Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2017-45-сон, Олий суднинг 08/УМ-156-17-сон, Адлия вазирлигининг 8-сон "Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 28.08.2017 й. Қарори (АВ томонидан 04.09.2017 й. 1466-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.09.2017 й.

N 1466-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.08.2017 й.

N 2017-45


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

28.08.2017 й.

N 08/УМ-156-17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.08.2017 й.

N 8


ҚАРОРИ



"Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган

электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор

қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек

унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Олий суди ва Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлигининг 2005 йил 17 мартдаги 2005-35, 103 ва 20-21-3-сон "Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1466, 2005 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 108-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлигининг 2006 йил 24 ноябрдаги 2006-49, CП-01/752, 30-сон "Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1466-1, 2006 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 471-модда)


2. Мазкур қарор "Ўзбекэнерго" АЖ билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Олий суд раиси

К. Камилов

Адлия вазири

Р. Давлетов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 971-модда