Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Спорт паспорти тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 22.11.2017 й. 2949-сон билан рўйхатга олинган Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 24.10.2017 й. 12-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 22 ноябрда 2949-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт

давлат қўмитасининг

2017 йил 24 октябрдаги

12-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Спорт паспорти тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ спорт паспортларини юритиш, бериш, алмаштириш (янгисини бериш), уларни ҳисобга олиш ягона тизимининг амал қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Спорт паспорти ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублигини ва унинг спорт малакасини тасдиқлайди.


2. Спорт паспортида:

спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;

жинси;

туғилган санаси;

спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублиги;

танланган спорт тури ёки спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари;

спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур нормалар ҳамда талаблар бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;

спортчи тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;

спорт мусобақаларида эришилган натижалар;

спортчининг спорт дисквалификацияси тўғрисидаги маълумотлар;

давлат мукофотлари ва бошқа шаклдаги рағбатлантиришлар тўғрисидаги маълумотлар;

тренернинг фамилияси, исми, отасининг исми;

танланган спорт тури ёки спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бошқа маълумотлар кўрсатилади.


3. Спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублиги спортчи ва жисмоний тарбия-спорт ташкилоти ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида ва (ёки) спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига аъзолиги асосида аниқланади.


4. Спорт паспортидан:

спортчининг бир жисмоний тарбия-спорт ташкилотидан бошқасига ўтишида;

спортчини спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатга олишда;

спортчининг тиббий текширувдан ўтишида;

спортчи томонидан спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талаблар бажарилишида;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда фойдаланилади.



2-БОБ. СПОРТ ПАСПОРТИНИ ЮРИТИШ


5. Спорт паспорти мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ китобча шаклида расмийлаштирилади. Спорт турлари бўйича республика спорт терма жамоалари аъзолари ҳамда республика спорт терма жамоалари захиралари аъзолари бўлган спортчилар учун қўшимча равишда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ пластик карта шаклидаги спорт паспорти расмийлаштирилади.


6. Пластик карта шаклидаги спорт паспортининг амал қилиш муддати 3 йил, китобча шаклидаги спорт паспортининг амал қилиш муддати эса, чекланмаган ҳисобланади.


7. Спорт паспортини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

8. Спорт паспорти расмийлаштирилганда Марказ томонидан спортчи ҳақидаги бошланғич маълумотлар "Спорт паспорти" Ўзбекистон Республикаси спортчиларини ҳисобга олишнинг ягона ахборот-маълумот тизимига (бундан буён матнда ягона ахборот-маълумот тизими деб юритилади) киритилади.


9. Спорт паспортида тегишли маълумотлар спортчи мансуб бўлган тегишли жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан киритиб (янгилаб) борилади.

Жисмоний тарбия-спорт ташкилоти спортчининг спорт паспортидаги янгиланган маълумотларни (шу жумладан спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублиги йўқолганлиги ҳақидаги маълумотни) ягона ахборот-маълумот тизимига киритилиши учун 1 ой ичида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаларига (бундан буён ҳудудий бошқармалар) тақдим қилиши лозим.

10. Ягона ахборот-маълумот тизимига киритилиши учун тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун масъулият жисмоний тарбия-спорт ташкилоти зиммасига юклатилади.



3-БОБ. СПОРТ ПАСПОРТИНИ БЕРИШ


11. Спорт паспорти ўсмирлар учун иккинчи спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.


12. Спорт паспортини олиш учун спортчи (унинг қонуний вакили) ёки спортчи мансуб бўлган жисмоний тарбия-спорт ташкилоти (ташкилот вакили) (бундан буён матнда мурожаат этувчи деб юритилади) тегишлича ҳудудий бошқармага спорт паспортини бериш тўғрисидаги ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) билан бевосита ёки почта орқали ёхуд электрон алоқа воситалари орқали электрон шаклда мурожаат қилади.

Аризага спортчининг маълумотнома-анкетаси, шунингдек 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун 3 х 4 ўлчамдаги оқ фондаги 2 та рангли фотосурати илова қилинади. Бунда спортчи (унинг қонуний вакили) томонидан бериладиган аризага спортчи ҳамда унинг тренери томонидан имзоланган мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган маълумотнома-анкета, жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан бериладиган аризага эса, ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган (агар муҳр мавжуд бўлса) мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган маълумотнома-анкета илова қилинади. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома-анкетани муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Китобча шаклидаги спорт паспортига эга бўлган спортчи республика спорт терма жамоаси ёки республика спорт терма жамоаси захирасига аъзо сифатида қабул қилиниши муносабати билан пластик шаклдаги спорт паспортини олиш учун мурожаат қилганда аризага қўшимча равишда спортчининг республика спорт терма жамоаси ёки республика спорт терма жамоаси захираси аъзолигига қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳам илова қилинади.

Электрон алоқа воситалари орқали тақдим қилинган электрон шаклдаги ариза мурожаат этувчининг электрон рақамли имзоси билан имзоланиши шарт.


13. Аризага илова қилинган ҳужжатлар ва улардаги маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги ҳудудий бошқарманинг масъул ходими томонидан текширилади. Мурожаат этувчи бевосита мурожаат қилганда унга ариза қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат берилади.


14. Аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ва (ёки) улардаги маълумотлар тўғри расмийлаштирилмаган тақдирда, ариза мурожаат этувчига камчиликлар бўйича тушунтириш берилган ҳолда қайтарилади (почта ёки электрон алоқа воситалари орқали камчиликлар кўрсатилган хат юборилади).


15. Келиб тушган аризалар ҳудудий бошқармаларда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган журналда (бундан буён матнда журнал деб юритилади) қайд қилинади.

Журналнинг бетлари изчил кетма-кетликда рақамланган ва ип ўтказиб тикилган бўлиши керак. Журналнинг охирги бетида унинг нечта бетдан иборат эканлиги кўрсатилиши ва ушбу маълумот ҳудудий бошқарма раҳбарининг имзоси ҳамда ҳудудий бошқарманинг муҳри билан тасдиқланиши лозим.


16. Ҳудудий бошқармалар спорт паспортини бериш тўғрисидаги ариза келиб тушганда ўша куннинг ўзида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Марказга юборилишини таъминлайди.

17. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Марказга келиб тушгандан кундан бошлаб 1 кун ичида Марказ томонидан:

спортчининг маълумотнома-анкетасида кўрсатилган маълумотлар текширилади;

спортчи ҳақидаги тегишли маълумотлар ягона ахборот-маълумот тизимига киритилади;

спортчининг спорт паспорти расмийлаштирилади;

расмийлаштирилган спорт паспорти ягона ахборот-маълумот тизимида қайд қилинади;

спорт паспортини мурожаат этувчига бериш учун тегишли ҳудудий бошқармага юборилишини таъминлайди.


18. Спортчининг маълумотнома-анкетасида кўрсатилган маълумотлар нотўғрилиги (сохталиги) аниқланган тақдирда, Марказ томонидан спорт паспортини бериш рад этилиши мумкин. Бунда Марказ томонидан рад этиш сабаблари кўрсатилган хат тегишли ҳудудий бошқармага кейинчалик мурожаат этувчига маълум қилиш учун юборилади.


19. Ҳудудий бошқарма томонидан спорт паспорти (рад этиш сабаблари кўрсатилган хат) келиб тушган кундан бошлаб 1 кун ичида мурожаат этувчига алоқа воситалари орқали маълум қилинади.


20. Спорт паспорти мурожаат этувчига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий гувоҳнома) асосида журналга имзо қўйдириб олиш орқали топширилади.

21. Жисмоний тарбия-спорт ташкилоти вакили спорт паспортини олгандан сўнг уни спортчига топширади ва 10 кун ичида спорт паспорти топширилганлиги ҳақида ҳудудий бошқармани ёзма равишда хабардор қилади.

Ҳудудий бошқарма масъул ходими жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан спорт паспорти спортчига топширилганлиги ҳақидаги тегишли маълумотни журналга киритади.


22. Спортчи республика спорт терма жамоаси ҳамда республика спорт терма жамоаси захирасидан чиқарилганда (аъзолиги тугатилганда) пластик шаклдаги спорт паспортини бевосита ёки у мансуб бўлган жисмоний тарбия-спорт ташкилоти орқали ҳудудий бошқармага топширилишини таъминлайди.

Ҳудудий бошқарма топширилган пластик шаклдаги спорт паспортини унинг топширилганлиги ҳақида маълумотни ягона ахборот-маълумот тизимида қайд қилади ва уни Марказга юборилишини таъминлайди.


23. Спорт паспортини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиялаштирилади.


23-1. Спорт паспортини расмийлаштириш ва бериш учун йиғим пул тўлови амалга оширилаётган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади ҳамда Марказ ҳисоб рақамига ўтказилади.


4-БОБ. СПОРТ ПАСПОРТИНИ АЛМАШТИРИШ


24. Спорт паспорти қуйидаги ҳолларда алмаштирилади (янгиси берилади):

спортчининг фамилияси, исми ва (ёки) отасининг исми ўзгарганда;

спорт паспортининг амал қилиш муддати тугаганда (пластик шаклдаги паспортлар учун);

спорт паспорти йўқотилганда;

спорт паспортининг эскириши, яроқсиз ҳолга келиши (ундан фойдаланиш имкони бўлмаганда);

спорт паспортининг тегишли маълумотлар қайд қилинадиган варақлари (бетлари) тўлиб қолганда.


25. Спорт паспортини алмаштириш (янгисини бериш) спорт паспорти қандай тартибда берилса, шундай тартибда амалга оширилади.


26. Спорт паспортини алмаштириш (янгисини бериш) тўғрисидаги аризага спорт паспортини нима сабабдан алмаштирилаётганлиги (янгиси олинаётганлиги) кўрсатилади ва мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга спорт паспортининг ўзи ҳам (спорт паспорти йўқотилган ҳоллар бундан мустасно) илова қилинади. Бунда спортчининг фамилияси, исми ва (ёки) отасининг исми ўзгарганда ёхуд спорт паспорти йўқотилганда аризага тегишлича спортчининг фамилияси, исми ва (ёки) отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси ёки спорт паспорти йўқотилганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида берилган эълоннинг (йўқотилган спорт паспортининг берилган йили, тартиб рақами кўрсатилган ҳолда) нусхаси ҳам илова қилинади.



5-БОБ. ЯГОНА АХБОРОТ-МАЪЛУМОТ

ТИЗИМИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ


27. Ягона ахборот-маълумот тизими марказлаштирилган ҳолда Марказ томонидан юритилади.


28. Марказ ягона ахборот-маълумот тизимини ишлашини таъминлаш мақсадида:

тизимнинг маълумотлар базасини шаклланишини назорат қилади;

автоматлаштирилган ҳолда маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва фойдаланувчиларга тизимдан маълумотларни тақдим қилинишини таъминлайди;

тизимдаги маълумотларнинг янгилаб борилишини таъминлайди;

тизимдаги маълумотларнинг ҳимояланишини таъминлайди;

тизимдаги маълумотларнинг ўзаро алмашинувини назорат қилади;

замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда тизимнинг техник ва дастурий воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлайди;

тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатга олишни ва уларнинг ягона ахборот тизимига уланишини таъминлайди.


29. Ҳудудий бошқармаларга ягона ахборот-маълумот тизимига ҳудуд бўйича тегишли маълумотларни киритиш ва улардан фойдаланиши учун Марказ томонидан тизимга кириш имконияти яратилади.


30. Ҳудудий бошқармаларда ягона ахборот-маълумот тизимига ҳудуд бўйича тегишли маълумотларни киритиш ва улардан фойдаланиш учун масъул шахс тайинланади.


31. Спортчининг спорт паспортидаги янгиланган маълумотларини ягона ахборот-маълумот тизимига киритиш ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларидан, шу жумладан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда маълумот узатиш воситалари (алоқа каналлари, Интернет тармоғи) орқали амалга оширилади.


32. Спорт паспортига киритилган маълумотларни ягона ахборот-маълумот тизимига киритиб бориш даврийлиги уч ойдан ошмаслиги керак.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Китобча шаклдаги спорт паспортининг

ШАКЛИ

Китобча шаклдаги спорт паспортининг

ТАВСИФИ


Китобча шаклдаги спорт паспорти 10 х 145 миллиметр ўлчамга эга ташқи ва ички томонли муқовадан ҳамда рақамланган 16 та бетдан иборат. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади.

Спорт паспорти корешоги бўйлаб тикилади.

Спорт паспорти муқоваси ейилишга чидамли, кўк рангли материалдан тайёрланади. Муқованинг ташқи тарафи ўнг томонининг юқори қисмида икки қаторда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORTNI RIVOJLANTIRISН VAZIRLIGI" деган сўзлар, ўрта қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири ҳамда "SPORT PASPORTI" деган сўзлар ёзилган. Ёзувларнинг ранги - тўқ кўк.

Муқованинг ички тарафи кўк рангли бўлиб, чап тарафи ўрта қисми фонида кўк рангли Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг эмблемаси акс эттирилган, ўнг томонида эса Спорт паспорти тўғрисидаги низомдан қуйидаги мазмундаги қисқача эслатма келтирилган:

"ESLATMA

Sport pasportidan asosan quyidagi hollarda foydalaniladi:

sportchining bir jismoniy tarbiya-sport tashkilotidan boshqasiga o`tishida;

sportchini sport musobaqalarida ishtirok etish uchun ro`yxatga olishda;

sportchining tibbiy tekshiruvdan o`tishida;

sportchi tomonidan sport unvonlari va sport razryadlarini berish uchun zarur bo`lgan normalar hamda talablar bajarilishida;

qonunchilikda belgilangan boshqa hollarda.

Sport pasportida tegishli ma`lumotlar sportchi mansub bo`lgan tegishli jismoniy tarbiya-sport tashkiloti tomonidan kiritib (yangilab) boriladi."

Пастки қисмида "Ushbu sport pasporti raqamlangan 16 ta betdan iborat" деган сўзлар кўрсатилган.

Ёзувлар ранги - тўқ кўк.

Спорт паспортининг ички қисми барча бетлари ранги - оч кўк. Биринчи бети рақамланмайди, қолган бетларнинг пастки қисмида (тегишлича ўнг ва чап тарафда) бетлар рақами қўйилади. Ички қисми бетлари зичлиги 150-180 г/кв.м қоғоздан тайёрланади.

Биринчи бетнинг юқори қисмида икки қаторда тўқ кўк рангда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORTNI RIVOJLANTIRISН VAZIRLIGI" деган сўзлар ва бетнинг ўртасида "SPORT PASPORTI" деган сўзлар ҳамда пастки қисмида спорт паспортининг Тартиб рақами (учта ҳарф ва олтита рақамдан иборат) акс эттирилган.

Иккинчи бетнинг юқори қисмида икки қаторда тўқ кўк рангда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORTNI RIVOJLANTIRISН VAZIRLIGI" деган сўзлар, улардан пастда эса, икки қаторда "RAQAMLASНTIRISН VA SERTIFIKATLASНTIRISН MARKAZI ДУК" деган сўзлар, кейин қизил рангда "SPORT PASPORTI" деган сўзлари ёзилган.

Иккинчи бетда спортчининг фотосурати учун жой назарда тутилган. Тўқ кўк рангда спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми, спорт паспортининг тартиб рақами ва спорт паспорти берилган сана кўрсатилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамлаштириш ва сертификатлаш марказининг муҳри қўйилади.

Учинчи бетда спортчи тўғрисидаги умумий маълумотлар, тўртинчи бетдан ўн олтинчи бетгача эса, Спорт паспорти тўғрисидаги низомнинг 2-банди бешинчи - ўн тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотларни қайд қилиш учун жадваллар келтирилади.






Низомга

2-ИЛОВА


Пластик шаклдаги спорт паспортининг

ШАКЛИ

Пластик шаклдаги спорт паспортининг

ТАВСИФИ


Пластикдан тайёрланган спортчининг спорт паспорти ўлчами 54 х 86 миллиметрни ташкил этади. Спорт паспортининг ранги - кўк. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Тартиб рақами учта ҳарф ва олтита рақамдан иборат, қизил рангда.

Спортчининг спорт паспорти олд томонида юқори қисмида, кўк рангда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORTNI RIVOJLANTIRISН VAZIRLIGI" ва "RAQAMLASНTIRISН VA SERTIFIKATLASНTIRISН MARKAZI ДУК" ҳамда қизил рангда "SPORT PASPORTI" деган сўзлар ёзилади.

Спорт паспортининг олд томонида, чап қисмида спортчининг фотосурати учун жой назарда тутилган. Шунингдек, тўқ кўк рангда спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва спорт паспортининг амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар ўзбек ва инглиз тилларида кўрсатилади.

Спорт паспортининг олд қисми пастида спортчининг ягона ахборот-маълумот тизимидаги тегишли маълумотларга бўлган ҳаволани ўзида акс эттирувчи штрих-код ва QR-кодлар бўлади.

Спорт паспортининг орқа томонида, Спорт паспорти тўғрисидаги низомдан қуйидаги мазмундаги қисқача эслатма келтирилади:

"ESLATMA

Sport pasportidan asosan quyidagi hollarda foydalaniladi:

sportchining bir jismoniy tarbiya-sport tashkilotidan boshqasiga o`tishida;

sportchini sport musobaqalarida ishtirok etish uchun ro`yxatga olishda;

sportchining tibbiy tekshiruvdan o`tishida;

sportchi tomonidan sport unvonlari va sport razryadlarini berish uchun zarur bo`lgan normalar hamda talablar bajarilishida;

qonunchilikda belgilangan boshqa hollarda.

Sportchi respublika sport terma jamoasi hamda respublika sport terma jamoasi zaxirasidan chiqarilganda (a`zoligi tugatilganda) plastik shakldagi sport pasportini bevosita yoki u mansub bo`lgan jismoniy tarbiya-sport tashkiloti orqali tegishlicha Qoraqalpog`iston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalariga topshirilishini ta`minlaydi."

Ёзувлар тўқ кўк рангда бўлади.






Низомга

3-ИЛОВА



СПОРТЧИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА-АНКЕТАСИ

Спортчининг Ф.И.О.



Спортчининг

фотосурати

(3 Х 4)

Жинси:



Туғилган сана (кун, ой, йил):



Яшаш манзили:



Телефон (уй.):


(мобил):



Таълим муассасаси (агар таълим муассасасида таҳсил олаётган бўлса):




            


Ота-онаси ҳақида маълумот:

Отасининг Ф.И.О.:


Онасининг Ф.И.О.:


Тренери ҳақида маълумот:


Тренерининг Ф.И.О.:


Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати рақами:


         

Тренернинг иш жойи:


Спортчининг танлаган спорт тури ёки турлари ва спорт тури тармоқлари:


         

Спортчининг спорт разряди (спорт унвони):


Спорт тури билан шуғулланишни бошлаган санаси:


Спортчи мансуб бўлган жисмоний тарбия-спорт ташкилотининг номланиши:


         

Спортчининг спорт терма жамоасига аъзолиги (республика, миллий, вилоят, шаҳар, туман)


         

Спортчининг спорт мусобақаларидаги иштироки ва эришилган ютуқлари ҳақида маълумот:

Т/р

Спорт мусобақасининг

номи (мақоми)


Сана


Кўрсатилган

натижа


Эришилган

ўрин


1.






2.











Спортчи имзоси: ______________________


Спортчи тренери имзоси: ______________________






Низомга

4-ИЛОВА



СПОРТЧИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА-АНКЕТАСИ

Спортчининг Ф.И.О.



Спортчининг

фотосурати

(3 Х 4)

Жинси:



Туғилган сана (кун, ой, йил):



Яшаш манзили:



Телефон (уй.):


(мобил):



Таълим муассасаси (агар таълим муассасасида таҳсил олаётган бўлса):




            


Ота-онаси ҳақида маълумот:

Отасининг Ф.И.О.:


Онасининг Ф.И.О.:


Тренери ҳақида маълумот:


Тренерининг Ф.И.О.:


Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати рақами:


         

Тренернинг иш жойи:


Спортчининг танлаган спорт тури ёки турлари ва спорт тури тармоқлари:


         

Спортчининг спорт разряди (спорт унвони):


Спорт тури билан шуғулланишни бошлаган санаси:


Спортчи мансуб бўлган жисмоний тарбия-спорт ташкилотининг номланиши:


         

Спортчининг спорт терма жамоасига аъзолиги (республика, миллий, вилоят, шаҳар, туман)


         

Спортчининг спорт мусобақаларидаги иштироки ва эришилган ютуқлари ҳақида маълумот:

Т/р

Спорт мусобақасининг

номи (мақоми)


Сана


Кўрсатилган

натижа


Эришилган

ўрин


1.






2.











Жисмоний тарбия-спорт ташкилоти тўғрисида маълумотлар


Ташкилотнинг номи: ___________________________________________


Юридик манзили: ______________________________________________


Идоравий мансублиги (агар мавжуд бўлса): ________________________


Ривожлантирилаётган спорт турлари: _____________________________


Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. ____________________________________


Ташкилот раҳбарининг имзоси _______________________


М.Ў. (агар муҳр мавжуд бўлса)


Изоҳ. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома-анкетани муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.





Низомга

5-ИЛОВА



Спорт паспортини олиш учун келиб тушган

аризаларни ҳамда берилган спорт

паспортларини қайд қилиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Мурожаат

этувчининг Ф.И.О.

(жисмоний

тарбия-спорт

ташкилотининг

номи)


Ариза

келиб

тушган

сана


Ариза ва унга

илова қилинган

ҳужжатлар

Марказга

юборилган

сана


Марказдан

спорт

паспорти

келиб тушган

сана


Спорт

паспорти

мурожаат

этувчига

топширилган

сана


Спорт паспорти

олинганлигини

тасдиқловчи

мурожаат

этувчининг имзоси


Изоҳ



1


2

3

4

5

6

7

1.









2.









          

Изоҳ: журналнинг 7-устунида ариза мурожаат этувчига камчиликлар бўйича тушунтириш берилган ҳолда қайтарилганлиги (почта ёки электрон алоқа воситалари орқали камчиликлар кўрсатилган хат юборилганлиги), Марказ томонидан спорт паспортини бериш рад этилганлиги ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 22 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1158-модда