Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 11-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/15-1-10/08-сон "Ўзбеккўмир" ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 29.01.2018 й. Қарори (АВ томонидан 06.02.2018 й. 2392-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.02.2018 й.

N 2392-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.01.2018 й.

N 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.01.2018 й.

N 01/15-1-10/08


ҚАРОРИ



"Ўзбеккўмир" ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик

марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана

нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сон "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 12 сентябрдаги 70 ва УТ 02/4-17/3640-сон "Ўзбеккўмир" ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2392, 2012 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 454-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзбеккўмир" АЖ билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

Р. Гулямов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 февраль, 6-сон, 106-модда