Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.03.2018 й. 256-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 мартдаги

256-сон қарорига

1-ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига

улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) электр тармоқларига улаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланаётган янги ва реконструкция қилинаётган электр қурилмаларига, шунингдек, уланган қувват миқдори кўпаймасдан электр таъминоти схемаси ўзгаришига олиб келадиган электр таъминоти ишончлилиги тоифаси, уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.

3. Электр энергиясини электр таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.


4. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:

техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш (янги объект қурилишида қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш доирасида амалга оширилади);

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш;

истеъмолчилар электр қурилмаларини электр тармоғига улаш тўғрисидаги далолатномани (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) расмийлаштириш ва тасдиқлаш.

Бунда Далолатномани ушбу Регламент билан белгиланган тартибда расмийлаштириш ва тасдиқлаш даврида электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланади, электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланади, электр таъминоти шартномаси тузилади ва истеъмолчи электр қурилмаларига кучланиш берилади.

Электр таъминоти лойиҳасини келишиши мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширилиши мумкин.

5. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:

а) Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (кейинги ўринларда ҲЭТК деб аталади) ҳузуридаги электр тармоқларига юридик ва жисмоний шахслар электр қурилмаларини улаш хизматларини кўрсатиш хизмати:

техник шартларни ишлаб чиқади;

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун бошқа лойиҳалаштириш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқади;

электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаради (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);

Далолатномани расмийлаштиради ва тасдиқлайди;

б) лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаради (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);

в) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда "Ўзэнергоинспекция" деб аталади):

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари электр қурилмаларининг тайёрлигини аниқлайди ва кейинчалик Далолатномани имзолайди;

г) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалашда иштирок этади.

6. Давлат хизматлари марказлари, Ўзэнергоинспекция, Бюро, ҲЭТК, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

7. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


§ 1. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш


8. Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамига (қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига уланганда) ёки тенг миқдорда Ўзэнергоинспекция ва ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамларига (қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига уланганда) ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамига (қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига уланганда) ёки тенг миқдорда Ўзэнергоинспекция ва ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамларига (қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига уланганда) ўтказилади.

13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ҲЭТКга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҲЭТКга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.



§ 2. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш,

шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар

лойиҳаларини тақдим этиш


16. ҲЭТК сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

ҲЭТК лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда ҲЭТКнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг бир соат мобайнида техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига беради.

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси сўровномада кўрсатилган бўлса, талаб этилган қуввати 140 кВт (160 кВА)гача бўлган истеъмолчиларга ҲЭТК ҳисобидан (бир йил давомида барча сарф-харажатларни қайтариш шарти билан) ташқи электр таъминотини қуриш бўйича намунавий шартнома лойиҳасини тақдим этади.

Бунда қурилиш-монтаж ишлари харажатлари истеъмолчиларнинг ойлик электр энергияси истеъмоли ҳажмига пропорционал равишда 12 ойга тақсимланади. Тегишли тармоқ жадвалларига асосан қурилиш-монтаж ишлари учун истеъмолчининг ҲЭТК олдида қарздорлиги мавжуд бўлса, истеъмолчи томонидан электр энергияси учун ҲЭТКга амалга оширилган тўловлар биринчи навбатда ушбу қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади.

17. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.



§ 3. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан

ошмаган электр тармоқларига улаш


18. Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш учун лойиҳалаш ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш талаб этилмайди.


19. Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари, шу жумладан ушбу ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ва "фойдаланишга тайёр ҳолда" топширишни амалга оширувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Қуввати 20 кВтгача бўлган электр энергияси истеъмолчилари қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича қурилиш-монтаж ташкилотлари билан шартномаларни ЯИДХП орқали тузиш ҳуқуқига эга ва ушбу ташкилотлар ЯИДХПда кўрсатиладиган хизматлар ва уларнинг нархлари тўғрисида батафсил маълумотни тақдим этади.

20. Электр қурилмаларини қуввати 20 кВтгача бўлган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан ушбу ишларни бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.


§ 4. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори

бўлган электр тармоқларига улаш


21. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар ҲЭТК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари, шу жумладан ушбу ишларни "фойдаланишга тайёр ҳолда" топширишни амалга оширувчи ихтисослашган ташкилотлар билан электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатномаси бўлган ташкилотлар билан шартнома тузиши ҳуқуқига эга.

22. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.


23. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширгандан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.

Сўровномага электр таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.

Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

Сўровнома автоматик равишда электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш учун ҲЭТКга ва келишиш учун Ўзэнергоинспекцияга (янги объект қурилишида қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш доирасида амалга оширилади) юборилади.

24. Электр таъминоти лойиҳаси ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган ҳолларда эса уни ХЭТК кўриб чиқиши талаб этилмайди.

25. Электр таъминоти лойиҳасининг ҲЭТК томонидан кўриб чиқилиши ва Ўзэнергоинспекция билан келишилиши бир вақтнинг ўзида электр қурилмаларнинг кучланишига боғлиқ ҳолда белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Электр таъминоти лойиҳасини, кўриб чиқиш ва келишиш натижалари тегишли равишда ҲЭТК ва Ўзэнергоинспекциянинг ЭРИси билан тасдиқланади ва ЭРИ билан тасдиқланган куни лойиҳа ташкилотларига, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали электрон кўринишда юборилади.

Ўзэнергоинспекция ушбу Регламентнинг 3-иловасига, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома келиб тушган кундан бошлаб қуйидаги муддатлардан ошмаган муддатларда электр таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади:

уч иш кунида - кучланиши 1 000 Вгача (1 кВ) ва 6-10 кВ бўлган электр қурилмалар учун;

беш иш кунида - кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалар учун.

26. Электр таъминоти лойиҳаси техник шартлар ҳамда электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари талабларидан четга чиқиш электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.

Бошқа сабабларга кўра электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Электр таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда Ўзэнергоинспекция томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

27-1. Агар мазкур Регламентнинг 25-бандида назарда тутилган муддатлар ўтгандан сўнг ҲЭТК электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқмаса ёки Ўзэнергоинспекция электр таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисида хулоса бермаса, электр таъминоти лойиҳаси келишилган деб ҳисобланади.

Бунда Давлат хизматлари маркази томонидан зудлик билан электр таъминоти лойиҳаси кўриб чиқилгани ва келишилгани тўғрисида билдиришнома берилади.

28. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.


29. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.



§ 5. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси

истеъмолчиларининг электр қурилмаларини улаш

далалотномасини расмийлаштириш

ва тасдиқлаш тартиби

31. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тугатгандан сўнг ЯИДХПда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномага ушбу Регламентга 5-иловада кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади.

Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини улашда электр қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш учун жойига чиқиш тўғрисида билдиришнома автоматик равишда Ўзэнергоинспекцияга юборилади.

32. Ўзэнергоинспекция жойларга чиқиб, бажарилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари (ҳужжатлари) электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги, шунингдек, келишилган лойиҳа, ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари мавжудлиги юзасидан электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказади.

32-1. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва электр қурилмаларни кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш баённомаси (кейинги ўринларда Баённома деб аталади) тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмалари фойдланишга тайёрлиги (тайёр эмаслиги) тўғрисида ёзув қайд этилади.

33. Ўзэнергоинспекция билдиришнома тушган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказади:

уч иш кунида - кучланиши 1 000 Вгача (1 кВ) ва 6-10 кВ бўлган электр қурилмалари учун;

беш иш кунида - кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун.

34. Рухсатнома бериш учун зарур хужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик, тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги, тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги, электр энергетика соҳасидаги техник шартлар ва амалдаги техник норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимларнинг мавжуд эмаслиги Далолатномани имзолашни рад этишга асос бўлади.

Бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.

Қоидабузарликлар тўғрисидаги билдиришнома Ўзэнергоинспекция томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва тегишли ташкилотлар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун топшириши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборади. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари рад этиш сабабларини бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун хужжатларни топшириш хуқуқига эга бўлган муддат Ўзэнергоинспекциянинг қоидабузарликлар мавжудлиги тўғрисидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан Ўзэнергоинспекциянинг Далолатномани имзолашни рад этишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ушбу ташкилотлар Ўзэнергоинспекцияга электр қурилмаларини қайтадан кўрикдан ўтказиш учун жойларга чиқиш тўғрисидаги билдиришномани ЯИДХП орқали юборади.

Ўзэнергоинспекция электр қурилмаларни билдиришнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмаган муддатда қайта техник кўрикдан ўтказади.

Истеъмолчининг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолаш имконияти тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишда, Ўзэнергоинспекция томонидан Далолатномани имзолашни рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, Далолатномани имзолашда аввал келтирилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ бўлган сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.

35. Ўзэнергоинспекция мазкур Регламентнинг 33-34-бандларида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг истеъмолчининг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Ўзэнергоинспекция Далолатномани имзолашга тайёрлиги тўғрисидаги билдиришномани ҲЭТК, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига, шунингдек, истеъмолчига (электрон кўринишда мурожаат этганда) ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборади.

36. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг ёки қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини Ўзэнергоинспекция томонидан эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқлангандан сўнг амалга оширилади.

37. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


38. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

39. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ҲЭТК ва Бюрога электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҲЭТК ва Бюрога электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.


40. ҲЭТК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.

Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

41. ҲЭТК электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади.

Бир вақтнинг ўзида ҲЭТК ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклдаги Далолатномани расмийлаштиради ва Далолатнома расмийлаштирилганидан кейинги соат мобайнида уни имзолаш санасини Бюро, Ўзэнергоинспекция, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан ЯИДХП орқали келишади.

Далолатномани имзолашнинг келишилган санаси ҲЭТК томонидан юқорида келтирилган барча томонлар хабардар қилинган пайтдан бошлаб икки календарь кунидан ошмаслиги лозим.

Далолатнома юқорида келтирилган томонларнинг барча вакиллари томонидан белгиланган кундан кечикмасдан имзоланади.

41-1. Далолатнома мазкур Регламентнинг 41-бандида назарда тутилган томонлар имзолаган кунда:

истеъмолчи электр қурилмаларини кучланиши 0,4 кв бўлган электр тармоқларига улашда - тегишли электр таъминоти корхонасининг раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан;

истеъмолчи электр қурилмаларини кучланиши 6-10 кв ва ундан юқори бўлган электр тармоқларга улашда - тегишли ҲЭТК раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.

41-2. Электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини қуввати 20 кВтгача бўлган электр тармоқларига улаш Далолатномаси мазкур Регламентнинг 5-параграфида назарда тутилган тартибда Ўзэнергоинспекциянинг иштирокисиз расмийлаштирилади ва тасдиқланади.

41-3. 20 кВтгача бўлган бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини улашда Ўзэнергоинспекция томонидан Далолатномани имзоланиши талаб этилмайди.

42. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.

43. Истеъмолчи расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Истеъмолчи томонидан тасдиқланган электр таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ҲЭТКга ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.


44. Истеъмолчи электр таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда электр таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.


45. Электр энергиясини етказиб бериш ҲЭТК томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун - истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;

қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун - истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Техник шартларни, шу жумладан қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, электр таъминоти лойиҳаларини келишиш, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, Далолатномани расмийлаштириш ва тасдиқлаш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.

47. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК, Ўзэнергоинспекция, Бюро, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

48. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


49. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


50. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахсларни

электр тармоқларига улаш

СХЕМАСИ

                 

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари

ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш

1-босқич

Истеъмолчи

1. Электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилинганда







2-босқич


1. Давлат хизматлари

маркази


2. ЯИДХП


Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲЭТКга юбориш.

1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик тарзда

3-босқич

ҲЭТК

1.Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилинганда) юбориш.


2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи.


3. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан (бир йил давомида барча сарф-харажатларни қайтариш шарти билан) ташқи электр таъминотини қуриш бўйича намунавий шартнома лойиҳасини тақдим этади.

3 кун мобайнида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Техник шартларни, ҲЭТКнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини техник шартларга ўзининг муҳрини босиб, истеъмолчига бериш.

1 соат мобайнида







II. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоғларига улаш



1-босқич

Истеъмолчи

ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартномалар тузиш.

Хоҳишига кўра

(техник шартларни

олгандан сўнг)




2-босқич

ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари

Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.


Шартномаларда

белгиланган муддатларда



III. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш

1-босқич

Истеъмолчи

Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ҲЭТК ёки бошқа лойиҳа ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажаришга шартномалар тузиш.

Хоҳишига кўра

(техник шартларни

олгандан сўнг)






2-босқич

Лойиҳа ташкилоти

Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.


Шартномада белгиланган муддатларда







3-босқич

Лойиҳа ташкилоти

Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқлари истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.

Хоҳишига кўра

(лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг)



4-босқич

ЯИДХП

Сўровномани қуввати 20 кВтдан юқори электр энергияси истеъмолчилари-нинг электр таъминоти лойиҳаларини ҲЭТКга кўриб чиқиш, шунингдек, Ўзэнергоинспекцияга келишиш учун юбориш.

 

Автоматик тарзда

  

5-босқич

Ўзэнергоинспекция


1. Ўзэнергоинспекцияга электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш натижаларини юборади.

2. Электр таъминоти лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан келишиш.


3. Келишилган электр таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳа ташкилотига юбориш.

2 иш куни мобайнида


Кучланиши 1 кВгача бўлган электр қурилмалари учун 1 иш куни


Кучланиши 6-10 кВ бўлган электр қурилмалари учун 5 иш куни


Кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун 5 иш куни





  

  

6-босқич

Истеъмолчи


ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.

Хоҳишига кўра

(лойиҳа келишилгандан

сўнг)




7-босқич

ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари


Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш.

Шартномада белгиланган муддатларда






IV. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг

электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш







1-босқич

Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари

Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун ЯИДХПда сўровнома тўлдириш.

Хоҳишига кўра

(қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари тугаганидан сўнг)








2-босқич

ЯИДХП

Сўровномани қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун Ўзэнергоинспекцияга йўллаш.

Автоматик тарзда


3-босқич

Ўзэнергоинспекция

1. Электр энергияси истеъмолчилари-нинг электр қурилмаларини амалга оширилган қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлигини, шунингдек, келишилган лойиҳа, ижро ва топшириш-қабул қилиш техник ҳужжатлари билан таъминланганлигини жойларга чиқиб ўрганиш.


2. Электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш.


3. Электр қурилмаларини ишга туширишга рухсатномани ЯИДХП орқали қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига юбориш.

Кучланиши 1 кВгача бўлган электр қурилмалари учун 3 иш куни


Кучланиши 6-10 кВ бўлган электр қурилмалари учун 5 иш куни

  

Кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун 5 иш куни


     

   




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА







(сана)


(рақам)


         

Электр тармоқларига улаш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

         

I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

       

1. Ф.И.О.:



3. СТИР:


4. манзили:


6. телефон рақами:


7. электрон почта манзили:


I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:


1. тўлиқ номи:



3. СТИР:


11. телефон рақами:


12. электрон почта манзили:


II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:

1. уланаётган объектнинг жойлашган жойи (индекс, манзил, мўлжал):


2. уланаётган қувват:


3. электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси:


3.1. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан бир йил муддатда барча сарф-харажатларни қайтариш шарти билан ташқи электр таъминотини қуриш шартномаси (140 кВт (160 кВА) қувватгача):


4. хизмат тури:

янги улаш

электр қурилмаларининг реконструкция қилиш

электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифасини ўзгартириш

қайта расмийлаштириш

қувватни ошириш

уланиш нуқтасини ўзгартириш

ишлаб чиқариш фаолияти турини ўзгартириш

III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:

1. электр таъминоти шартномаси тузилган санаси ва рақами


(уланган бўлса тўлдирилади)

      

Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига киритилишига истеъмолчининг розилиги:

        




розиман

        

рози эмасман





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА







(сана)


(рақам)


     

Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари

учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун

СЎРОВНОМА

           

I. Келишилаётган электр таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:

1. электр таъминоти лойиҳасининг номи:



2. лойиҳа ташкилотининг номи:


3. лойиҳа ташкилотининг СТИР:


4. лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:


5. уланаётган қувват:


       

II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. электр таъминоти лойиҳаси:






 

Лойиҳа ташкилотининг

ЭРИ

     





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА







(сана)


(рақам)


       

Электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш учун

СЎРОВНОМА

         

I. Электр қурилмалари тўғрисида маълумот:


1. янги қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган электр қурилмаларининг номи:


2. қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг номи:


3. қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг СТИР:


4. қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг юридик манзили:


5. электр қурилмаларининг мувофиқлик сертификати рақами ва санаси:


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахс томонидан имзоланган электр таъминоти объектининг бир чизиқли схемаси:



2. қурилиш-монтаж ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси:


3. мавжуд ҳимоя воситалари, уларнинг синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар, ёнғинга қарши инвентарлар, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар рўйхати:


4. электр қурилмаларининг лаборатория синовларидан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар:


5. асосий электр қурилмалари учун паспортлар:


6. электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахснинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ:


7. ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари:


8. ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчи номидан электр қурилмаларини улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари):





 

Қурилиш-монтаж ва (ёки)

созлашишга тушириш

ташкилотининг

ЭРИ

      





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси

истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга

туширишга рухсат бериш учун тақдим

этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ



1. Истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан имзоланган объект электр таъминотининг бир чизиқли схемаси;


2. Қурилиш-монтаж ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси;


3. Мавжуд ҳимоя воситалари, уларнинг синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар, ёнғинга қарши инвентарлар, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар рўйхати;


4. Асосий электр қурилмалари учун паспортлар;


5. Электр қурилмаларининг лаборатория синовларидан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар;


6. Электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахснинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ;


7. Ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари;


8. Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчи номидан электр қурилмаларини улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари).






Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА







(сана)

      

(рақам)


       

Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш

ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун

СЎРОВНОМА

     

Электр энергиясини ҳисобга олиш тизими тўғрисида маълумотлар

1. электр энергиясини ҳисобга олиш тизими паспорти рақами:


2. электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг мувофиқлик сертификати рақами


3. электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг охирги марта қиёслашдан ўтказилганлиги санаси






Маъмурий регламентига

7-ИЛОВА


Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш

БАЁННОМАСИ

   

20___ йил "___" _________даги   ___-сон



Ушбу Баённома

(қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилот номи)

(лавозими)

(Ф.И.О.)

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилот ЯИДХП орқали юборган 20___ йил "___" ______ ___-сон сўровнома маълумотларига мувофиқ

истеъмолчи ташкилот вакили (юридик шахслар учун)

(лавозими)

(Ф.И.О.)

ёки электр қурилмалар эгасининг (жисмоний шахслар учун) вакили

(Ф.И.О.)

иштрокида мансабдор шахс

(ҳудудий бўлим номи, лавозими)

томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва электр қурилмалар техник кўрикдан ўтказилди.

1. Техник кўрикдан утказиш учун тақдим этилган электр қурилмалар:

(электр қурилмалар номи, электр таъминот манбалари)

1.1. Электр қурилмалар таркиби ва тавсифи:

(тури, қуввати, кучланиш, сони)

1.2. Техник ҳужжатлар:

1.2.1. Техник шартлар 20__ йил "___" ____________ да ______-сон билан ______________________________________________________

(техник шартлар берган ташкилот номи)

томонидан _______ кВа (кВт) қувватга уланиш учун берилган.

1.2.2. Электр таъминоти лойиҳаси


(лойиҳа ташкилотининг номи, ишлаб чиқиш сони ва санаси)

томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳа Ўзэнергоинспекция билан


(лойиҳа келишуви рақами ва санаси)

келишилган ва электр қурилмалари тармоқларига уланаётган ташкилот

(ташкилот номи)

томонидан кўриб чиқилган



(лойиҳани қўриб чиқиш рақами ва санаси)

1.2.3. Электр монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари ва синовлар

томонидан амалга оширилган.

(ташкилот номи, лицензия рақами, ким томонидан берилган, амал қилиш муддати))


1.2.4. Ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари ва синовлар (ўлчовлар) ЭҚТҚ, ХТҚ талабларига мувофиқлиги _____________________________

2. Электр қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди

2.1. Электр қурилмаларни эксплуатация қилишни ташкил этиш бўйича:

(истеъмолчи ташкилот ёки электр қурилмалар эгасининг номи (тегишлиси чизилсин))

2.1.2. Электр ҳўжалиги учун жавобгар шахс

(лавозими)

(Ф.И.О.)

20 __-йил "____" ______ даги  ___-сон буйруқ билан тайинланган.

У ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билим синовидан қонунчиликда белгиланган тартибда, _____ йил "____" ________ да ўтиб, унга ____ В электр қурилмаларда ишлаш учун хавфсизлик техникаси бўйича _______ гуруҳ берилган.

2.1.3. Электротехник ходимларнинг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги____________________________________________________________

2.1.4. Электр ҳимоя воситаларининг ҳолати, уларни етарли эканлиги__________________________________________________________________

2.1.5. Тезкор техник ҳужжатлар мавжудлиги (бор, йўқ):

       

тасдиқланган принципиал электр схемаси

;

        

мансаб йўриқномалари

;

            

эксплуатация бўйича йўриқномалар

;

             

нарядлар бланклари

;

2.1.6. Журналларнинг мавжудлиги (бор, йўқ):

    

ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билим синови

;

       

электротехник ходимларга кўрсатмалар бериш

;

          

тезкор журнал

;

        

ҳимоя воситаларининг ҳисоби ва ҳолати

;

              

электр ускуналарнинг камчилиги (носозлиги)

;

2.1.7. Асосий электр ускуналарга паспорт (сертификат)

2.2. Электр қурилмаларнинг техник ҳолати

2.2.1. Ёнғинга қарши хавфсизлиги воситалар билан таъминланиши

2.2.2. Ўлчов асбобларининг ҳолати

2.2.3. Ерга улаш қурилмаларининг ҳолати

2.2.4. Электр хоналар ва уларда ўрнатилган электр қурилмаларнинг ЭҚТҚ талабларига мувофиқлиги____________________________

2.2.5. Кабель ва ҳаво линияларининг техник ҳолати

Ғ

2.2.6. Электр двигателлар, ишга тушириш-созлаш аппаратураси ва электр ёритгичларнинг техник ҳолати_________________________

2.2.7. Компенсация қурилмалари мавжуд бўлса, уларнинг техник ҳолати

(тури, ишлаб чиқарган завод рақами)

2.2.8. Тақсимлаш қурилмалари

2.2.9. Куч трансформаторлари

2.2.10. Ҳисобга олиш схемасининг монтажи (ҳисобга олиш приборларининг ўрнатилиши, ўлчов трансформаторлари ва бошқалар)

3. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмаларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хулоса

Мансабдор шахс




(ҳудудий бўлим номи, лавозими)

(Ф.И.О.)


20__ йил "___" ___________




(имзо)

Истеъмолчи ташкилот раҳбари, ёки электр ҳўжалик учун жавобгар шахс

(юридик шахслар учун)




(ташкилот номи, лавозими)

(Ф.И.О.)


20__ йил "___" ___________




(имзо)

Электр қурилма эгаси

(жисмоний шахслар учун)




(ташкилот номи, лавозими)

(Ф.И.О.)

20__ йил "___" ____________

(имзо)





Маъмурий регламентига

8-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"




(ҲЭТК ёки электр таъминоти

корхонаси раҳбарининг Ф.И.О.)




20___й. "____" __________

Электр қурилмаларни электр тармоқларига улаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

"___"__________ 20__ й.даги ____-сон

Мазкур Далолатнома ҲЭТК (электр таъминоти корхонаси) вакили



(лавозими, Ф.И.О.)

томонидан қуйидагилар:

Бюро вакили


(лавозими, Ф.И.О.)

Ўзэнергоинспекция вакили

(лавозими, Ф.И.О.)

қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилоти вакили

(лавозими, Ф.И.О.)

ва истеъмолчи ташкилот вакили ёки электр қурилма эгаси

(лавозими, Ф.И.О.)

иштирокида электр қурилмаларни электр тармоқларига уланаётганлиги тўғрисида тузилди.

Уланаётган истеъмолчи тавсифи:

Объектнинг номи

;

Манзили

;

Техник шартлар 20___ йил _____-сон билан ___________________ ҲЭТК томонидан берилган;

Рухсат этилган қувват _______ кВт, белгиланган қувват ________ кВА (трансформатор мавжуд бўлса);

Кучланиш тоифаси _____ кВ;

Электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси ________ ;

Асосий электр таъминоти манбаи

;

Заҳира электр таъминоти манбаи

Электр тармоқларининг мансублик бўйича чегараси


Электр таъминоти лойиҳасига кўра ҳисобланган қувват ________ кВт.

Ушбу билан тасдиқланмоқдаки, истеъмолчининг электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (электр таъминоти корхонаси) электр тармоқларига уланиши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилган.

Томонларнинг имзолари:

ҲЭТКдан





(имзо)

(сана)


Бюродан





(имзо)

(сана)


20___ йил "___"_________ даги ___-сон истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш баённомаси асосида:

Ўзэнергоинспекциядан





(имзо)

(сана)


қурилиш-монтаж ва

ишга тушириш-созлаш

ташкилотидан





(имзо)

(сана)


Истеъмолчидан





(имзо)

(сана)


Изоҳ:


1. Ўзэнергоинспекция истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВт дан юқори бўлган электр қурилмаларини улашда мазкур Далолатномани расмийлаштириш ва имзолашда иштирок этади.


2. Субистеъмолчилар электр қурилмаларини истеъмолчилар электр тармоқларига улаш мазкур Далолатномада назарда тутилган тартибда расмийлаштирилади.


       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 апрель