Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2017 й. 945-сон "Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳузурида "Самарқанд меъмор лойиҳа" лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2017 й.

N 945




САМАРҚАНД ДАВЛАТ

АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

ҲУЗУРИДА "САМАРҚАНД МЕЪМОР ЛОЙИҲА"

ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ТАШКИЛОТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд вилояти шаҳар ва туманлари ҳудудларини архитектура ва шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишини тубдан яхшилаш, соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини ва илғор чет эл тажрибасини амалиётга татбиқ этиш, замонавий техника ва технологияларни лойиҳалаштириш ва қурилишга жорий этиш, турар жойлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларининг замонавий турдаги, шу жумладан, экспериментал лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти муассислигида давлат унитар корхонаси шаклидаги "Самарқанд меъмор лойиҳа" лойиҳа-қидирув ташкилотини (кейинги ўринларда "Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУК деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУКнинг ходимлари чекланган умумий сони 117 нафар бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУК директорига Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда, зарурат бўлганда, "Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУКнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар "Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида қурилиши режалаштирилаётган муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларни лойиҳалаштириш ҳамда ҳудуднинг архитектура-режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

аҳоли пунктлари ҳудудларини қуришни ривожлантириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

транспорт ва йўл қурилиши объектлари ва комплексларини лойиҳалаштириш;

умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини, магистрал муҳандислик тармоқларини, жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимлари билан бирга, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

намунавий лойиҳалаштиришдан кенг фойдаланиш ҳамда лойиҳаларни оптималлаштириш ва қийматини пасайтириш чораларини кўриш;

қурилишнинг илғор услубларини, замонавий ва энергия жиҳатдан самарали қурилиш материалларининг турларини лойиҳа ечимларига устувор татбиқ этиш;

илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштиришнинг замонавий, илмий жиҳатдан асосланган технологик тартибларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

лойиҳаларни энергия жиҳатдан тежамкор ва иқтисодий самараси юқори бўлган, илғор ва янги турдаги қурилиш материалларини қўллашни назарда тутадиган замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига ишлаб чиқиш;

халқаро стандартлар даражасида қўллашни назарда тутадиган лойиҳалаштириш жараёнларига замонавий стандартларни татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

соҳага оид илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан изчил ҳамкорликни амалга ошириш.


4. Белгилансинки:

"Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУК раҳбари бир вақтнинг ўзида жамоатчилик асосида Самарқанд вилоят ҳокимининг лойиҳа-қидирув ишлари бўйича ёрдамчиси ҳисобланади;

"Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУКнинг Италия, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа хорижий мамлакатлардан тажрибали лойиҳачи меъморларни жалб қилиш билан боғлиқ ҳамда уларга сарф этиладиган барча харажатлари дастлабки уч йил мобайнида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан қопланади;

"Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУК Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти талабаларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ўтишида таянч ташкилот ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Самарқанд шаҳар, Лолазор кўчаси, 70-уй манзилидаги ўқув лабораторияси биноси мажмуаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида "Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУКга берилишини таъминласинлар.


6. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти бир ой муддатда "Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУКнинг уставини ва штат жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

"Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУКнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

"Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУК директори Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:

"Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУКнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уни қурилиш объектларини лойиҳалаштириш соҳасида юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан тўлдириш;

"Самарқанд меъмор лойиҳа" ДУКга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериладиган Самарқанд шаҳар, Лолазор кўчаси, 70-уй манзилидаги ўқув лабораторияси биносини капитал таъмирлаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш чораларини кўрсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.И. Зокиров ва Самарқанд вилояти ҳокими Т.И. Жўраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 ноябрдаги

945-сон қарорига

ИЛОВА



"Самарқанд меъмор лойиҳа"

давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ












Директор














































































































Бош муҳандис



Бош архитектор


Директор ўринбосари



Бухгалтерия

3









































Лойиҳа бош муҳандислари бюроси

4



Техник бўлим (лойиҳалар кабинети, техник кутубхона,  архив)

5



Лойиҳа бош архитекторлари бюроси

4


Лойиҳаларни тайёрлаш бўлими

6



Шартномалар бўлими

2


















































Моддий-техник таъминот бўлими

2



Кадрлар ва махсус ишлар бўлими

2

Уй-жой лойиҳалари бўлими

8





Ҳудудларни  ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб  чиқиш бўлими

10























Муҳандислик инфратузилма тизимларини лойиҳалаштириш бўлими

5












Юрисконсульт

1











Маъмурий-хўжалик бўлими, канцелярия

6



Ижтимоий, маданий ва маиший бинолар лойиҳалари бўлими

10
















































Макетлар устахонаси

5

























Дастурлаш ва ахборот- коммуникация технологиялари  бўлими

3















Канализация, сув ва иссиқлик таъминоти

8











Смета ишлари бўлими

8






















































































Топография ва муҳандислик - геология қидирувлари бўлими

8



Электр таъминоти ва автоматика бўлими

8



































































































































Газ таъминоти бўлими

5




















































































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 117 киши.

Бошқарув ходимлари сони - 10 киши.

Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар (хизматлар) ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда "Самарқанд меъмор лойиҳа" давлат унитар корхонаси директори томонидан ўзгартирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь