Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 319-сон "Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш хақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 319



РАҲБАРЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ХОДИМЛАРНИ

ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

ИЛТИМОСНОМА КИРИТИШИ МУМКИН БЎЛГАН

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ, ДАВЛАТ

ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,

РЕСПУБЛИКА АҲАМИЯТИГА МОЛИК БОШҚА

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сон қарорига мувофик Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон‚ 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 63-банд қўшилсин:

"63. "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти".


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 май