Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 17.03.2018 й. 9/1-сон "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.03.2018 й. 1545-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.03.2018 й.

N 1545-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.03.2018 й.

N 9/1


ҚАРОРИ



Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                           М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

"1" кичик банддаги "Ҳисоб, ҳисобот ва ҳисоб-китоблар бошқармаси бўлими" деган сўзлар "Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва молиявий-иқтисодий фаолият бошқармаси маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"2" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) Марказий банкнинг Тўлов маркази - Марказий банкнинг банклараро ва филиаллараро тўловларини ягона баланс тартибида ўтишини таъминловчи ахборот тизими;".


2. 13-банддаги "Тўлов тизими ва ахборот технологиялари департаментига" деган сўзлар "Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаментига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 15-бандда:

"1" кичик банддаги "Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти" деган сўзлар "Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"5" кичик банддаги "Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаментининг" деган сўзлар "Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаментининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 33-банд "2" кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "Марказий банкнинг маълумотларни қайта ишлаш бўлимида" деган сўзлар "Марказий банкнинг Тўлов марказида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 34-банд "2" кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "Марказий банкнинг маълумотларни қайта ишлаш бўлимида" деган сўзлар "Марказий банкнинг Тўлов марказида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 1-иловадаги "МБ маълумотларни қайта ишлаш бўлими" деган сўзлар "МБ Тўлов маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 262-модда