Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2017 й. 926-сон "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2017 й.

N 926



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ҚИММАТБАҲО

ТОШЛАРДАН ЯСАЛГАН, ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛГАН

ВА БЕРИЛГАН БОЙЛИКЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН "ФОНОН" ДАВЛАТ ИЛМИЙ-

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИГА СОТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик саноатини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни сотиш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига моддий-техник базани таъминлаш, шунингдек, бойликларни сақлаш, ташиш, сотиш ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигидан экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида сотилган бойликлар қийматининг 2 фоизини алоҳида ҳисобварағига йўналтиришга рухсат берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 5 июндаги 156-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда).


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 ноябрь