Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 170-сон, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 39-сон "Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 27.11.2017 й. Қарори (АВ томонидан 30.11.2017 й. 1292-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.2017 й.

N 1292-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.11.2017 й.

N 170


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

27.11.2017 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.11.2017 й.

N 39


ҚАРОРИ



"Балиқ овлаш корхоналарида табиий

сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара

ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек

унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон "Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор 2018 йил 1 январдан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш давлат қўмитаси раиси

Б. Кучкаров

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

З. Мирзаев

           





Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 6 ноябрдаги 125, 02-1212 ва 01/22-142-сон "Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1292, 2003 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 24-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 4 февралдаги 9, 1 ва 1/1-сон "Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1292-1, 2010 йил 15 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 57-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 25 майдаги 46, 3 ва 6/2-сон "Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1292-2, 2010 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 191-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 7 июлдаги 61, 8 ва 12-сон "Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1292-3, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 362-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 1 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 декабрь, 48-сон, 1194-модда