсус, касб-хунар таълими бошқармаси бошлиқлари, ишчи гуруҳ раиси ўринбосари.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиқлари.


4. Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими раҳбарлари.


5. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раислари.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмаси раислари.


7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳарбий гарнизон бошлиқларининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосарлари.


8. Чегара кўшинлари минтақавий штаб бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари.


Изоҳ. Ишчи гуруҳ аьзолари бошқа ишга ўтган ҳолда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 октябрь