Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.02.2018 й. 106-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

106-сон қарорига

1-ИЛОВА



Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом пахта толасини сотиш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва механизмини белгилайди.

"Ўзпахтасаноат" АЖ ва пахта тозалаш корхоналари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


етказиб берувчилар - "Ўзпахтасаноат" АЖ таркибига кирадиган пахта тозалаш корхоналари;


EXW - "Франко завод" - ex works - маҳсулот шартномада кўрсатилган етказиб берувчининг омборидан "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан олиб кетилади;


CFR - Узоқ Шарқ - cost and freight - маҳсулот шартномада кўрсатилган харидорнинг портигача етказиб берилади, бунда асосий ташишдаги суғурта, тушириш ва қайта ортиш хизматлари ҳақи харидор томонидан тўланади;


"А" индекси - халқаро пахта биржасининг ўртача қийматида аниқланадиган, бир фунт оғирлигига цент қийматида белгиланадиган пахта толасининг нархи;


"Cotton Outlook" бюллетени - Халқаро пахта уюшмасининг нашри, бунда халқаро трейдерлар (сотувчилар), якуний харидорлар ва пахта толаси ишлаб чиқарувчилардан ўтказиладиган сўровномага асосан экспорт қилувчи турли мамлакатлар пахта толасининг кунлик нархи белгиланади;


Ўзбекистон компоненти - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган пахта толасининг котировкаси номи;


ц/ф - 1 фунт (453,59 граммга тенг бўлган оғирлик ўлчови) оғирликдаги пахта толасининг цент қийматидаги нархи белгиси;


3. Етказиб берувчилар томонидан ишлаб чиқарилган пахта толаси улар ўртасида тузилган воситачилик шартномасига мувофиқ уни пахта терминалларига (кейинги ўринларда терминаллар деб аталади) етказган ҳолда "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан сотилади.


4. Пахта толасини етказиб бериш ва ишлаб чиқариш тўғрисида тасдиқланган топшириққа мувофиқ "Давлат белгиси" ДИЧБ, "Ўзпахтасаноат" АЖ ва Ўзбекистон кўрлар жамияти корхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти муассасаларига пахта толаси, сотиш билан боғлиқ харажатларни ва воситачилик ҳақини ҳисобга олган ҳолда, улгуржи прейскурант нархи бўйича миллий валютада "Ўзпахтасаноат" АЖ билан тузиладиган тўғридан-тўғри контрактлар (шартномалар) бўйича сотилади.

5. "Ўзпахтасаноат" АЖ учун пахта толасини сотиш бўйича умумий белгиланган солиқларни тўловчи комиссионер тўловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш тартиби қўлланилади.


6. Етказиб берувчилар ва "Ўзпахтасаноат" АЖ ўртасидаги пахта толасини сотиш бўйича ўзаро муносабатлар ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари ва икки томонлама воситачилик шартномалари билан тартибга солинади.



2-БОБ. ПАХТА ТОЛАСИГА НАРХ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


7. Воситачилик шартномаси шартларига мувофиқ "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан етказиб берувчиларга ҳақ тўлаш жаҳон бозоридаги конъюнктурадан қатъи назар EXW - "Франко завод" шартларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган прейскурант улгуржи нарх бўйича миллий валютада амалга оширилади.

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг воситачилик ҳақи сотиладиган пахта толаси қийматидан 1 фоизни (ҚҚС ҳисобга олинмасдан) ташкил қилади.


8. "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан экспортга сотиладиган пахта толасига нархлар "Cotton Outlook" бюллетенида эълон қилинадиган "А" индекси ва унинг Ўзбекистон компоненти котировкаларининг ўртача миқдоридан, Ўзбекистон компоненти эълон қилинмаганда эса - "А" индекс + 3,0 ц/ф котировкасидан келиб чиқиб, CFR - Узоқ Шарқ портлари шартларида "Биринчи" навли, "Ўрта" классли, 4 типли, 36 кодли (базис нарх) пахта толасининг 1 тоннаси учун белгиланади. Мазкур нархлардан келиб чиқиб ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бошқа навлар, класслар, кодларнинг нархлари аниқланади. Нархларни белгилаш тартиби, тўлаш ва етказиб бериш шартлари пахта толасининг экспорт контрактлари (шартномалари)да белгиланади.


9. Пахта толасини сотиш бўйича "Ўзпахтасаноат" АЖнинг харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

суғурталаш (ташишда ва сақлашда) бўйича харажатлар, етказиб берувчи омборидан ташиш, тушириш, терминалда пахта толасини сақлаш, уни харидорга юклаб жўнатиш, CFR - Узоқ шарқ портлари шартларида етказиш (жумладан фитосанитария сертификати бериш ва республика ҳудудида ҳарбий қўриқлаш ва транспорт-экспедиторлик хизматлари бўйича тўловлар), фумигация хизматлари, CFR - Узоқ Шарқ портлари шартларида етказиб беришда - портлар томонидан белгиланган, портларда норматив муддатларда сақлаш хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тарифлар бўйича пахта толасини сертификатлаш ва ўлчаш бўйича харажатлар;

пахта толасини декларациялаш ва божхонада расмийлаштириш харажатлари;

банк харажатлари (кафолатлар, маблағларни ўтказганлик учун банк комиссиялари, жўнатиш ҳужжатларини текшириш ва бошқа харажатлар, шу жумладан, банк кредитлари бўйича фоизларни тўлаш харажатлари), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ва унинг молиявий агентининг, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун олинадиган қарз маблағлари харажатлари;

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг воситачилик ҳақи.

Пахта толасини сотиш билан боғлиқ харажатларни чегириш ҳар бир нав, класс, тур ва код аниқлангандан сўнг амалга оширилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзпахтасаноат" АЖ билан биргаликда ҳар йили 1 августга қадар пахта толасини экспортга ва республика ташкилотларига сотиш бўйича "Ўзпахтасаноат" АЖ харажатларининг чекланган миқдори ҳисоблаб чиқилади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Бунда ҳақиқатда етказилган зарарга боғлиқ ҳолда тасдиқланган чекланган миқдорлар доирасида харажатларнинг алоҳида моддаларини ошириб, бошқа харажат моддаларини қисқартиришга йўл қўйилади.


11. "Cotton Outlook" бюллетенида эълон қилинадиган пахта толасига жаҳон нархлари ("А" индекси ва унинг Ўзбекистон компоненти котировкаларининг ўртача миқдори CFR - Узоқ Шарқ портлари шартларида) амалда бўлган даврда тасдиқланган прейскурант улгуржи нархлар паст бўлганда пахта толасини етказиш ва ишлаб чиқариш тўғрисида тасдиқланган топшириқда назарда тутилган параметрлардан ошмайдиган ҳажмларда амалга оширилади.


12. Пахта толаси учун жаҳон нархларининг амалда бўлиш даврларида:

тасдиқланган улгуржи прейскурант нархлардан паст даражада бўлганда, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, республика ташкилотлари учун пахта толасини сотишда пахта тозалаш заводлари амалда юклаб жўнатиш кунида биржада ҳақиқатда юзага келган нархлардан келиб чиқиб, қўшилган қиймат солиғини қуйидаги формула бўйича ҳисоблайди: 15/115 га кўпайтирилган ҳақиқий сотиш нархи (қўшилган қиймат солиғи = ҳақиқий сотиш нархи х 15/115);

тасдиқланган улгуржи прейскурант нархлардан юқори бўлган даврда республика ташкилотларига сотишда қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолда прейскурант улгуржи нархдан келиб чиқиб қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади.


12-1. 2019 йил ҳосилидан бошлаб республика ташкилотларига пахта толасини сотишда қўшилган қиймат солиғи жаҳон бозорларида шаклланган нархлардан қатъи назар, пахта толасининг амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисоблайди: 15/115 га кўпайтирилган ҳақиқий сотиш нархи (қўшилган қиймат солиғи = ҳақиқий сотиш нархи х 20/120).


3-БОБ. ПАХТА ТОЛАСИНИ ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ

ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


13. Пахта толаси терминалларга EXW - "Франко завод" шартларда етказилади.

Терминаллар "Ўзпахтасаноат" АЖнинг жўнатиш йўриқномаларидан қатъи назар, пахта толасини ташиш, масъул сақлашга тўсиқсиз қабул қилиш, маҳсулот қабул қилингандан у экспортга ёки республика ташкилотларига қадар етказилгунгача мажбурий суғурталашни амалга оширадилар.

Пахта толасини терминалгача ташиш ва суғурталаш бўйича харажатлар пахта толасини сотишдан олинган маблағлар ҳисобидан "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан қопланади.


14. Пахта толаси сифати ва массаси аккредитацияланган сертификатлаштириш органининг мувофиқлик сертификатида (инспекция далолатномасида) кўрсатилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаганда, мазкур масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакилини жалб қилган ҳолда ҳал этилади. Толанинг сифати ва массаси бўйича келишмовчиликлар тасдиқланганда, бу билан боғлиқ барча қўшимча харажатлар аккредитацияланган сертификатлаштириш органининг ҳисобига киритилади, етказиб берувчи, "Ўзпахтасаноат" АЖ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ҳамда харидор ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар далолатномалар кўриб чиқилганидан кейин 5 кун муддатда мазкур партиянинг ҳақиқатдаги сифати ва массаси асосида амалга оширилади.

15. Муайян йил ҳосили бўйича ўзаро солиштирма далолатномалари тегишли йил пахта толасини юклаб жўнатиш тугагандан сўнг 30 кун мобайнида тузилади.

Ҳосил бўйича якуний ҳисоб-китоблар тузилган шартномаларга мувофиқ муддат мобайнида амалга оширилади.

Муайян йил ҳосили бўйича пахта толасини сотиш якунлари бўйича жаҳон ва ички нархлар ўртасидаги салбий фарқ ҳосил бўлган тақдирда "Ўзпахтасаноат" АЖ кейинги йил 31 октябрга қадар ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун салбий фарқ суммасининг якуний ҳисоб-китобини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Қопланадиган салбий фарқ суммасини ҳисоблашда мазкур Низомнинг 9-бандини ҳисобга олиб чекланган харажатлардан ошган қисм ва мазкур Низомда назарда тутилмаган харажатлар ҳисобдан чиқарилади.


16. "Ўзпахтасаноат" АЖ етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни пахта толасини сотиш контрактлари бўйича тушган маблағлар, қарз маблағлари, шунингдек, салбий фарқни қоплашга ажратилган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширади.


17. "Ўзпахтасаноат" АЖ пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича тасдиқланган топшириқ параметрларига мувофиқ пахта толасини сотишни амалга оширади.

Пахта толасининг жаҳон нархлари:

тасдиқланган прейскурант улгуржи нархларидан паст бўлган даврда - сотиш бўйича харажатлар ва воситачилик ҳақларини ҳисобга олган ҳолда "Ўзпахтасаноат" АЖда ҳосил бўлган салбий тафовут суммаси - тугалланган контрактлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида белгиланган тартибда Жамғарма томонидан қопланади;

тасдиқланган улгуржи прейскурант нархларидан юқори бўлган даврда - ҳар чоракда ҳисоблаб чиқиладиган сотиш бўйича харажатлар ва воситачилик ҳақларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, тегишли йил ҳосили бўйича пахта толасини сотиш якунларига кўра "Ўзпахтасаноат" АЖда ҳосил бўлган ижобий тафовут суммаси - Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдириш учун Жамғармага йўналтирилади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



"Ўзпахтасаноат" АЖ ва пахта тозалаш

корхоналари ўртасида пахта толаси учун

ҳисоб-китобларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддатлари



I босқич

    

"Ўзпахтасаноат" АЖ пахта тозалаш корхоналари билан кутилаётган пахта толаси ҳажмини сотиш бўйича воситачилик шартномаси тузади.

       


"Ўзпахтасаноат" АЖ, пахта тозалаш корхоналари


Календарь йил бошида


































II босқич

       

"Ўзпахтасаноат" АЖ пахта толасини юклаш, ғарамлаш ва сақлаш юзасидан пахта терминаллари билан шартнома тузади.

       


"Ўзпахтасаноат" АЖ. пахта терминаллари


Календарь йил бошида


































III босқич

       

"Ўзпахтасаноат" АЖ истеъмолчилар билан пахта толасини сотиш бўйича контрактлар тузади.

        


"Ўзпахтасаноат" АЖ


Йил мобайнида


































IV босқич

         

"Ўзпахтасаноат" АЖ етказиб беришга мўлжалланган пахта толаси учун, харидордан олдиндан тўловни олгандан ва валюта тушуми сотилгандан кейин, тузилган контрактларла белгиланган миқдорда пахта тозалаш корхоналарига олдиндан тўловни амалга оширади. Маблағларнинг қолган қисми харидордан тўлов олингандан ва валюта тушуми сотилганлан кейин амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб қонунчиликда белгиланган муддатларда "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан пахта тозалаш корхоналарига тўланади.

        


"Ўзпахтасаноат" АЖ, пахта тозалаш корхоналари


Шартномалар тузилгандан ва харидордан олдиндан тўлов олингандан кейин


















































V босқич

      

Пахта тозалаш корхоналари, тузилган воситачилик шартномаларига мувофиқ пахта толасини пахта терминалларига юклаб жўнатадилар.

       


"Ўзпахтасаноат" АЖ, пахта тозалаш корхоналари


Пахта толаси ишлаб чиқарилган кундан бошлаб


































VI босқич

      

"Ўзпахтасаноат" АЖ пахта терминалларидан пахта толасини истеъмолчиларга юклаб жўнатишни амалга оширади.

       


"Ўзпахтасаноат" АЖ, пахта терминаллари


Тўлов амалга оширилгандан кейин


































VII босқич

        

Пахта тозалаш корхоналари "Ўзпахтасаноат" АЖга юклаб жўнатилган пахта толаси юзасидан счёт-фактуралар берадилар.

       


Пахта тозалаш корхоналари


Шартномада белгиланган муддатларда


































VIII босқич

        

"Ўзпахтасаноат" АЖ пахта тозалаш корхоналарининг ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказади.

        


"Ўзпахтасаноат" АЖ, пахта тозалаш корхоналари


Шартномада белгиланган муддатларда


































IX босқич

      

"Ўзпахтасаноат" АЖ ва пахта тозалаш корхоналари ҳар чоракда юклаб жўнатилган пахта толаси қиймати ва тўланган суммаларни ўзаро таққослашни амалга оширадилар.

         


"Ўзпахтасаноат" АЖ, пахта тозалаш корхоналари


Ҳар чоракда











Низомга

2-ИЛОВА



Пахта толасининг навлари, класслари,

типлари, нархлари ва кодларини аниқлашда

қўлланиладиган коэффициентлар

Навлар ва класслар бўйича пахта толаси нархини қайта ҳисоблаш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

         

(база - "Биринчи" нав, "Ўрта" класс)

        

I нав

(Биринчи)

Олий

1,050


II нав

(Иккинчи)

Олий

1,020

Яхши

1,040


Яхши

0,990


Ўрта

1,000



Ўрта

0,955


Оддий

0,965



Оддий

0,920


Ифлос

0,925



Ифлос

0,880

       







III нав

(Учинчи)

Олий

0,990


IV нав

(Тўртинчи)

Олий

0,950

Яхши

0,965


Яхши

0,850


Ўрта

0,930



Ўрта

0,800


Оддий

0,885



Оддий

0,750


Ифлос

0,840



Ифлос

0,700

       









V нав

(Бешинчи)

Олий

0,750





Яхши

0,650






Ўрта

0,550






Оддий

0,500






Ифлос

0,450



        

        

Тур ва кодлар бўйича пахта толаси нархларини қайта ҳисоблаш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Узун толали

Тола тури


1

2

3

Узунлиги (дюйм)


1,11/32

1,5/16

1,9/32

1,1/4

1,7/32

1,3/16

Коди


43

42

41

40

39

38

Коэффициент


1,6080

1,4699

1,4008

1,2331

1,1147

Ўрта толали

Тола тури


1

2

3

Узунлиги (дюйм)


1,11/32

1,5/16

1,9/32

1,1/4

1,7/32

1,3/16

Код


43

42

41

40

39

38

Коэффициент


1,0956

1,0765

1,0574

1,0383

1,0191

          

Тола тури


4

5

6

Узунлиги (дюйм)


1.5/32

1.1/8

1.3/32

1.1/16

1.1/32

Код


37

36

35

34

33

Коэффициент


1,0000

0,9865

0,9737

0,9618

       

Узун толали навдаги пахта толасини экспортга сотиш уни сотиш вақтидаги жаҳон бозори нархлар конъюнктурасига мувофиқ белгиланадиган нархлар бўйича "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан амалга оширилади. Бунда улгуржи-прейскурант ва сотиш нархи ўртасида шаклланган фарқдан (салбий ёки ижобий) мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган тартибга мувофиқ фойдаланилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 февраль