Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 04.12.2017 й. 41-сон "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.12.2017 й. 1551-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.12.2017 й.

N 1551-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

04.12.2017 й.

N 41


БУЙРУҒИ



Супер элита, элита ва кейинги авлодларга

мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга

бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 21 февралдаги 39-сон буйруғи (рўйхат рақами 1551, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 11-сон, 88-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошидаги "туман Фермерлар кенгаши" деган сўзлар "туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур ўзгартириш "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    З. Мирзаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 декабрь, 50-сон, 1239-модда