Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилот сифатида идентификациялаш механизми тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.11.2017 й. 908-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 ноябрдаги

908-сон қарорига

ИЛОВА



Ташкилотни қайта тикланадиган

манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари

тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилот сифатида

идентификациялаш механизми тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашаётган ташкилот сифатида идентификациялаш механизмини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмаси - қайта тикланадиган манбалардан электр, иссиқлик энергияси ёки биогаз ишлаб чиқариш учун мўлжалланган технологик ускуналар тўплами;


қайта тикланадиган энергия манбалари - ўз-ўзидан содир бўладиган табиий жараёнлар ҳисобидан узлуксиз қайта тикланадиган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган энергия манбалари: қуёш нури энергияси, шамол энергияси, сувнинг гидродинамик энергияси, геотермал энергия - тупроқ, ерости сувлари, дарёлар, сув ҳавзалари иссиқлиги, шунингдек, бирламчи энергия ресурсларининг антропоген манбалари - биомасса, биогаз ҳамда электр ва (ёки) иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган органик чиқиндилардан бошқа ёқилғи;


қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот - қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлайдиган ва бундай қурилмаларни сотишдан оладиган соф даромади улуши сотишдан тушадиган соф даромаднинг умумий ҳажмида ҳисобот солиқ даври якунлари бўйича камида 50 фоизни ташкил қиладиган юридик шахс;


ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот сифатида идентификациялаш - ташкилотлар учун қонунчиликка мувофиқ назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида давлат солиқ хизмати органи томонидан ташкилотни унинг йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этадиган маълумотнома-ҳисоб-китоб асосида аниқлаш.



2-БОБ. ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ

УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


3. Имтиёзлардан фойдаланадиган ташкилот қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашганини тасдиқлаш учун йил якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи билан бирга қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлаш тўғрисида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома-ҳисоб-китоб ҳам тақдим этади.


4. Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилотларга солиқ имтиёзлари давлат солиқ хизмати органлари томонидан идентификациялаш асосида берилади. Бунда ташкилотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумотнома-ҳисоб-китобда қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари рўйхатини кўрсатади.


5. Агар ташкилот, ҳисобот йили якунлари бўйича тақдим этилган маълумотнома-ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда, солиқ имтиёзлари бериш учун белгиланган мезонларга мос келмаса (қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлаш бўйича солиқ имтиёзлари берилган ихтисослаштирилган ташкилот ҳисобланмаса), солиқ имтиёзлари бекор қилинади ва унга нисбатан ушбу имтиёзларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятлари тикланади ҳамда белгиланган тартибда пеня ҳисобланади.



3-БОБ. СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


6. Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот сифатида идентификацияланган ташкилотларга ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


7. Томонлар ўртасида ташкилотни қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлашга ихтисослашган ташкилот сифатида идентификациялаш жараёнида пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Давлат солиқ хизмати органлари низоларни ҳал этиш жараёнига ушбу соҳанинг тегишли мутахассислари ва экспертларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.


8. Солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланишини давлат солиқ хизмати органлари назорат қилади.


9. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Йиллик солиқ ҳисоботи билан

бирга тақдим этилади


манзилида жойлашган

                  

(ташкилотнинг тўлиқ номи)


га

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


тақдим этилади.

1. Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома









2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)












3. СТИР


















4. ОКЭД


















5. Телефон:

код






рақам









____________ йилда қайта тикланадиган манбалардан энергия

ишлаб чиқариш қурилмалари тайёрлаш тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ

Солиқ имтиёзини қўллаш учун асос


(норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи)

           

минг сўм

Маҳсулот тури


Суммаси


Ишлаб чиқариш умумий

ҳажмига нисбатан фоизда


Ишлаб чиқариш ҳажми

(ҚҚС ва акциз солиғисиз белгиланган нархларда), жами




шу жумладан






шундан солиқ имтиёзлари берилган маҳсулотлар






Маълумотларнинг тўлиқлиги

ва ишончлилигини тасдиқлайман:

       


Раҳбар:



СТИР











Ф.И.О.






Имзо



     
















Бош бухгалтер








СТИР















Ф.И.О.




Имзо












     






Сана













    

(кун/ой/йил)



    

М.Ў.




           





Низомга

2-ИЛОВА



Қайта тикланадиган манбалардан энергия

ишлаб чиқариш қурилмалари

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Қурилманинг энергия

ишлаб чиқариш услуби

бўйича номи


Қайта тикланадиган манбалар


ТИФ ТН коди


1.

Қуёш энергияси қурилмалари

Қуёш нури энергиясини электр энергиясига (PV - фотоэлектрик ўзгартириш) ва/ёки иссиқлик энергиясига (CSP - термодинамик ўзгартириш, ҚСК - қуёш сув иситиш коллектори) ўзгартириш.


8501 61, 8501 62, 8501 63, 8501 64, 8419 19

2.

Шамол энергетикаси қурилмалари

Ҳавода ҳаракатланувчи массаларнинг кинетик энергиясини роторни айлантириш натижасида механик энергияга ва кейинчалик уни электр энергиясига ўзгартириш.


8502 31

3.

Геотермал энергия қурилмалари

Ер усти ва ости иссиқлигидан фойдаланган ҳолда иссиқлик ёки электр энергияси олиш.


8502 39

4.

Гидроэнергетика (30 МВт гача) қурилмалари

Сув ресурслари ва гидравлика тизимлари энергиясини кам қувватли гидроэнергетика қурилмалари (30 МВт гача) ёрдамида электр энергиясига айлантириш.


8502 39

5.

Биоэнергетика қурилмалари

Органик энергия манбаларидан фойдаланиш орқали иссиқлик, электр ва механик энергия олиш.


8419 89, 8479 89

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 14 ноябрь