Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.11.2017 й. 2947-сон билан рўйхатга олинган Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясининг 20.09.2017 й. 2-сон баёнига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 15 ноябрда 2947-сон

билан рўйхатга олинган

Фан ва технологиялар бўйича

Давлат комиссиясининг

2017 йил 20 сентябрдаги

2-сон баёнига

1-ИЛОВА



Давлат илмий-техника дастурларини

бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот

ва олий таълим муассасаларини илмий, технологик

ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш

(қўшимча жиҳозлаш) ва илмий лабораторияларни

зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар

билан узлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 302-сон "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан илмий лабораторияларни барпо қилиш ҳамда давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораториялари учун қўшимча замонавий илмий асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича лойиҳалар танловларини ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Илмий лабораторияларни барпо қилиш ва давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораториялари учун қўшимча замонавий илмий асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича лойиҳаларни (бундан буён матнда буюртмалар деб юритилади) молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб китобларга асосан Жамғарманинг тегишли молия йили учун Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларида кўзда тутилади.



2-БОБ. БУЮРТМАЛАР УЧУН ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ


2. Агентлик томонидан давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари (бундан буён матнда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари деб юритилади) ўртасида буюртмалар бўйича танлов ўтказилади.

Буюртмалар бўйича танлов ҳар йили август ойида оммавий ахборот воситалари, шунингдек интернет-нашрлар, жумладан Агентликнинг расмий веб-сайтида 2 ой муддатга эълон қилинади.

Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари буюртмалари улар бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг расмий хати асосида Агентликка тақдим этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан сотиб олиниши кўзда тутилган илмий асбоб-ускуналар Жамғарма маблағлари ҳисобидан танловдан ташқари мақсадли тарзда молиялаштирилади.


4. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг буюртмаларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши зарур:

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг расмий мурожаати;

буюртманинг илмий ёки иқтисодий самарадорлиги юзасидан тўлиқ маълумот;

буюртманинг тўлиқ спецификацияси;

ишлаб чиқарувчи ёки расмий етказиб берувчи вакилларнинг дастлабки тижорат таклифлари ҳамда ишлаб чиқарувчи давлат номи.


5. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалар буюртмани тақдимот шаклида ҳимоя қиладилар.


6. Умумлаштирилган буюртмаларни ўрганиш ва асосли хулосалар олиш мақсадида Агентлик томонидан эксперт гуруҳлари шакллантирилади.


7. Эксперт гуруҳлари Агентликнинг буйруғи асосида ҳар йили янги таркибда тузилади.

Эксперт гуруҳларига қўйиладиган техник вазифа, шу жумладан Буюртмаларни танлаб олиш талаблари (меъёрлари) Агентлик томонидан тасдиқланади.


8. Эксперт гуруҳлари ўз йўналиши бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали (турли вазирлик, идоралар, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари) камида 7 нафар мутахассислардан иборат бўлган қуйидаги йўналишларда тузилади:

Давлат ва жамият қурилиши;

Энергетика, энергия ва ресурс тежамкорлик ва қайта тикланувчи энергия манбалари;

Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари;

Қишлоқ хўжалиги;

Тиббиёт ва фармакология;

Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар;

Геология-минералогия, сейсмология ва сесмик барқарорлик.

Бунда эксперт гуруҳи раҳбари, зарур ҳолларда тор ихтисослашувдаги қўшимча мутахассисларни (шу жумладан, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан) экспертиза ишига жалб қилиши мумкин. Эксперт гуруҳи таркибининг сони тоқ бўлиши лозим.

Агентлик йирик буюртмаларни амалга оширишда эксперт гуруҳлари фаолиятига Жамғарма билан келишилган ҳолда халқаро маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.


9. Эксперт гуруҳлари 2 ойлик муддатда киритилган буюртмаларни тўлиқ ва ҳар томонлама чуқур кўриб чиқиб, ўз йўналишлари бўйича якуний хулосани Агентликка тақдим этади.

Эксперт гуруҳлари якуний хулоса тайёрлашда Буюртмаларнинг тегишли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаси учун принципиал жиҳатдан янги, замонавий ва юқори технологик ускуналар билан жиҳозланишига, шунингдек, тегишли тармоқ ёки соҳани эҳтиёжлари ва талабларига мослигига алоҳида эътибор ва устуворлик беришлари лозим.


10. Эксперт гуруҳи мажлисини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этиши керак. Эксперт гуруҳининг барча мажлислари ва қабул қилинган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Кўрилаётган масала бўйича қарор эксперт гуруҳи аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.


11. Эксперт гуруҳларининг якуний хулосаларига мувофиқ танлаб олинган буюртмаларни амалга ошириш (сотиб олиш) харажатлари тегишли молия йилида Жамғарманинг ушбу мақсадлар учун режалаштирилиши кутилаётган маблағлари доирасида бўлиши зарур.


12. Агентлик эксперт гуруҳларининг якуний хулосаларини умумлаштириб, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясига киритади. Буюртмалар рўйхати Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланганидан сўнг Жамғарма томонидан молиялаштирилади.


13. Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган буюртмаларнинг бирламчи ҳужжатлари ҳамда тегишли йўналишдаги эксперт гуруҳларининг якуний хулосалари нусхалари Агентлик томонидан (аслига тўғрилигини тасдиқловчи муҳр билан) Жамғармага киритилади.



3-БОБ. БУЮРТМАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


14. Жамғарма Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган буюртмалар рўйхатини "Ўзтрейд" АЖга хорижий етказиб берувчиларни ва ишлаб чиқарувчиларни ўрганиш ва танлаш учун тақдим этади.


15. "Ўзтрейд" АЖ буюртмалар бўйича аниқланган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини якуний танлаш ва техник хулоса олиш учун эксперт гуруҳларига киритади. Бунда Жамғарма "Ўзтрейд" АЖга буюртмалар бўйича аниқланган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини эксперт гуруҳларининг якуний техник хулосаси асосида танланган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатини киритади.


16. Янги ва замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган илмий асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий илмий ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш ва зарур сарфланувчи материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлашни ташкил этиш учун:

Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси, "Ўзтрейд" АЖ ва буюртмани берган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;

"Ўзтрейд" АЖ белгиланган тартибда ўтказилган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни танлаш асосида улар билан товар етказиб беришга (шу жумладан, зарурият бўлганида товарни илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига етказиб бериш, ишга тушириш-созлаш ва бошқа тегишли ишларни амалга оширишга) тегишли контрактларни тузади, шунингдек хорижий валютада молиялаштиришни очиш учун Жамғармага буюртманома беради;

"Ўзтрейд" АЖдан товарни қабул қилиб олиш буюртмани берган тегишли илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси томонидан бепул асосда амалга оширилади. Бунда товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига "Ўзтрейд" АЖ томонидан тақдим этилади.


17. Жамғарма "Ўзтрейд" АЖ томонидан молиялаштиришни очиш учун берилган сўровномага асосан шартномада белгиланган валютадаги суммаларни ўрнатилган тартибда "Ўзтрейд" АЖнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб беради.


18. Тегишли илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси учун сотиб олинган илмий асбоб-ускуналар, сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар мазкур илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаларнинг бухгалтерия балансига олинади.


19. Буюртмалар билан боғлиқ харажатлар Жамғарманинг Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тегишли молия йили учун тасдиқланган даромадлари ва харажатлари прогноз параметрлари доирасида молиялаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 16 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1140-модда