Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 й. 769-сон "Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2017 й.

N 769



ТИББИЁТ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сон ва "Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2956-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда тиббиёт ходимларининг узлуксиз касбий таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш тизими органлари ва муассасаларининг малакали тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Қуйидагилар:

Бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга йўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

олий тиббиёт ва фармацевтика ("Соғлиқни сақлаш" таълим соҳаси) бакалавриат йўналишлари, магистратура, клиник ординатура (резидентура) ва бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари мутахассисликлари бўйича ўқув режалари тузилмалари тегишлича 2, , ва 2в-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда қуйидагиларни:

фаолият юритаётган умумий амалиёт шифокорларидан тор мутахассисликлар бўйича тиббиёт кадрларини бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни;

олий тиббий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган холда, уларнинг профессор ва ўқитувчиларига педагогик юкламанинг вақт меъёрларини;

ўқув жараёнида олий тиббий таълим муассасалари клиникалари, ихтисослаштирилган, илмий-амалий, илмий-тадқиқот институтлари, илмий марказлар ва уларнинг филиаллари, республика ва вилоят клиникаларининг қувватлари ҳамда ресурсларидан максимал даражада фойдаланиш инобатга олинган ҳолда олий тиббий таълим муассасаларининг клиникалари, клиник ва ўқув базалари тўғрисидаги низомни;

ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий тиббий таълим муассасаларига қабул қилишга тўсқинлик қилувчи тиббий кўрсатмалар рўйхатини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали фаолиятини босқичма-босқич тугатиш ва талабаларга филиалда таълим олаётган йўналишлар бўйича ўқишини якунлаш имконини бериш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний маданият ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 сентябрдаги

769-сон қарорига

2-ИЛОВА


Олий тиббий таълимнинг ("Соғлиқни сақлаш" таълим соҳаси)

бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режалари

ТУЗИЛМАСИ


1. Даволаш фаолияти билан боғлиқ таълим йўналишлари учун*:

Т/р

Блоклар номи


Соатлар (кредитлар)

ҳажми (%)


1

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий модуллар


2,5 - 3,5%

2

Клиника олди модуллар


20 - 25%

3

Клиник модуллар


65,5 - 75,5%

4

Электив модуллар

(1, 2, 3-блок модуллари учун ҳудудий компонент)


3 - 7%

Жами:


100%

*) Бакалавриат таълим йўналишлари: 5510100 - Даволаш иши, 5111000 - Касб таълими (даволаш иши), 5510800 - Ҳарбий тиббиёт (даволаш иши), 5510200 - Педиатрия иши, 5510400 - Стоматология, 5510700 - Олий ҳамширалик иши, Клиник психология.

Бакалавриатнинг даволаш фаолияти билан боғлиқ таълим йўналишлари ўқув режаларига биринчи курсдан клиник модуллар бўйича 50 % назарий ва 50 % амалий ўқитиш тизими ҳамда клиник амалий кўникмаларни эгаллаш бўйича модулларни киритиш назарда тутилади.


2. Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган таълим йўналишлари учун**:

Т/р

Блоклар номи


Соатлар (кредитлар)

ҳажми (%)


1

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий модуллар


2,5-3,5%

2

Умумкасбий модуллар


65 - 75%

3

Махсус модуллар


15,5-21,5%

4

Электив модуллар

(1, 2, 3-блок модуллари учун ҳудудий компонент)


3 - 7%

Жами:


100%

**) Бакалавриат таълим йўналишлари: 5510300 - Тиббий - профилактика иши, 510900 - Тиббий-биологик иш, 5510500 - Фармация, 5111000 - Касб таълими (фармация), 5510600 - Саноат фармацияси, Биотиббиёт муҳандислиги, Фармацевтик биотехнология, Дори воситаларини стандартлаштириш, сертификациялаш ва сифат менежменти.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 сентябрдаги

769-сон қарорига

2а-ИЛОВА


Олий тиббиёт ва фармацевтика таълим ("Соғлиқни

сақлаш" таълим соҳаси)нинг магистратура

мутахассисликлари ўқув режалари

ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Блоклар номи


*Даволаш фаолияти

билан боғлиқ магистратура

мутахассисликларининг

соатлар ҳажми (%)


**Даволаш фаолияти билан

боғлиқ бўлмаган магистратура

мутахассисликларининг

соатлар ҳажми (%)


1

Умумметодологик модуллар


5-10%

10-20%

2

Мутахассислик модуллари


70-80%

60-70%

3

Танлов модуллари


10-15%

10-15%

Жами:


100%

100%

       

*) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари учун.

**) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари учун.

Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 сентябрдаги

769-сон қарорига

2б-ИЛОВА


Тиббиёт ва фармацевтика таълим

("Соғлиқни сақлаш" таълим соҳаси)нинг клиник

ординатура (резидентура) ўқув режалари

ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Блоклар номи


*Даволаш фаолияти билан боғлиқ

клиник ординатура (резидентура)

мутахассисликларининг соатлар

ҳажми (%)


**Даволаш фаолияти билан

боғлиқ бўлмаган клиник

ординатура (резидентура)

мутахассисликларининг

соатлар хажми (%)


1

Умумметодологик ва номутахассис ёндош модуллар


3,5%гача

3,5%гача

2

Мутахассислик модуллари


91%дан кам эмас

85%дан кам эмас

3

Ёндош мутахассислик модуллари


4,5% гача

10% гача

4

Қўшимча модуллар


Мустақил таълим

Мустақил таълим

5

Аттестация


1%

1%

Жами:


100%

100%

*) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари учун.

**) Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидетрура) мутахассисликлари учун.

Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 сентябрдаги

769-сон қарорига

2в-ИЛОВА


Тиббиёт ва фармацевтика таълим ("Соғлиқни

сақлаш" таълим соҳаси)нинг бирламчи мақсадли

ихтисослаштириш курслари ўқув режалари

ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Блоклар номи


Соатлар (кредитлар)

ҳажми (%)


1

Асосий мутахассислик


99%


шу жумладан,


1.1

Мутахассислик модуллари


90%

1.2

Ёндош (клиник) мутахассисликлар ва модуллар


9%

2

Аттестация


1%

Жами:


100%

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 октябрь