Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 й. ПҚ-3510-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2018 й.

N ПҚ-3510



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУРИЗМНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармонини ижро этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш, туризм соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилишда унинг ролини кучайтириш, кириш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 107 нафар бўлган марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва Туризмни ривожлантириш департаментларининг намунавий тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, ходимларнинг штатдаги белгиланган умумий сони доирасида қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати ходимларининг сони босқичма-босқич кўпайтирилади, жумладан:

биринчи босқич - 2018 йил 10 февралдан Қўмита марказий аппарати ходимларининг сони 79 нафаргача;

иккинчи босқич - 2019 йил 1 январдан Қўмита марказий аппарати ходимларининг сони 107 нафаргача етказилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри Туризмни ривожлантириш департаментлари, шунингдек, Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфида бўлади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 февралдаги

ПҚ-3510-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризмни

ривожлантириш давлат қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ*








Ўзбекистон Республикаси Туризмни

ривожлантириш давлат қўмитаси



























































Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари бўйича ҳудудий бошқармалари, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйича Туризмни ривожлантириш департаментлари


"Миллий PR маркази" ДУК
















"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК
















"Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК



























Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси


Туризмни ривожлантириш институти



























Ўзбекистон рестораторлар ва отелъерлар уюшмаси


"Ипак йўли офиси" УК



























Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси


"Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биноларидан фойдаланиш дирекцияси" ДУК















Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси








































Ўзбекистон аэронавтика федерацияси




















































Ўзбекистон география жамияти




















































Туризм соҳаси касб-ҳунар коллежлари



























Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкилий тузилмасига томонларнинг келишуви асосида фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган бошқа жамоат ташкилотлари ҳам киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 февралдаги

ПҚ-3510-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ









Маслаҳатчи*


Раис


Ёрдамчи







































































































Раис биринчи ўринбосари



Раис ўринбосари



Раис ўринбосари



Раис ўринбосари



Халқаро келишувларни юридик экспертиза қилиш ва инвесторларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бошқармаси

4

























































Халқаро молия институтлари ва потенциал хорижий инвесторлар билан ишлаш бошқармаси

5



Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси

4



Ҳудудларнинг туризм салоҳияти ривожланишини мувофиқлаштириш, туризм соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мониторинг қилиш бошқармаси

3



Молия-иқтисодиёт бошқармаси

4

























Инновациялар ва смарт-туризмни жорий қилиш бошқармаси

5































Махсус турларни ташкил этиш бошқармаси

8





Маркетинг тадқиқотлари, миллий туризм маҳсулотини тарғиб қилиш бошқармаси

4























Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни мониторинг қилиш бошқармаси

8









Ахборот-таҳлил бошқармаси

7

























Ички туризмни ривожлантириш бўлими

12













Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни мувофиқлаштириш бўлими

3







Кадрлар бошқармаси

3





















Ахборот турларини мувофиқлаштириш бошқармаси

8





























Биринчи бўлим

1

Туризм тармоғидаги потенциал инвесторларни техник қўллаб-қувватлаш бўлими

4





Лицензиялаш ва сертификатлаш бошқармаси

4







































Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ижро интизоми назорати бошқармаси

4



Туризмни ривожлантириш институти





"Миллий PR маркази" ДУК





















Туризм хизматларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўлими

3



















"Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биноларидан фойдаланиш дирекцияси" ДУК























"Ипак йўли офиси" УК





Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари бўйича ҳудудий бошқармалари, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйича Туризмни ривожлантириш департаментлари

















Матбуот хизмати

3



















































"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК





Ишлар бошқармаси

3













































































































"Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК

























































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 107 нафар.


*) Штатдан ташқари хорижий маслаҳатчилар тайинланиши мумкин.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 февралдаги

ПҚ-3510-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ












Ҳудудий бошқарма бошлиғи






































































































Туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳалари ва дастypлapининг амалга оширилишини мониторинг қилиш шўъбаси

2

Ички туризмни ривожлантириш шўъбаси

1


Ҳудудларнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш шўъбаси

1


Туризм соҳасила кадрлар тайёрлаш шўъбаси

1



Бош юрисконсульт

0,5


















Бухгалтер

0,5





Барча ҳудудий бошқармалар бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 94 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 февралдаги

ПҚ-3510-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Туризмни ривожлантириш департаментининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*











Департамент директори



























































































Департамент директорининг биринчи ўринбосари



Департамент директори ўринбосари



Туризм маҳсулотларини реклама ва тарғибот қилиш шўъбаси

2














































Туризм соҳаси лойиҳаларига инвестицияларни жалб қилиш бўлими

3



Маданий мерос ва туризм инфратузилма объектларини ободонлаштириш, тозаликка риоя қилиш ва уларни сақлаш бўйича ваколатли органлар билан ишлаш бўлими

3



Маданий-кунгилочар тадбирларни ташкил этиш шўъбаси

2






































Истиқболли ҳудудларни (туризм ҳудуди/тоғ туризми кластери) ривожлантириш бўлими

5 - 7





Кадрлар бўйича инспектор

1

















Туризм соҳасини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш шўъбаси

2
















Бош юрисконсульт

1















Янги туризм йўналишлари, маҳсулотлари ва маршрутларини ишлаб чиқиш бўлими

3


























Бухгалтерия

1




Халқаро алоқалар бўлими

3





































Матбуот котиби

1


Туризм ахборот марказлари

3 - 5



































*) Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятларида 25 нафар, Тошкент шаҳрида 24 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 февралдаги

ПҚ-3510-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги

2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин."


2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 47 уйда, "Миллий PR маркази" Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 18-уйда жойлаштирилсин.

Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратига 5 та шахсан бириктирилган (хорижий маслаҳатчиларга бириктирилганларни ҳисобга олмаган ҳолда), 1 та махсус (йўлсиз жойларда юра оладиган), 2 та навбатчи автомобиль ва 1 та микроавтобус лимити ажратилиши назарда тутилади;

Қўмитага тегишли хизмат автомобиль транспортига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган йиллик километр масофа лимити татбиқ этилмайди."


3. 4-иловада:


а) илова белгисидан "4-" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 9-бандда:

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мамлакатнинг юқори туристик имижини сақлаш мақсадида туризм соҳасини тарғиб қилувчи реклама ва бошқа маҳсулотларни (мамлакатнинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи реклама аудио-видеоматериаллар, рисолалар, фотоальбомлар, китоблар, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материаллари, мақолалар, компьютер дастурлари, веб-сайтлар, порталлар) яратиш, чоп этиш, кўпайтиришни амалга ошириш, сувенирлар ва бошқа маҳсулотлар сотиб олиш, шунингдек, мамлакат ҳудудида ва хорижда тадбирлар ташкил этиш учун меҳмонхона, транспорт, умумий овқатланиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш мақсадида мустақил ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали белгиланган тартибда шартномалар тузиш";

қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи - йигирма еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан журналистлар, блогерлар ва суратга олиш гуруҳларини хорижга ва Ўзбекистон ҳудудларига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида репортажлар, видеороликлар тайёрлаш, Қўмита делегациялари ва туризм компаниялари иштирок этадиган кўргазма, музокара ва бошқа шундай тадбирларни ёритиш учун юбориш;

Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллий ва хорижий иштирокчилар ўртасида туризмнинг истиқболли турлари ва йўналишларини, мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб ва реклама қилишга қаратилган совринли танлов ва викториналар ўтказиш;

хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва рақамли оммавий ахборот воситалари билан маркетинг стратегиясидан келиб чиқиб, хорижий бозорларга мўлжалланган реклама, репортаж ва бошқа роликларни трансляция қилиш, мақолалар, рекламалар, босма маҳсулотлар, шу жумладан туризм хариталари, рисолалар ва китоблар, интернет видеороликлари тайёрлаш ва чоп этиш, шунингдек реклама ва фоторепортажларни ҳамда шу каби бошқа маҳсулотларни суратга олиш ва тайёрлаш учун шартномалар тузиш;

газеталар, журналлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларига таъсисчи бўлиш, шу жумладан идоравий мансуб ташкилотлари орқали;

Қўмита балансида турган кўчмас мулкдан фойдаланиш учун ўзининг идоравий мансуб ташкилотларига ижара тўловлари учун ноль қиймат белгилаш.

Қўмита ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ихтисослаштирилган халқаро (чет эл) ташкилотларига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга.

Қўмита ўзига учинчи шахслар томонидан жалб қилинган кредитлар бўйича кредит мажбуриятларини олиш, шунингдек кафиллик вазифасини бажариш ёки кафолат бериш ҳуқуқига эга эмас";

йигирма иккинчи хатбоши йигирма саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


в) 11-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган тўртта ўринбосар, шу жумладан битта биринчи ўринбосарга эга.";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қўмита раиси мақоми бўйича вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилади";


г) 12-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қўмитанинг марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини моддий рағбатлантиришнинг қўшимча механизмларини белгилайди";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "биринчи ўринбосари ва ўринбосари" сўзларини "ўринбосарлари" деган сўз билан алмаштирилсин".


е) 15-банднинг "г" кичик банди иккинчи хатбошиси "ошириш" сўзидан сўнг "икки баробар" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 февраль, 6-сон, 99-модда