Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.11.2017 й. ПҚ-3388-сон "2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2017 й.

N ПҚ-3388



2018-2020 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЗАРГАРЛИК

САНОАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, ушбу йилда республикада қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар ва бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар натижасида маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизмлари белгиланди ва муайян тартиб жорий этилди, заргарлик буюмларини сотишда чакана савдо тармоғи ҳамда ишлаб чиқарувчилар учун солиқ имтиёзлари тақдим этилди.

Заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини тиклаш ва янада ривожлантириш, маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилишини ривожлантириш, заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ички ва ташки бозорларда маҳсулотларнинг рақобатдошлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг юқори сифатли маҳаллий заргарлик буюмларига бўлган талабини қондириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасини (кейинги ўринларда - "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш;

иккинчи, заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштириш, илмий-техникавий, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини изчил олиб бориш;

учинчи, тайёр заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва сифатини яхшилаш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, унинг дизайнида талаб этилаётган йўналишлар ва технологияларни кўпроқ ўзлаштириш, халқаро талабларга мувофиқ заргарлик маҳсулотларини сертификатлаштириш ва стандартлашни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш;

тўртинчи, маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташки бозорларда заргарлик буюмларига бўлган нархларни мониторинг қилиш, заргарлик маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш, заргарлик маҳсулотларига бўлган нархларни шакллантиришга оид мақбул механизмни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ва тавсиялар бериш;

бешинчи, дунё бозорларида рақобатбардош бўлган, юқори ликвидли заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган санъат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини ҳамда замонавий технологик ускуналар ва инновациявий изланишларни татбиқ этиш тажрибасига эга хорижий инвесторларни жалб этиш;

олтинчи, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш орқали давлатдан ёрдам олишида кўмаклашиш, имтиёз ва преференциялар тақдим этиш, халқаро молия институтлари маблағларини ҳисобга олган ҳолда, хорижий инвестицияларни жалб этиш;

еттинчи, заргарлик саноати учун тизимли профессионал кадрлар тайёрлашни ташкил этиш ва янги иш ўринлари яратиш.


3. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 16 нафардан иборат тузилмаси 1- ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раисига, зарур ҳолларда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси марказий аппаратининг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси таркибига киради;

хусусий тадбиркорлар эркин равишда ягона ташкилотга бирлашиш йўли орқали "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасида қатнашишлари мумкин;

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари муассислар умумий йиғилишининг қарори билан сайланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланади ҳамда мақомига кўра тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти ва фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига шартнома асосида кирувчи заргарлик соҳаси ташкилотларининг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Қуйидагиларни ўз ичига олган 2018-2020 йилларда заргарлик саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури:

2018-2020 йилларда асосий турдаги заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари 3-иловага мувофиқ;

заргарлик саноатини шакллантириш, ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар ("йўл харитаси") 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасини ташкил этиш ва заргарлик тармоғини ривожлантириш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштириш ва амалий ёрдам кўрсатиш Ишчи гуруҳи 5-иловага мувофиқ тузилсин.

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасини ташкил этиш ва заргарлик тармоғини ривожлантириш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашаётган Ишчи гуруҳ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова, молия вазири Б.А. Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуродов, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига мазкур қарорнинг 3- ва 4-иловаларида назарда тутилган тадбирларни сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


7. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси уч ой муддатда 2018-2020 йилларда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янги қувватларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга оид манзилли дастурни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш бўйича ҳар йиллик давлат дастурлари доирасида заргарлик ва бадиий буюмларга яроқлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда, заргарлик саноати эҳтиёжи учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар конларини қидириш ва саноат йўли билан ўзлаштиришни таъминласин.


9. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда заргарлик тармоғи учун малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш, илғор олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида, шу жумладан хорижий муассасалар негизида уларнинг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. 2021 йилнинг 1 январигача "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасига кирадиган заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин;


11. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасига давлат божини тўламаган ҳолда Уюшма аъзоларининг манфаатларини кўзлаган кўринишдаги даъво аризалари бериш, давлат органлари қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқлари берилсин.


12. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 9-квартал, С. Юсупов кўчаси, 50-уйда жойлашган "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасини белгиланган тартибда телекоммуникация тармоқларига, жумладан, ҳукумат алоқасига уланишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сонли қарорининг 10-иловасидаги "Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар" бўлими куйидаги мазмундаги 15-1-банди билан тўлдирилсин:

"15-1. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси".


15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 ноябрдаги

ПҚ-3388-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ











"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси




















































































"Фонон" ДИИБ

"Safo Olmos" МЧЖ





























"Тошзаргарсавдо" МЧЖ

"Global Universal Servis" МЧЖ





























"1-Заргарлик Корхонаси" ДК

"Zar Gioielli" МЧЖ











































"Matluba Hoji Ona" МЧЖ















         

*) Уюшма таркибига киритиш ва ундан чиқариш белгиланган тартибда шартнома асосида амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 ноябрдаги

ПҚ-3388-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ







Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши













































Раис



Ёрдамчи























































Раиснинг ишлаб чиқариш ва дизайн масалалари бўйича биринчи ўринбосари



Иқтисодиёт, заргарлик саноатини истиқболда ривожлантириш, маркетинг ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича раис ўринбосари



Бош юрисконсульт

1















































Кадрлар бўлими

1

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва дизайн бўлими

2



Иқтисодий таҳлил ва тармоқни ривожлантириш бўлими

2

























Бухгалтерия

1



















Инвестициялар ва инновацион лойиҳалар бўлими

2



Маркетинг ва ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

2





















Офис менежери

1









































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 16 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 ноябрдаги

ПҚ-3388-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018-2020 йилларда асосий турдаги

заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришнинг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ



2018 йил


2019 йил


2020 йил


2018 й.га

нисбатан

2020 й.га

ўсиш

суръати,

%


ишлаб

чиқариш

ҳажми


ишлаб

чиқариш

ҳажми


ш.ж.

экспортга


ишлаб

чиқариш

ҳажми


ш.ж.

экспортга


кг


минг

долл.


кг

минг

долл.


кг

минг

долл.


кг

минг

долл.


кг

минг

долл.



ЖАМИ


589,6

16 511,9

1 478,3

34 067,7

446,0

10 797,5

1 732,9

40 369,7

589,2

13 726,7

2,9б.

шу жумладан:













тилла буюмлар


508,0

16 400,0

1 034,7

33 402,3

313,0

10 584,6

1 226,6

39 609,2

417,0

13 468,1

2,4б.

кумуш буюмлар


81,6

111,9

443,6

665,4

133,0

212,9

506,3

760,5

172,1

258,6

6,2б.

шулардан:













1.

"Фоном"ДИИК


185,0

4 894,5

387,9

11 662,7

119,0

3 821,6

535,9

16 138,4

182,2

5 488,0

2,9б.

тилла буюмлар


150,0

4 842,0

360,0

11 620,8

1 10,6

3 808,2

498,2

16 081,9

169,4

5 468,8

3,3б.

кумуш буюмлар


35,0

52,5

27,9

41,9

8,4

13,4

37,7

56,6

12,8

19,2

1,1б.

2.

"1-Заргарлик корхонаси" ДК


61,6

1 620,9

327,9

9 725,9

98,4

2 918,6

357,7

10 386,2

121,6

3 531,3

5,8б.

тилла буюмлар


50,0

1 614,0

300,0

9 684,0

90,0

2 905,2

320,0

10 329,6

108,8

3 512,1

6,4б.

кумуш буюмлар


11,6

6,9

27,9

41,9

8,4

13,4

37,7

56,6

12,8

19,2

3,3б.

3.

Бошқалар


343,0

9 996,5

762,5

12 679,2


228,7

4 057,3

839,3

13 845,1


285,4

4 707,3

2,4б.

тилла буюмлар


308,0

9 944,0

374,7

12 097,5

112,4

3 871,2

408,4

13 197,7

138,9

4 487,2

1,3б.

кумуш буюмлар


35,0

52,5

387,8

581,7

116,3

186,1

430,9

647,4

146,5

220,1

12,3б.

           

*) Қувватлар ўзлаштирилаётганлиги муносабати билан 2018 йилда экспорт назарда тутилмаяпти.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 ноябрдаги

ПҚ-3388-сон қарорига

4-ИЛОВА



Заргарлик саноатини ривожлантириш ва давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар

("ЙЎЛ ХАРИТАСИ")

Т/р

Тадбирлар номланиши


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Масъул бажарувчилар


I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.1

Ўзбекистон Республикасида қимматли металлар ва қимматбаҳо тошлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни хатловдан ўтказиш. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

1. Қимматли металлар ва қимматбаҳо тошлар айланиши соҳасида қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.


2. Заргарлик тармоғини ривожлантириш ва рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг тегишли лойиҳаларини киритиш.


2018 йил

январь


Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б.Б. Собиров), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев), Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов), Давлат божхона қўмитаси (Б.Я. Раимов), Давлат солиқ қўмитаси (Н.И. Норбаев)


1.2

Заргарлик тармоғини ривожлантиришга қулай режим яратиш, шу жумладан "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси аъзоларини 2020 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан (Ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


Қимматли металлар ва қимматбаҳо тошлар айланиши соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тегишли норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва киритиш.


2017 йил

декабрь


Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б.Б. Собиров), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев), Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов), Давлат божхона қўмитаси (Б.Я. Раимов), Давлат солиқ қўмитаси (Н.И. Норбаев)


1.3

Экспортга ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларини ихтиёрий асосда сертификатлаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.


Экспортга ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларини, буюм харид қилувчи мамлакатнинг талабларига мувофиқ ихтиёрий равишда сертификатлаш тартибини жорий этиш бўйича норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва киритиш.


2018 йил

март

Ассоциация "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б. Б.Сабиров)


II. ЗАРГАРЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

2.1

Заргарлик буюмларини нолегал ишлаб чиқариш ва сотишни аниқлаш ва унга чек қўйиш.


Белгиланган тартибда тегишли давлат органларининг вакиллари билан заргарлик буюмларини нолегал ишлаб чиқариш ва сотишни аниқлаш ҳамда бунга чек қўйиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш.


доимий

асосда


Давлат солиқ қўмитаси (Н.И. Норбаев), Давлат божхона қўмитаси (Б.Я. Раимов), Бош прокуратура (М.Б. Азимов)

2.2

Заргарлик буюмларининг Жаҳон заргарлар конфедерацияси (CIВJO) талабларига мувофиқ ҳолда босқичма-босқич ўтиши.


Эскириб қолган стандартларни (ОТК штампи талабалари, буюмга ип билан пломбалаб қўйилган артикул, "Culbic Cilconia" ўрнига фианит номи ва ҳ.к.) жаҳон стандартларига мос келадиган технологик тартибга солиш соҳасидаги замонавий норматив ҳужжатларга алмаштириш.


2018 йил

июнь


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси

(лавозими бўйича), "Ўзстандарт" агентлиги (А.У. Каримов)


2.3

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг заргарлик буюмларини экспорт қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари.


1. Салоҳиятли харидорлар ва халқаро хорижий инвесторларни таклиф этган ҳолда "Uzbek Jewellery" халқаро заргарлик кўргазма-ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш.


2018 йил

IV чорак


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Давлат божхона қўмитаси (Б. Раимов), Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов), Ташқи савдо вазирлиги (С.И. Саифназаров), Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Г.Г. Фазилов)


2. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари ҳузуридаги савдо ваколатхоналарининг кўмаги билан ташқи бозорлардаги заргарлик маҳсулотлари бозорининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.


доимий

асосда

2.4

Савдо қонунчилиги бўйича ахборот кампаниясини ўтказиш.


Давлат божхона хизмати органларининг вакиллари билан амалий тренинглар, маслаҳатлашувларни ташкил этиш. Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг расмий веб-сайтларида ўқув ва тушунтирув ахборотларини жойлаштириш, мақсадли аудиториядан босма материалларни тарқатиш.


доимий

асосда


Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов), "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича)


2.5

Ўзбекистон заргарларининг нуфузли халқаро, шу жумладан "Ўзбек олтини" бренди остида давлатнинг мададида ихтисослаштирилган заргарлик кўргазмаларида иштирок этиши.


Танлаб олинган қатнашчиларни хомашё билан кафолатланган тарзда таъминлаш орқали кўргазмага қўйиладиган намуналарни тайёрлашда ёрдам кўрсатиш.


ҳар

йили


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси қўмитаси (Л.Ш. Кудратов), Марказий банк (Б.Б. Сабиров), "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича)


2.6

Миллий заргарлик саноатини ривожлантиришда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг роли ва фаолият йўналишларини мунтазам ёритиб бориш.


1. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг 4-5 тилдаги расмий веб-сайтини яратиш ва ривожлантириш.


2. Хорижий мутахассислар, дизайнерлар, усталар,шунингдек, давлат органлари ходимлари ва бошқа шахсларни жалб этган ҳолда давра суҳбатлари, конференциялар ва семинарлар ташкил этиш.


2018 йил

июнь


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича)


2.7

Заргарлик буюмлари ва уларни ишлаб чиқариш учун хомашёни кафолатланган тарзда ва бехатар ташишни таъминлаш.


Қимматли металлардан ишланган буюмларни ташиш бўйича ихтисослаштирилган логистика компанияларини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.


2019 йил

июнь


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов)


2.8

Маҳаллий заргарлик маҳсулотлари турини кўпайтириш, сифати ва рақобатдошлигини ошириш.


1. Жаҳонда машҳур ва нуфузли заргарлик брендларининг франчайзингидан фойдаланиш масаласини ишлаб чиқиш.


2. Заргарлик тармоғи корхоналарини, шу жумладан давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида ривожлантиришга хорижий инвесторларни жалб этиш.


3. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган барча турдаги заргарлик тошлари, ускуналари ва сарфланадиган материалларга импорт божини бекор қилиш масаласини ишлаб чиқиш.


4. Вазирлар Маҳкамасининг лицензиялари бўйича экспорт-импорт қилинадиган, тиббий ёки техник аҳамиятга эга бўлмаган, қимматли металлардан тайёрланган барча турдаги буюмларни ўзига хос товарлар рўйхатидан чиқаришни белгиланган тартибда кўриб чиқиш.


доимий

асосда


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Давлат божхона қўмитаси (Б.Я. Раимов), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов), Ташқи савдо вазирлиги (С.И. Саифназаров), Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Г.Г. Фазилов), Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов)


III. ЗАРГАРЛИК САНОАТИНИНГ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

3.1

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариладиган мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янги қувватларни яратиш.


2018-2021 йилларда заргарлик саноатини янада ривожлантириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, унда заргарлик буюмларини моделлаштириш ва тайёрлашнинг энергия тежайдиган илғор технологияларини фаол жорий этиш, шунингдек, реализация қилиш; ишлаб турган, шу жумладан консервация қилинган қувватларни модернизациялаш лойиҳалари; хорижий компаниялар иштирокида, шу жумладан анъанавий заргарлик ҳунармандчилиги ривожланган ҳудудларда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш лойиҳалари; технопаркларда заргарлик ишлаб чиқариши кластерини шакллантириш чора-тадбирлари назарда тутилади.


2018 йил

март

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев), Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б.Б. Сабиров), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов), "Навоий КМК" ДК (К.С. Санакулов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.К. Фарманов)


3.2

Заргарлик саноати учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг ишлаб чиқариш-хомашё базасини шакллантириш.


Заргарлик саноати эҳтиёжлари учун 2018-2021 йилларда қимматбаҳо ва яримқимматбаҳотошларнинг минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқариш комплекс дастурини ишлаб чиқиш.


2018 йил

май


Давлат геология қўмитаси (Б.Ф. Исламов) "Ўзбекзаргарсаноати" (лавозими бўйича), Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев)


3.3

Буюмларга лазер ёрдамида тамға қўйиш жараёнини татбиқ этиш.


Қимматли металлардан тайёрланган буюмларга лазер ёрдамида тамға қўйиш қурилмаларини харид қилиш ва техник синовдан ўтказиш.


2019 йил

декабрь


Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б.Б. Сабиров), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича)


3.4

Республиканинг туристик марказларида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариладиган корхоналар ташкил этиш ва кенгайтириш.


Туристик зоналар, шу жумладан Нукус, Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро, Хоразм, Фарғона, Тошкент шаҳарларида ҳунарманд заргарларнинг устахоналари ва дўконларини жойлаштириш.


2018-2019

йиллар


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.5

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва реконструкция қилиш орқали заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш.


Ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумладан 3D моделлаштириш ва босим остида вакумли қуйиш технологияларини жорий этган ҳолда, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича консервация қилинган корхоналарда ҳолатни баҳолаш ва янги технологик даражада ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти ва тегишли таклифларни киритиш.


2018 йил

март


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов), Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев), "Навоий КМК" ДК (К.С. Санакулов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.К. Фарманов)


3.6

"Фонон" ДИИБда заргарлик ишлаб чиқаришни реконструкция ва модернизация қилиш.


Заргарлик маҳсулоти ишлаб чиқариш учун ускуналарни капитал қайта тиклаш ва таъмирлаш; комплектлаш ишлаб чиқаришини технологик қайта жиҳозлаш ва замонавий ускуналар (лазер ёрдамида кавшарлаш гальтовка, прокатка ва чўзиш қурилмалари, назорат-ўлчов приборлари ва жиҳозлари) харид қилиш. "Фонон" ДИИБ майдонларида "JEMCO" (Жанубий Корея компанияси томонидан замонавий юқори технологияли заргарлик ишлаб чиқаришини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.


2018 йил


2018-2019

йиллар


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), "Фонон" ДИИБ (М.Х. Ашуров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А.И. Ахмедходжаев), Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов), Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев)


3.7

"Асака" АТБ балансига ўтказилган "1-Заргарлик корхонаси" ДКни қуриш ва реконструкция қилиш.


1. Босим остида вакумли қуйиш замонавий технологияларини қўллаган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун мол-мулк комплексини топшириш.


2017 йил

ноябрь


Давлат рақобат қўмитаси (Р.А. Гулямов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.Ж. Усманов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ( А.И. Ахмедходжаев), "Асака" АТБ (К.К. Муллажанов), Инициатор - МЧЖ "Бихигу Оегпз Огоир" "Асака" АТБ (К.К. Муллажанов) "Асака" АТБ (К.К. Муллажанов), соҳага ихтисослаштирилган, "Олтин стандарт"МЧЖ - лойиҳа оператори "Асака" АТБ (К.К. Муллажанов), соҳага ихтисослаштирилган, "Олтин стандарт" МЧЖ - лойиҳа оператори


2. Тилла буюм ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилишини инобатга олган ҳолда "Заргарлик маҳсулоти замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мол-мулк комплексини қуриш ва реконструкция қилиш" ТИАсини ишлаб чиқишга оид техник топшириқни тасдиқлаш.


2017 йил

январь


3. "Заргарлик маҳсулоти замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мол-мулк комплексини қуриш ва реконструкция қилиш" ТИАсини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

1 чорак

4. "Заргарлик маҳсулоти замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мол-мулк комплексини қуриш ва реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2018 йил

1 чорак

5. Мол-мулк комплексини қуриш ва реконструкция қилиш, ускуналарни танлаш, комплектлаш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва созлаш.


2018 йил

IIчорак

6. Объектни фойдаланишга топшириш ва маҳсулот ишлаб чиқара бошлаш.


2018 йил

июль


IV. КАДРЛАР СИЁСАТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

4.1

Заргарлик тармоғини ривожлантиришнинг замон талаблари ва эҳтиёжларига мос келадиган кадрлар сиёсатини, шу жумладан тармоқда барча даражалардаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан ислоҳ қилиш орқали кадрлар сиёсатини кучайтириш ва сифатини ошириш.


Илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий махсус ўқув дастурларини жорий этиш орқали заргарлик тармоғи учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018 йил

январь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.У. Мажидов), "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев)


4.2

Заргарлик тармоғида илғор технологияларга эга бўлган хорижий компанияларда талабалар, шунингдек заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи мутахассисларнинг тизимли асосда стажировкадан ўтиш амалиётини жорий этиш.


Заргарлик тармоғидаги хорижий компаниялар билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар (меморандумлар) тузиш.


доимий

асосда


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л.Ш. Кудратов)


4.3

Заргарлик тармоғида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ҳузуридаги заргарлик тармоғи (саноати) учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув марказини ташкил этиш.


2019 йил

январь


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича)


4.4

Республика ҳудудларида заргарлик-бадиий ҳунарманд усталарининг оилавий анъаналари ва сулолалари ривожлантирилишини рағбатлантириш.


Заргарлик санъати миллий анъаналарининг давомийлиги (сулолалар узвийлигини) таъминлаш мақсадида ташкил этилган оилавий корхоналарни заргарлик тармоғи соҳасидаги ишлаб чиқариш ва савдога жалб этиш.


2018 йил

январь


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.5

Заргарлик тармоғида устоз-шогирд тизимини ривожлантириш ва шакллантириш.


1. Таълим олишга юбориладиган шогирдларни "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси аъзолари томонидан якка тартибдаги тадбиркор устага бириктириб қўйишни амалиётга жорий этиш.


2018 йил

январдан


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А.А. Хаитов), Адлия вазирлиги (Г.Г. Фазилов), Қимматбаҳо металлар агентлиги (Б.Б. Сабиров)


2. Таълим олиш талаблари ва тартибини, шогирдлар ва устозларнинг ўзаро муносабатларини белгилаб берувчи заргарлик тармоғида устоз-шогирд тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиб олиш.


2018 йил

январь


4.6

Тармоқда барча даражалардаги ишчи кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш орқали уни ривожлантириш эҳтиёжларига жавоб берадиган кадрлар салоҳиятини шакллантириш.


1. Мутахассисларни заргарлик тармоғида илғор технологияларга эга бўлган мамлакатлар (Швейцария, Туркия, БАА, Австрия, Хитой)га ишлаб чиқариш ва технология, заргарлик буюмларини бадиий- дизайнерлик жиҳатдан безаш каби йўналишлар бўйича ўқиш ва стажировкага юборишни тизимли амалиётга жорий этиш.


2. Ўрта ва олий техник маълумотга эга бўлган шахсларни тайёрлаш ва ўқитиш мақсадида "Заргарлик иши" йўналиши бўйича ўқув марказини ташкил этиш, уни замонавий ускуналар, хусусан 3D моделлаштириш, вакумли эритиш ва қуйиш қурилмалари билан жиҳозлашни назарда тутиш.


3. Заргарлик саноати учун ишчи кадрлар ва дизайнер рассомларни профессионал тайёрлаш тизимини яратиш.



"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А.А. Хаитов), Иқтисодиёт вазирлиги (М.М. Мирзаев), бошқа вазирлик ва идоралар


V. МАҲАЛЛИЙ ЗАРГАРЛИК МАҲСУЛОТИНИ

ОММАЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

5.1

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган заргарлик буюмлари, мамлакатимиз заргарлик тармоғининг имкониятлари тўғрисида аҳоли ва хорижий туристларни хабардор қилиш.


Ўзбекистонда заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини тарғиб қилувчи юксак бадиий альбомлар, каталоглар ва интернет-нашрлар чиқариш, жаҳоннинг энг катта музейларидан ўрин олган санъат асарлари фотосуратларини уларда албатта жойлаштириш.


2019 йил

январь


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов)


5.2

Қимматли металлардан тайёрланган маҳаллий заргарлик буюмларига талаб-эҳтиёжни рағбатлантириш.


Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланган заргарлик маҳсулотларини ички ва халқаро бозорларда олға суриш мақсадида кўргазмалар ҳамда реклама кампанияларини ташкил этиш ва ўтказиш.


Заруратга

қараб (ҳар

йили)


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), Ташқи савдо вазирлиги (С.И. Саифназаров), Савдо-саноат палатаси (И.К. Жасимов)


5.3

Маҳаллий дизайнерлар ва заргарлар томонидан тайёрланган заргарлик буюмлари ва заргарлик бадиий буюмлари янги коллекцияларини намойиш этиш.


1. Туристик ва тарихий комплекслар ҳудудларида муқим ва кўчма кўргазмаларни ташкиллаштириш.


2. Заргарлик маҳсулотлари тасвирланган реклама плакатларини жойлаштириш.


3. Ўзбекистоннинг замонавий заргарлик маҳсулоти ва халқ заргарлик санъати тарихий меросини намойиш этиш бўйича телекўрсатувларни ташкил этиш.


Ҳар йили

тизимли

асосда


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (лавозими бўйича), бошқа вазирлик ва идоралар


       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 ноябрдаги

ПҚ-3388-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасини қайта ташкил

этиш ва заргарлик тармоғини ривожлантириш билан

боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга оширишни

мувофиқлаштириш ва амалий ёрдам кўрсатиш Ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раиси


М.М. Мирзаев

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раисининг ўринбосари


А.Я. Ҳайдаров

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Р.Э. Умаров

-

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи

Р.А. Ғуломов

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


Б.Я. Раимов

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


С.И. Саифназаров

-

Ташқи савдо вазирининг ўринбосари


Н.И. Норбаев

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси


Ж.А. Мамажанов

-

Вазирлар Маҳкамаси Йиғма ахборот таҳлил департаменти шўъба мудири, Ишчи гуруҳ котиби


         

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганида унинг таркибига янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш вазифаси юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 ноябрь