Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2017 й. 914-сон "Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2017 й.

N 914




ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ФАОЛ

АЪЗОЛАРИГА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

КИРИШДА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи, табиий етакчилик қобилиятини намоён этган, ватанпарвар, юрт келажагига дахлдорликни ҳис қиладиган, меҳнатсевар ва бошқа инсоний фазилатлар эгаси бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар (кейинги ўринларда тавсияномалар деб аталади) бериш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда республика комиссияси деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

тавсияномалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорларга, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчиларига, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшларга берилади;

тавсияномаларга эга бўлган ёшлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинади;

тавсияномалар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир нафардан (жами 14 нафар) ёшларига тақдим этилади;

танловларни тўғри ва адолатли ўтказишга тегишли туман (шаҳар), ҳудудий ҳамда республика комиссиялари масъулдир.


4. Республика комиссияси бир ой муддатда:

Республика комиссия ва унинг ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) комиссияларининг регламентини;

номзодларни баҳолаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 25-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қ. Қуранбаев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 ноябрдаги

914-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини

олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш

учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб

чиқувчи республика комиссияси

ТАРКИБИ


1. Қ.Қ.Қуранбаев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Республика комиссияси раиси


2. Д.Ҳ.Набиев

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


3. А.З.Саъдуллаев

-

халқ таълими вазирининг ўринбосари


4. О.А.Назарбеков

-

маданият вазирининг биринчи ўринбосари


5. Ф.Х.Ризаев

-

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари


6. М.Қуронов

-

Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари


7. Р.Э. Турдибоева

-

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

8. А.Х.Мирзажонов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари


9. М.М.Зуфаров

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг ўринбосари, Республика "Камалак" болалар ташкилоти раиси


Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 ноябрдаги

914-сон қарорига

3-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига

талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


23-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар";

тўртинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 ноябрь