Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 27.11.2017 й. 408-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.11.2017 й. 2563-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.11.2017 й.

N 2563-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.11.2017 й.

N 408-мҳ


БУЙРУҒИ



"Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган

ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим

этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 51-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари томонидан бажарилган ишлар тўғрисида адлия органларига ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2563, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 101-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                          Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 27 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 декабрь, 48-сон, 1183-модда