Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2018 й. ПҚ-3502-сон "2018-2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2018 й.

N ПҚ-3502



2018-2022 ЙИЛЛАРДА

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ БОШ РЕЖАЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, ЛОЙИҲА ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАШ, ШУНИНГДЕК, ШАҲАРСОЗЛИК

СОҲАСИДА МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Кейинги йилларда республикада турар жойлар ва ижтимоий-маиший объектлар қурилишини ривожлантириш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаларини янгилаш ҳисобга олинган ҳолда аҳоли пунктларини шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг замонавий архитектура қиёфасини шакллантирувчи шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тизимли асосда амалга оширилмоқда.

Амалга оширилган ишлар натижасида республиканинг 96 та шаҳри ва 87 та шаҳар посёлкаси бош режалар билан таъминланди, 550 та қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларни архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларига эга.

Лойиҳа-қидирув ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда республика минтақаларида истиқболли ва иқтисодий самарали инвестиция ечимларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этишда уларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида 26 та етакчи лойиҳа-қидирув ташкилоти ҳамда "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУКнинг 12 та филиали ташкил этилган.

Бироқ, шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан етарли таъминланмаганлиги уларни режали ривожлантириш, ижтимоий-маданий ва ишлаб чиқариш йўналишидаги объектларни оқилона жойлаштириш, ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболларини ҳисобга олган ҳолда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омил бўлиб қолмоқда. Жумладан, 23 та шаҳар ва 994 та шаҳар посёлкаларини, шу жумладан, қисқа муддатли даврда республиканинг 138 та шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларини бош режалар билан таъминлаш талаб этилади.

Лойиҳа-қидирув ташкилотларининг илғор инновацион дастурий ечимлар ва замонавий ахборот базаси билан жиҳозланиши ҳамон етарли эмас, илғор хорижий тажриба суст жорий этилмоқда, тармоқ учун зарур малакага эга бўлган кадрлар тайёрлаш етарли даражада амалга оширилмаяпти, бу, шубҳасиз, лойиҳа маҳсулотлари сифатига таъсир кўрсатмоқда.

Биринчи навбатда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, улар билан аҳоли пунктларини ўз вақтида қамраб олишни таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини янада яхшилаш ва олий таълим муассасалари томонидан шаҳарсозлик соҳаси мутахассислари тайёрлаш сифатини ошириш борасида шаҳарсозлик соҳасидаги ишларнинг ҳолатини тубдан такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2018-2022 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг йиғма параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2018-2022 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурлари ва 2б-иловаларга мувофиқ;

2018-2019 йилларда аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури 3-иловага мувофиқ;

ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ҳужжатлари сифатини яхшилаш, лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича комплекс тадбирлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармони билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ маъмурий-ҳудудий бирликларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг белгиланган чегаралари ва тузилган хариталари асосида 2019 йил 1 февралгача бўлган муддатда 2020-2022 йилларда аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда ҳудудлари фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.

3. Ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларни амалга ошириш бўйича буюртмачи функциялари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига юклансин.

4. Қуйидагилар:

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК - шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқувчи;

"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК - Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари, Тошкент вилояти шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқувчи этиб;

"Қишлокқурилишлойиҳа" МЧЖ - қишлоқ жойларда қишлоқлар, овуллар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ва улар таркибида батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ушбу батафсил режалаштириш лойиҳалари учун топогеодезия хариталарини ишлаб чиқувчи этиб;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2946-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари - лойиҳага кўра аҳоли сони 20 минг кишидан кам бўлган шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқувчилар этиб;

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК - топография-геодезия ишларини ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун муҳандислик-геология қидирувларини ижро этувчи этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қурилиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастури лойиҳаларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришга белгиланган тартибда зарур маблағларни назарда тутсинлар.

6. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳага кўра аҳоли сони 20 минг кишидан кам бўлган шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари, қоидага кўра, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқланадиган ушбу қарорнинг 4-бандида кўрсатилган лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилиши керак;

минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган аҳоли пунктларининг бош режалари фақат тегишли равишда "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК ва "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУКнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишилгандан кейин тасдиқланиши керак;

Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг ҳамда бошқа шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан тузилган лицензия битимлари асосида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳуқуқига лицензия олинмасдан хорижий лойиҳа-қидирув ташкилотлари танлов асосида жалб этилиши мумкин;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги "Архитектура-режалаштириш бюроси" давлат унитар корхоналари тасдиқланган бош режаларга эга бўлган аҳоли пунктларининг майдони ўн гектардан ортиқ бўлмаган ҳудудларида уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқишга ҳақлидир.

7. "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги 2а-иловага мувофиқ 2018-2022 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш дастури ва 2б-иловага мувофиқ 2018-2022 йилларда республика шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури доирасида шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича потенциал лойиҳа-қидирув ташкилотлари 2018 йил февраль ойи мобайнида белгиланишини, шунингдек, келгуси йилларда кўрсатиб ўтилган дастурларнинг параметрларини тайёрлаш доирасида ҳар йили:

1 декабргача - энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа-қидирув ташкилотлари белгиланишини;

1 январгача - шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг тасдиқланган манзилли ва титул рўйхатлари тасдиқланишини, кейинчалик лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан шартномалар тузилишини;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК, "Қишлокқурилишлойиҳа" МЧЖ, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК ва минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларда назарда тутилган муддатларда шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ҳамда қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминласин.


8. "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК ва "Қишлокқурилишлойиҳа" МЧЖ билан биргаликда шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуришда уларга риоя этилиши юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг мунтазам равишда мониторингини олиб борсин, кейинчалик мониторинг натижаларини ҳар бир йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Олий таълим муассасалари базасида мутахассис архитекторлар, лойиҳалаштирувчилар ва қурувчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш ташкил этилишини назарда тутган ҳолда "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК, "Қишлокқурилишлойиҳа" МЧЖ ва минтақавий лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжатлари сифати оширилишини таъминласин.

уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаларини қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ва инфратузилманинг намунавий лойиҳалари асосида шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари қурилиши тегишли аҳоли пунктларининг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига ва зарурат бўлганда уларга белгиланган тартибда киритиладиган тузатишларга қатъий мувофиқ равишда қурилишини;

минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни режалаштиришда ва ҳудудларни қуришда шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида белгиланган тартибда:

икки ой муддатда "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК ва "Қишлокқурилишлойиҳа" МЧЖнинг етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари тузилмасига ҳудудларни режалаштириш ва қуриш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнида улар фаолиятининг самарадорлигини оширишни, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган холда ҳажм-режалаштириш жиҳатидан лойиҳалаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилишини;

лойиҳа-ташкилотлари ва шаҳарсозлик фаолиятининг бошқа иштирокчилари орасида ихтисосли долзарб ахборотни тезликда ва кенг кўламли тарқатиш имконини берувчи замонавий техник даражадаги ахборот-таҳлилий база ташкил этилишини таьминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳалаштириш, қурилиш жараёнини ташкил этиш ва бошқаришнинг янги усулларини, шунингдек, илғор қурилиш технологияларини жорий этиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида архитектура соҳасида хорижий илмий-тадқиқот ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатишда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига ҳар томонлама кўмаклашсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

таълимнинг янги талаб этилган йўналишлари (қурилишда маркетинг, қурилишда менежмент ва бошқалар) бўйича қурилиш тармоғида юзага келаётган кадрларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабргача таълимнинг ушбу йўналишларини очиш ва бўлажак ўқув йилида улар бўйича қабул квоталарини белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ягона шаклларга мувофиқ аниқланган эҳтиёжлар бўйича асосланган таклифларни киритсинлар;

тармоқ мутахассисларининг малакасини ошириш учун тизимли асосда тажриба алмашишни ва мақсадли тажриба орттиришларни ташкил этиш учун ҳар йили 1 декабргача етакчи ихтисосли хорижий олий таълим ва тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласинлар.


13. Ўзбекистон Республикасининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 февралдаги

ПҚ-3502-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2022 йилларда республика шаҳарлари

ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, шунингдек,

қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини

архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил

этиш лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг

ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар

номи

Улар бўйича бош режаларни ишлаб

чиқиш назарда тугилаётган шаҳарлар

ва шаҳар посёлкалари

Қишлоқлар

(овуллар)

фуқаролар

йиғинлари

ҳудудларини

архитектура-

режалаштириш

жиҳатидан ташкил

этиш лойиҳаларини

ишлаб чиқиш


шаҳарлар


шаҳар посёлкалари


жами

сони

шу жумладан,

йиллар бўйича


жами

сони


шу жумладан,

йиллар бўйича


жами

сони


шу жумладан,

йиллар бўйича

2018

й.


2019

й.


2020

й.


2021

й.


2022

й.


2018

й.

2019

й.

2020

й.

2021

й.

2022

й.

2018

й.


2019

й.



ЖАМИ:


23

8

9

3

2

1

115

30

17

26

25

17

55

45

10

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси


3

1

1

1



7

2

1

1

2

1

16

9

7

2.

Андижон вилояти


4

1

2



1

6

1


2

2

1

-



3.

Бухоро вилояти


4

1

2

1



6

1


1

2

2

-



4.

Жиззах вилояти


2

2





5

1

1

2

1


39

36

3

5.

Қашқадарё вилояти


4


3


1


6

2


2

1

1

-



6.

Навоий вилояти


-






8

2

2

2

2


-



7.

Наманган вилояти


1


1




11

5

2

2

2


-



8.

Самарқанд вилояти


1

1





9

3

1

2

2

1

-



9.

Сурхондарё вилояти


1



1



9

2

2

1

2

2

-



10.

Сирдарё вилояти


1

1





8

2

2

2

2


-



11.

Тошкент вилояти


1

1





19

3

4

4

4

4

-



12.

Фарғона вилояти


1




1


11

4


3

1

3

-



13.

Хоразм вилояти


-






10

2

2

2

2

2

-



            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 февралдаги

ПҚ-3502-сон қарорига

2а-ИЛОВА



2018-2022 йилларда республика шаҳарларининг

бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш

ДАСТУРИ

Т/р

Т/р

Шаҳарлар номи


Бирламчи маълумотларни

тайёрлаш, ишлаб чиқиш,

келишиш, экспертизага,

кўриб чиқиш учун Республика

архитектура-шаҳарсозлик

кенгашига тақдим этиш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


1

2

3

4


5

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

1.

Манғит шаҳри


2018 йил

Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК ва унинг филиали, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

2.

2.

Шуманай шаҳри


2019 йил

3.

3.

Мўйноқ шаҳри


2020 йил

Андижон вилояти

4.

1.

Пахтаобод шаҳри


2018 йил

Қурилиш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК ва унинг филиали, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

5.

2.

Шаҳрихон шаҳри


2019 йил

6.

3.

Жалақудуқ шаҳри


2019 йил

7.

4.

Қорасув шаҳри


2022 йил

Бухоро вилояти

8.

1.

Шофиркон шаҳри


2018 йил

Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК ва унинг филиали, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

9.

2.

Зафаробод шаҳри


2019 йил

10.

3.

Қоровулбозор шаҳри


2019 йил

11.

4.

Қоракўл шаҳри


2020 йил

Жиззах вилояти

12.

1.

Даштобод шаҳри


2018 йил

Қурилиш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, "УзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

13.

2.

Дўстлик шаҳри


2018 йил

Қашқадарё вилояти

14.

1.

Янги Нишон шаҳри


2019 йил

Қурилиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "ЎзшаҳарсозликДИТИ" ДУК ва унинг филиали "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

15.

2

Чироқчи шаҳри


2019 йил

16.

3.

Толимаржон шаҳри


2019 йил

17.

4.

Янги Миришкор шаҳри


2021 йил

Наманган вилояти

18.

1.

Косонсой шаҳри


2019 йил

Қурилиш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

Самарқанд вилояти

19.

1.

Нуробод шаҳри

2018 йил

Қурилиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

Сурхондарё вилояти

20.

1.

Жарқўрғон шаҳри

2020 йил

Қурилиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

Сирдарё вилояти

21.

1.

Сирдарё шаҳри

2018 йил

Қурилиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК ва унинг филиали, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

Тошкент вилояти

22.

1.

Красногорск шаҳри


2018 йил

Қурилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК

Фарғона вилояти

23.

8.

Тинчлик шаҳри

2021 йил





Республика бўйича жами: 23



    





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 февралдаги

ПҚ-3502-сон қарорига

2б-ИЛОВА



2018-2022 йилларда республика шаҳар посёлкаларининг

бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш

ДАСТУРИ

Т/р

Т/р

Шаҳар посёлкалари

номи

Бирламчи маълумотларни

тайёрлаш, ишлаб чиқиш,

келишиш, экспертизага,

кўриб чиқиш учун

Республика архитектура-

шаҳарсозлик кенгашига

тақдим этиш муддатлари


Масъул бажарувчилар


1

2

3


4

5

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

1.

Жумуртов шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

2.

2.

Оқманғит шаҳар посёлкаси


2018 й.

3.

3.

Қоратов шаҳар посёлкаси


2019 й.

4.

4.

Тахтакўпир шаҳар посёлкаси


2020 й.

5.

5.

Қораўзак шаҳар посёлкаси


2021 й.

6.

6.

Кегайли шаҳар посёлкаси


2021 й.

7.

7.

Қанликўл шаҳар посёлкаси


2022 й.

Андижон вилояти

8.

1.

Султонобод шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

9.

2.

Околтин шаҳар посёлкаси


2020 й.

10.

3.

Бўз шаҳар посёлкаси


2020 й.

11.

4.

Булокбоши шаҳар посёлкаси


2021 й.

12.

5.

Балиқчи шаҳар посёлкаси


2021 й.

13.

7.

Чинобод маркази шаҳар посёлкаси


2022 й.

Бухоро вилояти

14.

1.

Жондор шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

15.

2.

Дехча шаҳар посёлкаси


2020 й.

16.

3.

Работак шаҳар посёлкаси


2021 й.

17.

4.

Гаждумак шаҳар посёлкаси


2021 й.

18.

5.

Сайёд шаҳар посёлкаси


2022 й.

19.

6.

Сараёнобод шаҳар посёлкаси


2022 й.

Жиззах вилояти

20.

1.

Зарбдор шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

21.

2.

Усмат шаҳар посёлкаси


2019 й.

22.

3.

Лалмикор шаҳар посёлкаси


2020 й.

23.

4.

Гулзор шаҳар посёлкаси


2020 й.

24.

5.

Богдон шаҳар посёлкаси


2021 й.

Қашқадарё вилояти

25.

1.

Майманак шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

26.

2

Женоп шаҳар посёлкаси


2018 й.

27.

3.

Помук шаҳар посёлкаси


2020 й.

28.

4.

Карашина шаҳар посёлкаси


2020 й.

29.

5.

Фазли шаҳар посёлкаси


2021 й.

30.

6.

Муглон шаҳар посёлкаси


2022 й.

Навоий вилояти

31.

1.

Қалконота шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

32.

2.

Ванғози шаҳар посёлкаси


2018 й.

33.

3.

Ижант шаҳар посёлкаси


2019 й.

34.

4.

Тасмачи шаҳар посёлкаси


2019 й.

35.

5.

Кескантерак шаҳар посёлкаси


2020 й.

36.

6.

Мурунтов шаҳар посёлкаси


2020 й.

37.

7.

Лянгар шаҳар посёлкаси


2021 й.

38.

8.

Қўрғон шаҳар посёлкаси


2021 й.

Наманган вилояти

39.

1.

Варзик шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

40.

2.

Қайки шаҳар посёлкаси


2018 й.

41.

3.

Ғова шаҳар посёлкаси


2018 г

42.

4.

Каркидон шаҳар посёлкаси


2018 г

43.

5.

Қорачашўркент шаҳар посёлкаси


2018 й.

44.

6.

Янгикўргон шаҳар посёлкаси


2019 й.

45.

7.

Уйчи шаҳар посёлкаси


2019 й.

46.

8.

Поп шаҳар посёлкаси


2020 й.

47.

9.

Навбаҳор шаҳар посёлкаси


2020 й.

48.

10.

Гурумсарой шаҳар посёлкаси


2021 й.

49.

11.

Чодак шаҳар посёлкаси


2021 й.

Самарқанд вилояти

50.

1.

Ғус шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

51.

2.

Гулобод шаҳар посёлкаси


2018 й.

52.

3.

Ингичка шаҳар посёлкаси


2018 й.

53.

4.

Челак шаҳар посёлкаси


2019 й.

54.

5.

Пайшанба шаҳар посёлкаси


2020 й.

55.

6.

Қўшрабоғ шаҳар посёлкаси


2020 й.

56.

7.

Митан шаҳар посёлкаси


2021 й.

57.

8.

Тойлоқ шаҳар посёлкаси


2021 й.

58.

9.

Оқтош шаҳар посёлкаси


2022 й.

Сурхондарё вилояти

59.

1.

Дўстлик шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

60.

2.

Байналмилал шаҳар посёлкаси


2018 й.

61.

3.

Қарлуқ шаҳар посёлкаси


2019 й.

62.

4.

Халқобод шаҳар посёлкаси


2019 й.

63.

5.

Хўжасоат шаҳар посёлкаси


2020 й.

64.

6.

Курама шаҳар посёлкаси


2021 й.

65.

7.

Какайди шаҳар посёлкаси


2021 й.

66.

8.

Элбаён шаҳар посёлкаси


2022 й.

67.

9.

Қарсакли шаҳар посёлкаси


2022 й.

Сирдарё вилояти

68.

1.

Деҳқонобод шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

69.

2.

Наврўз шаҳар посёлкаси


2018 й.

70.

3.

Ширин шаҳар посёлкаси


2019 й.

71.

4.

Малик шаҳар посёлкаси


2019 й.

72.

5.

Марказ шаҳар посёлкаси


2020 й.

73.

6.

Бешбулоқ шаҳар посёлкаси


2020 й.

74.

7.

Соҳил шаҳар посёлкаси


2021 й.

75.

8.

Улуғбек шаҳар посёлкаси


2021 й.

Тошкент вилояти

76.

1.

М.Фозилов шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

77.

2

Бурчмулла шаҳар посёлкаси


2018 й.

78.

3.

Искандар шаҳар посёлкаси


2018 й.

79.

4.

Нуробод шаҳар посёлкаси


2019 й.

80.

5.

Уртаовул шаҳар посёлкаси


2019 й.

81.

6.

Сойлик шаҳар посёлкаси


2019 й.

82.

7.

Тулабе шаҳар посёлкаси


2019 й.

83.

8.

Паргос шаҳар посёлкаси


2020 й.

84.

9.

Саид шаҳар посёлкаси


2020 й.

85.

10.

Хасс шаҳар посёлкаси


2020 й.

86.

11.

Гулзоробод шаҳар посёлкаси


2020 й.

87.

12.

Қорахитой шаҳар посёлкаси


2021 й.

88.

13.

Шамсиобод шаҳар посёлкаси


2021 й.

89.

14.

Пастдархон шаҳар посёлкаси


2021 й.

90.

15.

Кўксарой шаҳар посёлкаси


2021 й.

91.

16.

Корасув шаҳар посёлкаси


2022 й.

92.

17.

Янги Чиноз шаҳар посёлкаси


2022 й.

93.

18.

Чорвадор шаҳар посёлкаси


2022 й.

94.

19.

Эски Қовунчи шаҳар посёлкаси


2022 й.

Фарғона вилояти

95.

1.

Окъер шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

96.

2.

Қоратепа шаҳар посёлкаси


2018 й.

97.

3.

Муқимий шаҳар посёлкаси


2018 й.

98.

4.

Лангар шаҳар посёлкаси


2018 й.

99.

5.

Учкўприк шаҳар посёлкаси


2020 й.

100.

6.

Водил шаҳар посёлкаси


2020 й.

101.

7.

Олтиариқ шаҳар посёлкаси


2020 й.

102.

9.

Янгикўрғон шаҳар посёлкаси


2021 й.

103.

10.

Дўстлик шаҳар посёлкаси


2022 й.

104.

11.

Чимён шаҳар посёлкас

и

2022 й.

105.

12.

Шўрсув шаҳар посёлкаси


2022 й.

Хоразм вилояти

106.

1.

Янгибазар шаҳар посёлкаси


2018 й.

Қурилиш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг филиаллари, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари

107.

2.

Хонка шаҳар посёлкаси


2018 й.

108.

3.

Гулланбог шаҳар посёлкаси


2019 й.

109.

4.

Нурафшон шаҳар посёлкаси


2019 й.

110.

5.

Чандир шаҳар посёлкаси


2020 й.

111.

6.

Шихмашҳад шаҳар посёлкаси


2020 й.

112.

7.

Марказий Гулистон шаҳар посёлкаси


2021 й.

113.

8.

Янгиёп шаҳар посёлкаси


2021 й.

114.

9.

Бўйрачи шаҳар посёлкаси


2022 й.

115.

10.

Гулбоғ шаҳар посёлкаси


2022 й.



Республика бўйича жами: 115



          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 февралдаги

ПҚ-3502-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018-2019 йилларда аҳоли пунктларини

батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилиши

билан бир вақтда қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари

ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан

ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш

ДАСТУРИ

Т/р

Туманлар ва қишлоқлар

(овуллар) фуқаролар

йиғинлари номи


Ҳудудларни

архитектура-

режалаштириш

жиҳатидан ташкил

этиш лойиҳаларини

ишлаб чиқиш йиллари


Масъул бажарувчилар


1

2


3

4

Қорақалпоғистон Республикаси


Тахиатош тумани



Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

1.

"Саройкул" ҚФЙ


2018 йил

2.

"Найманкўл" ҚФЙ


2018 йил


Хўжайли тумани



3.

"Кумжиккин" ҚФЙ


2018 йил


Тўрткўл тумани



4.

"Пахтачи" ҚФЙ


2019 йил

5.

"Калтаминор" ҚФЙ


2019 йил

6.

"Ата-Оба" ҚФЙ


2019 йил

7.

"Қумбоскан" ҚФЙ


2019 йил

8.

"Енбошқалъа" ҚФЙ


2019 йил

9.

"Кўкча" ҚФЙ


2019 йил

10.

"Пахтаобод" ҚФЙ


2019 йил


Қўнғирот тумани



11.

"Суенли" ҚФЙ


2018 йил

12.

"Кангли" ҚФЙ


2018 йил


Тахтакўпир тумани



13.

"Қўнғироткўл" ҚФЙ


2018 йил

14.

"Жанадарья" ҚФЙ


2018 йил

15.

"Белтау" ҚФЙ


2018 йил

16.

"Мулик" ҚФЙ


2018 йил


Жами: 16




Жиззах вилояти


Арнасой тумани



Қурилиш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК

17.

"Бўстон" ҚФЙ


2018 йил


Бахмал тумани



18.

"Богишамол" ҚФЙ


2018 йил

19.

"Тонготар" ҚФЙ


2018 йил

20.

"Барлос" ҚФЙ


2018 йил

21.

Тулбулок" ҚФЙ


2018 йил

22.

қтош" ҚФЙ


2018 йил

23.

"Узунбулок" ҚФЙ


2018 йил

24.

"Мугол" ҚФЙ


2018 йил


Ғаллаорол тумани



25.

"Кўкбулоқ" ҚФЙ


2018 йил

26.

"Тозауруғ" ҚФЙ


2018 йил

27.

"Булоқбоши" ҚФЙ


2018 йил

28.

"Гулистон" ҚФЙ


2018 йил

29.

"Гулчамбар" ҚФЙ


2018 йил

30.

"Жийдали" ҚФЙ


2018 йил

31.

"Кипчоқсув" ҚФЙ


2018 йил

32.

"Коритқудуқ" ҚФЙ


2018 йил

33.

"Маданинт" ҚФЙ


2018 йил


Ш. Рашидов тумани



34.

"Кангли" ҚФЙ


2018 йил


Дўстлик тумани



35.

"Боғзор" ҚФЙ


2018 йил

36.

"Мевазор" ҚФЙ


2018 йил


Зарбдор тумани



37.

"Адиробод" ҚФЙ


2018 йил

38.

"Янгикент" ҚФЙ


2018 йил


Зомин тумани



39.

"Дуоба" ҚФЙ


2018 йил

40.

"Чорвадор" ҚФЙ


2018 йил

41.

"Бешкуби" ҚФЙ


2018 йил

42.

"Ширин" ҚФЙ


2018 йил

43.

"Гулшан" ҚФЙ


2018 йил

44.

"Тинчлик" ҚФЙ


2018 йил

45.

"Обиҳаёт" ҚФЙ


2018 йил

46.

"Тошкесган" ҚФЙ


2018 йил

47.

"Ғаллакор" ҚФЙ


2018 йил


Пахтакор тумани



48.

"Мингчинор" ҚФЙ


2018 йил

49.

"Олмазор" ҚФЙ


2018 йил

50.

"Чаманзор" ҚФЙ


2018 йил


Мирзачўл тумани



51.

"Янгидала" ҚФЙ


2018 йил

52.

"Ўзбекистон" ҚФЙ


2018 йил

53.

"Гулзор" ҚФЙ


2019 йил

54.

"Боғбон" ҚФЙ


2019 йил

55.

"Тошкент" ҚФЙ


2019 йил


Жами: 39





Республика бўйича жами: 55




            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 февралдаги

ПҚ-3502-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ҳужжатлари

сифатини яхшилаш, лойиҳа-қидирув ташкилотлари

фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарсозлик

соҳасида мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш

ва уларнинг малакасини ошириш бўйича

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми

(шакли)


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. Ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ҳужжатлари сифатини яхшилаш

ва уларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш

1.

Аҳоли пунктларининг бош режалари амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни ва қишлоқ ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил

июль


Қурилиш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2.

Ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига эга бўлмаган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (қишлоқлар фуқаролар йигини, маҳаллалар фуқаролар йигини ва бошқалар)нинг янги маъмурий-ҳудудий бирликларида қишлоқ ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурларини тайёрлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

февраль

Қурилиш вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар

3.

Тегишли шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

а) шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнига жалб этилган лойиҳа ташкилотлари сонини кўпайтириш йўли билан аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни тезлаштириш, қуйидагиларни:

1) 10,0 минг кишигача аҳоли яшайдиган шаҳар посёлкалари бош режаларини ишлаб чиқиш учун - "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК ва "Тошкент-бошпланЛИТИ" ДУК филиалларини;

2) 5,0 минг кишигача аҳоли яшайдиган қишлоқлар ва овулларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш учун "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ ва унинг филиалларини;

3) 5,0 минг кишигача аҳоли яшайдиган шаҳар посёлкалари бош режаларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2946-сон қарори билан ташкил этилган минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларини жалб этиш;

б) шаҳарсозлик ҳужжатларини (бош режаларни) ишлаб чиқиш таркибини соддалаштириш ва қийматини оптималлаштириш:

1) тегишли шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган барча бўлимларни ишлаб чиққан ҳолда бош режа лойиҳасини (таркибини) тўлиқ ҳажмда:

Мавжуд аҳоли пунктининг режаси (таянч режа);

Бош режа (асосий чизма);

Режалашдаги чеклашлар схемаси;

Атроф муҳитнинг мавжуд ва прогнозлаштирилаётган ҳолати схемаси;

Саноат ва коммунал-омбор ҳудудларини режалаштириб ташкил этиш схемаси;

Марказнинг ҳажмли-макон композицияси материали;

Шаҳар магистраллари ва ташқи транспорт схемаси;

Муҳандислик ускуналари (муҳандислик коммуникациялари схемаси);

Бош режанинг схематик чизмаси;

Техник-иқтисо??й асослаш (шаҳарларни ривожлантиришнинг иқтисодий базаси ва аҳоли сони ҳисоб-китоби);

фуқаро муҳофазасининг муҳандислик-техник тадбирлари бўлими - Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоят марказлари шаҳарлари ҳамда ҳисоблаб чиқилган аҳоли сони 50,0 мингдан ортиқ бўлган шаҳарлар учун;

2) муҳандислик-коммуникация схемаларини ягона йиғма схемага киритган ва ҳисоблаб чиқилган аҳоли сони 50,0 мингдан

кам бўлган аҳоли пунктлари учун долзарб бўлмаган бир қатор бўлимларни чиқариб ташлаган ҳолда бош режа лойиҳасининг қисқартирилган ҳажми (соддалаштирилган таркиб):

Саноат ва коммунал-омбор ҳудудларини режалаштириб ташкил этиш схемаси;

Марказнинг ҳажмли-макон композицияси материали ва бошқалар - ҳисоблаб чиқилган аҳоли сони 50,0 мингдан кам бўлган шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари учун, улар ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш уларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.


ШНҚ 1.03.02 - 04 "Ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар


2018 йил

март

Қурилиш вазирлиги, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК, "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, вазирликлар ва идоралар

4.

Аҳоли пунктининг бош режасини ишлаб чиқишга, шу жумладан, қисқартирилган ҳажмда ишлаб чиқишга намунавий топшириқнинг таркибини, шунингдек, бирламчи маълумотларни тайёрлаш бўйича муҳандислик-техник қидирувлар ва тадқиқот ишлари олиб боришга лойиҳа ташкилотларига бериладиган техник топшириқларни қайта кўриб чиқиш.


ШНҚ 1.03.02 - 04 "Ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар


2018 йил

февраль

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК, "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти, "ЎзИнжиниринг" республика лойиҳалаштириш институти, "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий- лойиҳалаш институти, вазирликлар ва идоралар


5.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш сифатини яхшилаш масалалари бўйича лойиҳа-қидирув ва тадқиқот ташкилотлари, буюртмачилар хизматлари ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси бўлинмалари ходимлари билан ўқув семинарлари ўтказиш.


Семинарларни ўтказиш дастурлари ва жадваллари

2018 йил

февраль

ва сўнг

тасдиқланган

жадвал

асосида


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар

6.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачининг фаолиятини тартибга солувчи низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


"Давархитектқурилиш" қўмитасининг буйруғи

2018 йил

февраль


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


7.

2018 - 2022 йилларда республика шаҳарлари ва а.чоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш дастури билан боғлиқликда аҳоли пунктларини истиқболли ривожлантиришни режалаштириш учун шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари ерларини захира ҳудудлар мавжудл?ги юзасидан ҳар йили хатловдан ўтказиш.


Лойиҳа ташкилотларига, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларга бериладиган хатлов натижалари


Ҳар йили

1 апрелгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

II. Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш

ва шаҳарсозлик соҳасида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш

8.

Лойиҳалаштиришни амалиётга босқичма-босқич жорий этишни таъминлаш "ВIМ технологиялари" (Вuilding - information Modeling - биноларни ахборот жиҳатидан моделлаштириш).


"Давархитектқурилиш" қўмитасининг тегишли дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи


Қабул

қилиш -

февраль 2018

йил амалга

ошириш -

2018-19

йилларда


Қурилиш вазирлиги, лойиҳа-қидирув ташкилотлари, вазирликлар ва идоралар

9.

Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳузурида архитектура ва қурилиш тармоқларида ишлайдиган, танланган мутахассисликлар бўйича амалий тажриба ва билимларга эга бўлганлар учун таълимнинг сиртқи шакллари бўлинмаларини очиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасига қўшма таклиф киритиш

2018 йил

май

"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, вазирликлар ва идоралар


III. Шаҳарсозлик соҳаси таълимининг илм-фан ва қурилиш

ишлаб чиқариши билан интеграциясини чуқурлаштириш

10.

Режалаштириш, архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш соҳаларидаги муаммолар ва вазифалар ҳисобга олинган ҳолда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларда устувор илмий-инновацион лойиҳалар ва йўналишларни танлаш бўйича танловларда илмий ва таълим муассасаларининг иштироки бўйича ишларни фаоллаштириш.


Тегишли илмий ва лойиҳа ташкилотларининг таклифлари асосида вазирликлар ва идораларнинг қўшма буйруғи


2018-2021

йилларда


Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, вазирликлар ва идоралар

11.

Илмий муассасаларнинг етакчи илмий ходимларини ва ишлаб чиқаришнинг тажрибали мутахассисларини ихтисосли таълим муассасаларида педагогик фаолиятга. шунингдек, лойиҳалаштириш, архитектура-шаҳарсозлик ва қурилиш соҳаларида илм-фан ва техниканинг энг долзарб йўналишлари бўйича ўқув адабиётлари тайёрлашга жалб этиш.


Вазирликлар ва идораларнинг қўшма буйруғи


Мунтазам, тасдиқланган ўқув дастурлари асосида


Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, вазирликлар ва идоралар

IV. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳудудий органларининг

моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

12.

Компьютер ва периферий ускуналар сотиб олишга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш йўли билан шаҳарлар (туманлар) архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари)нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


Вазирлар Маҳкамасига қўшма таклиф киритиш

2018 йил

февраль


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 февралдаги

ПҚ-3502-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар, шаҳар посёлкалари бош режаларини, қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 4 декабрдаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 455-модда);


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишликлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 февраль


"Халқ сўзи", 2018 йил 6 февраль