Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 й. 138-сон "Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2018 й

N 138



АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАСИ КОНСТРУКЦИЯСИНИНГ

ВА (ЁКИ) УНИНГ ҚИСМИНИНГ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ

ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚЛИГИ

ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА ВА АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАСИНИ ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШГА РУХСАТНОМА

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ва "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 февраль