Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 й. 867-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2017 й.

N 867



2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АҲОЛИСИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН НЕЙРОХИРУРГИЯ

ЁРДАМИ КЎРСАТИШНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, республика аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш ва яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар нейрохирургия хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

нейрохирургия хизматининг норматив-ҳуқуқий базасини ва унинг тузилмасини янада такомиллаштириш, жаҳон стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда нейрохирургик касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

замонавий юқори технологик даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланган замонавий даволаш-диагностика бўлимлари ва операция блокларини қуриш йўли билан илғор жаҳон ютуқлари даражасида нейрохирургик касалликлар диагностикаси, уларни даволаш ва профилактикасининг энг самарали ва юқори технологик усулларидан республика аҳолисининг фойдаланишини ва эҳтиёжини таъминлаш;

республиканинг барча минтақаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаган ҳолда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, нейрохирург врачларнинг ўз мактабини шакллантириш ва ривожлантириш;

нейрохирургик касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш соҳасида мамлакатда илмий тадқиқотлар доирасини кенгайтириш, уларни амалий соғлиқни сақлашга жорий этиш;

етакчи ихтисосли хорижий тиббиёт ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ахборотни, тўпланган тажриба ва мутахассисларни кенг алмашишни таъминлаш.


2. Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) республика аҳолисига нейрохирургия ёрдами кўрсатиш бўйича бош тиббиёт ташкилоти ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

мавжуд тиббиёт техникаси паркини доимий равишда янгилаш ва модернизациялашни таъминлаш, Марказни замонавий халқаро талаблар даражасида юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берувчи замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;

Марказ фаолиятини таъминлаш учун молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб этиш бўйича менежмент ва маркетинг ишларини ташкил этиш;

Марказ тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан нейрохирургик касалликлар диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббий таълим муассасалари ва клиникаларида тажриба орттиришни ташкил этиш ҳисобига доимий равишда ошириш ва такомиллаштириш;

нейрохирургик касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш бўйича ўз илғор усулларимиз ва технологияларимизни ишлаб чиқиш ва тиббиёт амалиётига жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;

нейрохирургик касалликларни даволаш ва улар диагностикасини доимий равишда такомиллаштириш ва ўзимизнинг патентланган усулларимиз ва технологияларимиз халқаро эътироф этилишига эришиш;

ҳудудий ихтисосли тиббиёт ташкилотларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий усуллари ва технологияларини улар амалиётига жорий этиш, минтақаларда зарур профилактик ишлар амалга оширилишига кўмаклашиш, сайёр консультациялар, маҳорат дарсларини мунтазамлилик асосида амалга ошириш.


4. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Комплекс чора-тадбирлар тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар "Соғлиқни сақлаш" тармоғи бўйича назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

нейрохирургия соҳасида тиббиёт ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ягона методик вертикали шакллантирилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси нейрохирургия хизматининг ташкилий тузилмасини бир ой муддатда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун хорижий давлатлар, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитларини (қарзларини) ва грантларини ҳамда бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 октябрдаги

867-сон қарорига

ИЛОВА



2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси

аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия

ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР


Т/р

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари


Сумма

Молиялаштириш

манбаи


Масъул

бажарувчилар


Амалга ошириш

механизми

I. РЕСПУБЛИКА НЕЙРОХИРУРГИЯ ХИЗМАТИНИНГ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нейрохирургия ёрдами кўрсатиш тизимида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, нейрохирургия ёрдами кўрсатишнинг турли даражаларида барча таркибий бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.


2018 йил

I чорак




Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг нейрохирургия ёрдами кўрсатишнинг барча босқичларида аҳолига бундай ёрдам кўрсатувчи давлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи буйруғи.


2

Нейрохирургия соҳасида даволаш-диагностика хизматлари кўрсатишнинг замонавий илмий асосланган усуллари ва технологияларини ҳисобга олган ҳолда нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар диагностикаси ва уларни даволашнинг стандартларини тасдиқлаш.


2018 йил

II чорак




Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг нейрохирургик касалликлар диагностикаси ва уларни даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи, шунингдек, нейрохирургик касалликларни барвақт аниқлаш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун клиник протоколлар.

Аҳолига нейрохирургия ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш, беморлар ҳаёти сифатини яхшилаш.


3

Нейрохирургик касалликлар диагностикаси ва уларни даволашнинг янги замонавий юқори технологик усулларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда нейрохирургия хизмати тиббиёт ташкилотлари учун янги штат нормативларини тасдиқлаш.


2018 йил

II чорак



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


Нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар диагностикаси ва шу жумладан, юқори технологик ускуналардан фойдаланган ҳолда уларни даволашнинг замонавий усулларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда янги штат нормативларини тасдиқлаш.


4

Нейрохирургик касалликларга чалинган ва уларнинг асоратини бошдан кечираётган беморларнинг ягона электрон базасини яратиш.

2018-2019 йиллар


Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Даволаш ва динамик кузатишга эҳтиёж сезувчи аниқланган нейрохирургик патологияли беморларнинг ягона электрон базасини ишлаб чиқиш.


   

II. НЕЙРОХИРУРГИЯ ХИЗМАТИ ДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

        

5

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази биносининг қурилиши битказилмаган блокини реконструкция қилиш, кейинчалик унда поликлиника-диагностика бўлимини жойлаштириш.


2017-2018 йиллар




2017 йил



2018 йил

5,2 млрд сўм

шу жумладан:


3,0 млрд сўм


2,2 млрд сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги


Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш ва янгилаш.

Нейрохирургик касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш шарт-шартларини яхшилаш ва сифатини ошириш.


6

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг буғ қозонини қуриш, унда янги иситиш ускунасини ўрнатиш.


2018 йил

2,0 млрд сўм

Жамғарма маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

"Давархитектқурилиш" қўмитаси


Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. Иситиш ускунасини харид қилиш ва ўрнатиш.

Нейрохирургик касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш шартларини яхшилаш ва сифатини ошириш.


7

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказини, тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларини ва кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимларини, шу жумладан, болалар бўлимларини замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш.


2019-2022

йиллар




2019 йил



2020 йил



2021 йил



2022 йил

28,0 млн АҚШ доллари

шу жумладан:

3,0 млн АҚШ доллари

5,0 млн АҚШ доллари

10,0 млн АҚШ доллари

10,0 млн АҚШ доллари


Халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Замонавий юқори технологик даволаш-диагностика ускуналаридан фойдаланган ҳолда нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш. Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ва ҳажмларини ошириш.



8

Аҳолига нейрохиругия ёрдами кўрсатувчи давлат тиббиёт ташкилотларини нейрохирургик касалликларга чалинган беморларни операция қилиш ва даволашда фойдаланиладиган тиббий буюмлар билан таъминлаш.


2017-2021

йиллар


15 млн АҚШ доллари


Жамғарма маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига нейрохиругия ёрдами кўрсатувчи давлат тиббиёт ташкилотлари орасида тиббий буюмларни тақсимлаш бўйича буйруғи. Тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни 11 фоиздан 90 фоизгача кўпайтириш.

Даволашнинг барча босқичларида нейрохирургик касалликларга чалинган беморларни даволаш самарадорлиги ва сифатини ошириш. Беморларнинг ҳаёти сифатини яхшилаш ва узоқ умр кўришишига эришиш.


III. КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ЕТАКЧИ ХАЛҚАРО

ТИББИЁТ МАРКАЗЛАРИ БИЛАН КЕНГ ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ

9

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида нейрохирургия ва нейрохирурглар учун малака ошириш курслари бўйича клиник ординатура ташкил этиш йўли билан нейрохирургия хизматининг кадрлар салоҳиятини (ҳар йили 114 нафар врач) янада мустаҳкамлаш, шунингдек, хирург ихтисослигидаги врачларни нейрохирург врачлар этиб қайта тайёрлаш.


2017-2021

йиллар


526,7 млн сўм

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


Нейрохирургларнинг малакасини ошириш ва хирург ихтисослиги врачларини нейрохирург врачлар этиб қайта тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. Нейрохирургия мутахассислиги бўйича клиник ординатуранинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


10

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда улар филиаллари врачларининг хорижий мамлакатларнинг етакчи клиникаларида "нейрохирургия" ва "интервенцион нейрорадиология" мутахассисликлари бўйича қисқа муддатли ва узоқ муддатли малака ошириш курсларидан ўтиши.


2017-2021

йиллар


80,0 минг АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


Етакчи хорижий клиникалар ва марказлар билан тузилган шартномалар ва битимлар бўйича мутахассисларни уларга юбориш.

Нейрохирургия хизматини ташкил этиш, нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар диагностикаси ва уларни даволашнинг янги усулларини жорий этиш масалаларида халқаро тажрибани ўрганиш.


11

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (ҳар йили 40 нафар тиббиёт ҳамшираси, нейрохирургия бўлимларининг 5 нафар лаборанти) ва республика ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш маркази негизида ҳар йили нейрохирургия бўлимлари тиббиёт ҳамширалари ва лаборантларининг малакасини ошириш.


2017-2021

йиллар

160,9 млн сўм

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,

Республика ўрта тиббиёт ходимлари малакасин ошириш маркази.


Таълимнинг модуль тамойилига асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

Нейрохирургия бўлимлари учун юқори малакали тиббиёт ҳамширалари ва лаборантлар тайёрлаш.


12

Аҳолига амалий тиббий ёрдам кўрсатган ҳолда Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассисларининг республика минтақаларида нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар диагностикаси ва уларни даволашнинг янги усулларини жорий этиш бўйича нейрохирург врачлар учун маҳорат дарсларини ташкил этиш.


2017-2021

йиллар


Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри ҳокимликлари


Маҳорат дарслари дастурларини ишлаб чиқиш ва янгиларини тасдиқлаш.

Минтақавий даражада нейрохирургик касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича нейрохирург врачларнинг билимларини ва малакасини ҳамда амалий кўникмаларини ошириш.


13

Етакчи хорижий тиббиёт марказлари ва клиникалари билан шерикликни мустаҳкамлаш йўли билан илмий ишланмаларнинг замонавий жаҳон тажрибасини маҳаллий нейрохирургия амалиётига жорий этиш. Хорижий мамлакатларнинг етакчи нейрохирургия клиникалари мутахассислари иштирокида нейрохирургия бўйича илмий конференциялар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш.


2017-2021

йиллар


Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,

Ўзбекистон нейрохирург врачлар ассоциацияси


Етакчи хорижий институтлар ва клиникалар билан шартномалар тузиш.

Жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда нейрохирургик касалликлар диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш.


IV. НЕЙРОХИРУРГИК КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ,

ДИАГНОСТИКАСИ ВА УЛАРНИ ДАВОЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ

14

Режали нейрохирургия ёрдами кўрсатишнинг 3-даражали тизимини ташкил этиш, операция қилишнинг мураккаблигига қараб мижозларни ушбу даражалар ўртасида қайта тақсимлаш.


2017-2021

йиллар



Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Тиббиёт ташкилотларининг моддий-техника базасидан оқилона фойдаланиш ва малакали нейрохирургия ёрдами олишнинг барча босқичларида аҳолининг улардан фойдаланишини яхшилаш имконини берувчи даражали тизимни жорий этиш.


15

Республиканинг давлат тиббиёт ташкилотларида нейрохирургик касалликларни барвақт аниқлаш скринингини жорий этиш.


2019-2021

йиллар



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри ҳокимликлари


Скрининг тизимини оптималлаштириш ва нейрохирургик касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини врачлари учун мавзули семинарлар ўтказиш. Юқори малакали тиббий ёрдам берган ҳолда касаллик ривожланишининг илк босқичларида республика аҳолиси орасида нейрохирургик касалликларга чалиниш хавфи бўлган гуруҳни аниқлаш.


16

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент, Навоий ва Наманган вилоятларининг вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида нейрохирургия бўлимларини (15 ўринли) ташкил этиш.


2018-2021

йиллар


Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Жиззах,

Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент, Навоий ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари


Болаларнинг малакали нейрохирургия ёрдамидан фойдаланишини яхшилаш.


17

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида асаб тизимининг юрак-қон томир патологияси бўлимини ташкил этиш йўли билан инсультлар профилактикаси, барвақт ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш.


2018 йил


Бажарувчининг маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


Бош мия томир патологияси билан оғриган мижозлар диагностикасини оптималлаштириш, даволашни яхшилаш. Аҳолига нейрохирургия ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш, мижозлар ҳаёти сифатини яхшилаш.


18

Амбулаторияда даволанадиган нейрохирургик касалликларга чалинган беморларнинг врач қабулига ёзилишининг электрон тизимини яратиш.


2018-2019

йиллар


Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Беморларнинг врач қабулига ёзилишининг ягона электрон тизимини яратиш йўли билан нейрохирургик касалликларга чалинган беморларга маслаҳат беришни оптималлаштириш.


19

Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг кўп тармоқли тиббиёт марказларида бош миянинг томир касалликларига чалинган беморларни даволашнинг эндоваскуляр усулларини жорий этиш.


2019-2021

йиллар




Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


Бош мия томир патологияси билан оғриган мижозлар диагностикасини, даволашни оптималлаштиришни яхшилаш.


20

Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасида туманлараро нейрохирургия бўлимини ташкил этиш.


2018 йил


Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


Республиканинг чекка туманларида малакали нейрохирургия ёрдамидан фойдаланишни ошириш.


           

Комплекс чора-тадбирлар дастурларини амалга оширишга жами сарф-харажатлар:

7,88 млрд сўм ва 43,08 млн АҚШ доллари




улардан:



млрд сўм


млн АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


-

0,69

-

0,08

давлат мақсадли жамғармалари маблағлари


-

7,19

-

15,00

халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар маблағлари ва грантлари


-


-

28,00

         

Изоҳ. Молиялаштиришнинг узил-кесил ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 24 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1093-модда