Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2017 й. 826-сон "Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг намунавий уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2017 й.

N 826



РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИНИНГ

НАМУНАВИЙ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон қарорини бажариш юзасидан, республиканинг ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Намунавий устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорида назарда тутилган тартибнинг қуйидаги қисмлари татбиқ этилсин:

ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш;

шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага жойлаштириш;

марказлар фаолияти даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази филиалининг Намунавий уставини тасдиқласин;

ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий уставга мувофиқ ишлаб чиқилган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг янгиланган уставларини тасдиқласин ҳамда ваколатли органларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;

вазирлик томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 октябрь