Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.03.2018 й. 256-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 мартдаги

256-сон қарорига

2-ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига

улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) газ тармоқларига улаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши истеъмолчиларнинг газ тармоқларига уланаётган янги ва қўшимча газ истеъмоли жиҳозларига, шунингдек, газ таъминоти лойиҳаси ва табиий газдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгаришига олиб келадиган уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.

Ушбу Регламент талаблари истеъмолчиларнинг 1,2 МПа босимдан юқори бўлган газ тармоқларига уланишига татбиқ этилмайди.


3. Табиий газни газ таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.


4. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:

техник шартларни ишлаб чиқиш;

газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;

қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;

созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш;

газ таъминоти шартномасини тузиш;

созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;

табиий газни етказиб бериш.

Маиший истеъмолчилар учун хонадонлар, шахсий уй-жойлар, дала ҳовлилар, ёрдамчи хўжаликлар ва шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларини газ тармоқларига улаш жараёнида техник шарт ишлаб чиқиш талаб этилмайди ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари (ҳудудий газ таъминоти ташкилоти билан келишилмасдан) қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун асос бўлади.

Бунда лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа ҳужжатларини ҳудудий газ таъминоти ташкилоти билан келишиш ихтиёрий равишда амалга оширилади.

4-1. Қуйидаги ҳолларда техник шартлар ҳамда газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш талаб этилмайди:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник шарт мавжуд бўлиб (газ истеъмоли жиҳозлари, газ таъминоти лойиҳаси ва табиий газдан фойдаланиш ҳажмлари ва уланиш нуқтасини ўзгартирмасдан) бегоналаштирилганда ва ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгарганда;

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Бундай ҳолларда, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали фақат ҳисобга олиш приборини ўрнатиш, пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади.

Агар қурилиш монтаж ишлари ва ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши талаб этилмаса, ҳудудий газ таъминоти ташкилоти (кейинги ўринларда ҲГТТ деб аталади) томонидан электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (истеъмолчи ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) фақат газ таъминоти шартномаси юборилади.

5. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:

а) ҲГТТ:

техник шартларни ишлаб чиқади;

лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);

газ таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;

табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади;

газ таъминоти шартномасини тузади;

табиий газни етказиб беришни амалга оширади;

б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатгеоконтехназорат" ДИ деб аталади) созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахсларнинг газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар беради.


6. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

7. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИ


§ 1. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш


8. Истеъмолчилар газ тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Зарур ҳолларда сўровномада уланиш назарда тутилаётган газ коммуникациялари балансда сақловчиларининг розилиги мавжудлиги ҳақида маълумотлар кўрсатилади.

Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Жисмоний шахсларни газ тармоқларига улашда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ҲГТТнинг банк ҳисоб варақларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ҲГТТнинг банк ҳисоб варақларига ўтказилади.

13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Сўровномада газ истеъмолининг юклама ҳажми нотўғри кўрсатилган тақдирда, ҲГК ходимлари объектни жойига чиқиб ўрганадилар ёки сўровномада кўрсатилган истеъмолчининг телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланиб объектнинг эҳтиёжига аниқлик киритган ҳолда юклама ҳажмини аниқлайдилар.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ҲГТТга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҲГТТга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.


§ 2. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш,

шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар

лойиҳаларини тақдим этиш


16. ҲГТТ сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган техник шартларни туман/шаҳар газ таъминоти бўлимлари томонидан тақдим этиладиган ўрганиш хулосасига асосан ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.

ҲГТТ лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга. Бунда, ҲГТТ ўзининг тижорат таклифлари ҳамда шартномалари лойиҳаларида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишнинг муддатлари ва тегишли харажатларининг калькуляциясини аниқ кўрсатади.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда ҲГТТнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг реал вақт режимида истеъмолчига беради.

17. Истеъмолчининг объекти жойлашган ҳудудда қуввати ҲГК томонидан истеъмолчига табиий газни етказиб беришни таъминлайдиган газ тақсимоти тармоғининг мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.

Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.


18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.



§ 3. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш


19. Газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар ҲГТТ ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

20. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.


21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими лойиҳалаш ташкилоти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса лойиҳалаш ташкилоти мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномага газ таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.

Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

Сўровнома газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун ҲГТТга автоматик тарзда юборилади.

22. Газ таъминоти лойиҳаси ҲГТТ томонидан ишлаб чиқилган ҳолларда газ таъминоти лойиҳасини келишиш талаб этилмайди.

23. ҲГТТ сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни ичида газ таъминоти лойиҳасини келишади ва келишиш натижалари юзасидан ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Келишилган газ таъминоти лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.

24. Газ таъминоти лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.

Бошқа сабабларга кўра газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Газ таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ҲГТТ томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

25. QR-кодли хулоса тасдиқлангач ҲГТТ томонидан газ таъминоти лойиҳаси автоматик равишда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳалаш ташкилотига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат этганда) электрон шаклда юборилади.

Агар газ таъминоти лойиҳаси бўйича ҲГТТ томонидан белгиланган муддатларда хулоса расмийлаштирилмаса ёхуд асослантирилган рад жавоби берилмаса, ижобий хулоса тизимда автоматик тарзда шаклланади ва тасдиқланади ҳамда лойиҳалаш ташкилотига Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали юборилади.

Бунда берилган хулоса учун жавобгарлик ХГТТ зиммасига юклатилади.

26. Газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар ҲГТТ ёки тегишли лицензияга эга бўлган бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчилар (тегишли лицензияга эга бўлиш шарти билан) қурилиш-монтаж ишларини мустақил равишда (хўжалик усулида) ҳам амалга оширишлари мумкин.

27. Қурилиш-монтаж ишлари қурилиш-монтаж ишларини ўтказиш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.



§ 4. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш,

газ таъминоти шартномасини тузиш ва

табиий газни етказиб бериш


28. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш газ тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.


29. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


30. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

31. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ҲГТТга табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ҲГТТга табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.

Истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, ҲГТТ томонидан янги абонент рақами газ таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун - СТИРни, жисмоний шахсалар учун - паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан аниқлашлари мумкин.

32. ҲГТТ сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда далолатнома тузади.

33. Табиий газни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида ҲГТТ расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини, табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.

35. Истеъмолчи расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси тушгандан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Истеъмолчи томонидан тасдиқланган газ таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ҲГТТга ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.

36. Истеъмолчи газ таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда газ таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.


37. Табиий газни етказиб бериш ҲГТТ томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун - истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;

қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун - истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.


38. Газ истеъмоли жиҳозларни созлаш-ишга тушириш ишлари ҳамда улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



§ 5. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш

учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий

газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи

юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ

муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга

тушириш учун рухсатномалар бериш


39. Йилига 100 000 гача кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун, созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар олиш талаб этилмайди.


40. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар "Саноатгеоконтехназорат" ДИ томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


41. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, газ таъминоти лойиҳаларини келишиш ва табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.


42. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ, "Саноатгеоконтехназорат" ДИ, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

44. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


45. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

I. ТЕХНИК ШАРТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА БЕРИШ, ШУНИНГДЕК,

ТИЖОРАТ ТАКЛИФЛАРИ ВА ШАРТНОМАЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ

1-босқич

Истеъмолчи


1. Газ тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲГТТга юбориш.


Реал вақт режимида









3-босқич

ҲГТТ


1. QR-кодли техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали юбориш.


2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини юбориш.


3 иш куни мобайнида









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Техник шартларни, шунингдек ҲГТТнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини истеъмолчига бериш.


Реал вақт режимида



 

II. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ГАЗ ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШ

 

1-босқич

Истеъмолчи


Газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ҲГТТ ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.


Хоҳишига кўра

(техник шартларни олгандан сўнг)









2-босқич

ҲГТТ ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари


Газ тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.


Шартномада белгиланган муддатларда









3-босқич

Лойиҳа ташкилоти


Газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.


Хоҳишига кўра

(лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг)









4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сўровномани ва газ таъминоти лойиҳасини ҲГТТга келишиш учун юбориш.


Реал вақт режимида









5-босқич

ҲГТТ


1. Газ таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш.


2. Газ таъминоти лойиҳаси келишилганлиги хақида QR-код қўйилган хулосани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.


3 иш куни мобайнида









6-босқич

Истеъмолчи


ҲГТТ ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.


Хоҳишига кўра

(лойиҳа келишилгандан сўнг)









7-босқич

ҲГТТ ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари


Газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.


Шартномада белгиланган муддатларда



 

III. ТАБИИЙ ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРИНИ ПЛОМБАЛАШ,

ГАЗ ТАЪМИНОТИ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ ВА ТАБИИЙ

ГАЗНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

1-босқич

Истеъмолчи


Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.


Хоҳишига кўра (қурилиш-монтаж ишлари тугатил-ганидан сўнг)









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани ҲГТТга юбориш.


Реал вақт режимида









3-босқич

ҲГТТ


1. Табиий газни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш.


2. Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали газ таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномани Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчиларга ЯИДХП орқали юбориш.


2 иш куни мобайнида





4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Истеъмолчини газ таъминоти шартномаси расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш.


Реал вақт режимида








5-босқич

Истеъмолчи


1. Расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини тасдиқлаш.


2. Тасдиқланган газ таъминоти шартномасини ҲГТТга Давлат хизматлари маркази томонидан ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали юбориш.


5 иш куни мобайнида









6-босқич

ҲГТТ


1. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун табиий газни етказиб бериш.


2. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун табиий газни етказиб бериш


1. Олдиндан тўлов амалга оширилган куни 2. Истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни



 

IV. СОЗЛАШ-ИШГА ТУШИРИШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН,

ЙИЛИГА 100 000 ВА УНДАН ОРТИҚ КУБМЕТР ТАБИИЙ ГАЗДАН БИТТА

ПРИБОР УЧУН ЁҚИЛҒИ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНУВЧИ ЮРИДИК ШАХСЛАР

ГАЗ ХЎЖАЛИГИНИНГ МАВСУМИЙ ВА УЗОҚ МУДДАТ ИШЛОВЧИ ГАЗ

ИСТЕЪМОЛИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ИШГА ТУШИРИШ УЧУН

РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ

1-босқич

"Саноатгеокон-техназорат" ДИ


Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш.


Белгиланган муддатларда



      




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА


       





(сана)


   

(рақам)


Газ тармоқларига улаш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

       

I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.:



4. манзили:



6. телефон рақами:


7. электрон почта манзили:


  

I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:


1. тўлиқ номи:


11. телефон рақами:


12. электрон почта манзили:


II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:

1. ўрнатиладиган газ истеъмоли жиҳозлари тури:



2. табиий газ истеъмоли ҳисоби:


3. ўрнатиладиган газ истеъмоли жиҳозлари сони:


4. уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):


5. табиий газдан фойдаланиш даври:


6. хизмат тури:

янги уланиш


газ истеъмоли жиҳозларини ўзгартириш


қўшимча газ истеъмоли жиҳозларини улаш


уланиш нуқталарини ўзгартириш

 

III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:

1. газ таъминоти шартномаси тузилган санаси ва рақами:


(уланган бўлса тўлдирилади)

IV. Розилик тўғрисида маълумот:

Т/р

Газ коммуникацияларини балансда сақловчилар - юридик шахсларнинг номи, газ коммуникацияларини балансда сақловчилар - жисмоний шахсларнинг Ф.И.О.

Рақам

Сана

1.



  

Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:

     




розиман

рози эмасман





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА


(сана)


(рақам)


     

Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ

таъминоти ташкилоти билан келишиш учун

СЎРОВНОМА

           

I. Келишилаётган газ таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:

Лойиҳа ташкилотининг номи:


Телефон рақами:


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

Газ таъминоти лойиҳаси:


Лойиҳалаш ташкилотининг ЭРИ





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА


(сана)


(рақам)


       

Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш

ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун

СЎРОВНОМА

         

I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:


2. Телефон рақами:


3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


I. (юридик) Истеъмолчи  юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:


2. Телефон рақами:


3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Газ таъминоти уланадиган объект тўғрисида маълумот:

1. Объектнинг манзили:


2. Абонентнинг шахсий рақами шакллантирилсинми?

Ха (абонентнинг шахсий рақами мавжуд эмас)

Йўқ

(абонентнинг шахсий рақами мавжуд)

       





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА


(расмий бланкада)


"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

_________________________________________

(ҳудудий газ таъминоти ташкилоти номи)

ҳудудий газ таъминоти ташкилоти газ таъминоти

лойиҳаси келишилганлиги хақида

ХУЛОСА


20___ й. "___" _________ ариза рақами: _______-сон


нинг

-сон аризасига

(аризачининг номи ёки Ф.И.О.)


(ариза рақами)


мувофиқ

манзилида


(объектнинг манзили)


жойлашган объект бўйича газ таъминоти лойиҳаси келишилди.

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини тасдиқловчи

QR-код




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 апрель