Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 160-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-62-сон "Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига қўшимча киритиш тўғрисида"ги 20.11.2017 й. Қарори (АВ томонидан 29.11.2017 й. 2439-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.11.2017 й.

N 2439-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.11.2017 й.

N 160


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.11.2017 й.

N 2017-62


ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига

суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи

шаклларига қўшимча киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 июлдаги 462-сон "Жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12(I)-сон, 162-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари ушбу қарор иловасига мувофиқ таҳрирдаги 4а-илова билан тўлдирилсин.


2. Шундай тартиб белгилансинки, унга асосан ушбу қарор иловасига мувофиқ ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумотлар солиқ тўловчилар томонидан 2019 йилнинг 1 январига қадар ихтиёрий равишда тақдим этилади.


3. Мазкур қарор 2018 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Молия вазири



Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

         





Қарорга

ИЛОВА


"Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига

суғурта бадаллари ҳисоб-китобига

4а-ИЛОВА

СТИР











варақ

0

6

Ҳар бир жисмоний шахс кесимида

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига

ҳисобланган фуқароларнинг суғурта

бадаллари суммалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

20____ йилнинг ____________ойи учун

Т/р

Жисмоний

шахснинг

Ф.И.О.


Лаво-

зими


СТИР


ЖШШИР

Олдинги ҳисобот

даври охирига

ҳисобланган

фуқароларнинг

суғурта бадаллари

суммаси

(олдинги

ҳисобот даври

учун Маълумотнинг

8-устуни)


Ҳисобот

ойи учун

ҳисобланган

фуқароларнинг

суғурта

бадаллари

суммалари

(ўсиб борувчи

якунсиз

тўлдирилади)


Ҳисобот

даври

охирига

ҳисобланган

фуқаролар-

нинг суғурта

бадаллари

суммаси

(6-уст. + 7-

уст.)


Суғурта бадаллари

ҳисобланмаган даврлар


бошла-

ниш

санаси

(кун)


яку-

ний

сана

(кун)


Асос

(м. т., б.

п., и. с.,

м. л. м.

ф.)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11











ЖАМИ








          

Изоҳлар:

3 - устунда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори (ХАЛИКК - 2017)га мувофиқ жисмоний шахснинг эгаллаб турган лавозими кўрсатилади.

6-устунда тегишли жорий солиқ даврининг биринчи ойида "0" қиймат киритилади.

9, 10, 11-устунлар ходим иш жойида узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолатларда тўлдирилади.

9-устунда таътил бериш санаси ёки 11-устунда кўрсатилган сабаб билан иш жойида бўлмасликнинг бошқа даври бошланиш санаси кўрсатилади.

10-устунда таътилни якунланиши санаси ёки 11-устунда кўрсатилган сабаб билан иш жойида бўлмасликнинг бошқа даври якунланиши санаси кўрсатилади.

11-устунда жисмоний шахсларнинг иш жойида узрли сабабларга кўра бўлмаганлиги даврларининг қисқача белгиланишлари, шунингдек меҳнат фаолиятининг бошланиши ва якунланиши кўрсатилади (м. т. - йиллик меҳнат таътили, б. п. - декрет таътили (бола парваришлаш), и. с. - иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил, м. л. - меҳнатга лаёқатсизлик даври, м. ф. - меҳнат фаолияти даври - ходим ишга қабул қилинганда ва ишдан бўшатилганда тўлдирилади).

Раҳбар



Бош бухгалтер



     

(имзо)



(имзо)


     

      





М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)".




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 декабрь, 48-сон, 1189-модда