Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 332-В-2-сон, Молия вазирлигининг 152-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 150-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/16-1-10/28-сон "Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 65-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 15.11.2017 й. Қарори (АВ томонидан 17.11.2017 й. 2589-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.11.2017 й.

N 2589-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.11.2017 й.

N 332-В-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.11.2017 й.

N 152


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.11.2017 й.

N 150


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.11.2017 й.

N 01/16-1-10/28


ҚАРОРИ



Тижорат банклари балансида турган алоҳида

объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг

65-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли "Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 13 майдаги 332-В, 40, 69 ва 01/22-26/75-сон қарори (рўйхат рақами 2589, 2014 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 22-сон, 263-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 65-бандидан "аукцион ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Молия вазири


Б. Ходжаев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

Р. Гулямов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 20 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1151-модда