Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 22-2017-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 22-ҚҚ-сон "Олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 03.11.2017 й. Қарори (АВ томонидан 23.11.2017 й. 2470-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.11.2017 й.

N 2470-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.11.2017 й.

N 22-2017


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

03.11.2017 й.

N 22-ҚҚ


ҚАРОРИ



"Олий таълим муассасаларидаги таълим

дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг

ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорни ўз кучини йўқотган деб

топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2013 йил 3 июндаги 27, 18-сон "Олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2470, 2013 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 341-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

Давлат тест маркази директори

М. Каримов

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 24 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1170-модда