Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 13.11.2017 й. 16-мҳ-сон "Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 06.12.2017 й. 2550-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.12.2017 й.

N 2550-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

13.11.2017 й.

N 16-мҳ


ҚАРОРИ



"Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз

кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 25 декабрдаги 1323-сон "Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2550, 2014 йил 8 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 26-модда);

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сон "Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 2016 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 11-сон, 107-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                       Р. Курбанов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1203-модда