Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 20.11.2017 й. 158-сон "Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.11.2017 й. 1945-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.11.2017 й.

N 1945-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.11.2017 й.

N 158


БУЙРУҒИ



"Суғурталовчиларнинг молиявий

ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш

бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 37-сон "Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1945, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 217модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



"Суғурталовчиларнинг молиявий

ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш

бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-илова иловасининг 8-устуни номидаги "хўжалик суди" ва "хозяйственного суда" деган сўзлар тегишлича "иқтисодий суд" ва "экономического суда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 7-илова 140-6-бандининг "д" кичик бандидаги "хўжалик судининг" деган сўзлар "иқтисодий суднинг" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 декабрь, 48-сон, 1187-модда